Агар сизларга ман қилинган катта гуноҳлардан тийилсангиз, кичик гуноҳларингизни ўчирамиз. Ҳамда сизларни улуғ мақом бўлган жаннатга киритамиз.
Сиз қидирган ك ر م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 47 та оят мавжуд.
chiroyli, bitmas-tuganmas, mo'l, unga qiymat ber, ustun qilganini, biz juda ikrom qildik, qadrli, qadr qo'yuvchi, Karim, saxiylarcha
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар сизларга ман қилинган катта гуноҳлардан тийилсангиз, кичик гуноҳларингизни ўчирамиз. Ҳамда сизларни улуғ мақом бўлган жаннатга киритамиз.
Ана ўшалар ҳақиқий мўмин кишилардир. Улар учун Роббилари ҳузурида улкан даражалар ва Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.
Иймон келтирган, ҳижрат қилган ва Аллоҳ йўлида душманга қарши курашганлар ҳамда муҳожирларга жой бериб, ёрдам қилганлар, айнан ўшалар ҳақиқий мўмин кимсалардир. Улар учун Аллоҳдан мағфират ва кенг ризқ бордир.
Мисрда уни сотиб олган шаҳар ҳокими Қитфир номли киши хотини Зулайҳога: “Унга яхшилаб жой бер, зора бизга фойдаси тегса ёки уни ўғил қилиб боқиб олсак”, – деди. Ана шундай қилиб, Юсуфни тушларнинг таъбирини қилиши учун Миср ерига жойлаштирдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Вақтики, Зулайҳо аёлларнинг иғволарини эшитгач, уларнинг ҳузурига одам юборди ва уларга турли меваларни арчиш учун суяниб ўтирадиган жой тайёрлади ҳамда уларнинг ҳар бирига биттадан пичоқ бериб Юсуфга: “Қани, уларнинг олдига чиққин”, – деди. Аёллар уни кўришгач ҳуснининг гўзаллигидан беихтиёр Юсуфни олқишлаб ўзлари сезмаган ҳолларида қўлларини кесиб олдилар. Ҳамда: “Ё муқаддас Аллоҳ, бу башар фарзанди эмас, ахир у азизу мукаррам фаришта-ку!” – деб юбордилар.
Роббингиз, фақат Ўзигагина ибодат қилишларингизни ва ота-онага яхшилик қилишни амр қилди. Эй инсон, агар уларнинг бирлари ёки ҳар иккиси ёнингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф” демагин ва уларни жеркимагин. Уларга доимо чиройли бир сўз айтгин.
Иблис яна: “Мендан устун қилган шу кимсанинг ҳолига қарамайсанми? Қасам бўлсинки, агар мени қиёмат кунигача тирик қолдирсанг, албатта, мен унинг зурриётини ўзимга тортиб кетаман. Улардан фақат озгиналари ҳақ йўлда қоладилар”, – деди.
Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини мукаррам қилдик ва уларни қуруқлик ва денгизда улов ва кемаларга миндириб қўйдик ҳамда уларга пок нарсалардан ризқ бердик ва уларни Ўзимиз яратган кўп махлуқотлардан афзал қилиб қўйдик.
Мушриклар: “Раҳмоннинг фаришталардан боласи бор”, – дейдилар. У эса бундан мутлақо покдир! Аксинча, фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки улар азизу мукаррам бандалардир.
Эй Расулим, осмонлардаги ва Ердаги бор жонзот, қуёш, ой, юлдузлар, тоғлар, дарахтлар ва барча жониворлар ҳамда инсонларнинг кўпчилиги ёлғиз Аллоҳга сажда қилаётганини кўрмадингизми? Одамларнинг кўпчилигига эса куфр келтирганлари учун азоб ҳақ бўлган эди. Аллоҳ кимни хор қилса, бас, уни азиз қилувчи йўқдир. Албатта, Аллоҳ нимани хоҳласа ўшани қилади.
Бас, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганлар учун мағфират ва фаровон ризқ бордир.
Бас, ҳақ подшоҳ бўлган Аллоҳ ҳамма нарсадан олийдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир ва У улуғ Аршнинг Роббисидир.
Нопок аёллар нопок эркаклар учун, нопок эркаклар нопок аёллар учун лойиқдир. Покиза аёллар покиза эркаклар учун, покиза эрлар эса покиза аёллар учундир. Айнан ўша покиза эр ва аёллар уларнинг айтаётган бўҳтонларидан тозадирлар. Улар учун мағфират ва улуғ ризқ бордир.
Раҳмоннинг суюкли бандалари ёлғон гувоҳлик бермайдилар. Агарда беҳуда сўз олдидан ўтиб қолсалар олийжаноблик билан ундан юз ўгириб ўтиб кетадилар.
Ахир улар ерга қараб, унда барча турдаги чиройли ўсимликлардан қанчасини ундириб қўйганимизни кўрмадиларми?!
Хазиналар ва гўзал маскандан ҳам айирдик.
Ҳудҳуд мактубни олиб келиб малика Билқис олдига ташлади, шунда малика: “Эй аъёнларим, ҳақиқатан, бугун менга улуғ бир мактуб ташланди”, – деди.
Китобдан илми бор бўлган бир зот эса: “Мен уни кўзингни очиб юмгунингча сенга келтираман”, – деди. Кейин Сулаймон у тахтнинг олдида турганини кўргач: “Бу Роббимнинг шукр қиламанми ёки ношукрлик қиламанми, имтиҳон қилиш учун берган фазлидандир. Ким шукр қилса, бас, албатта, у фақат ўзи учун шукр қилади. Кимки ношукрлик қилса, бас, албатта, Роббим ҳамма нарсадан беҳожат ва улуғ Зотдир”, – деди.
Аллоҳ сиз уни кўриб турган осмонларни устунсиз яратди. Сизларни тебратиб юбормаслиги учун ерда мустаҳкам тоғларни барпо қилди ва унда ҳар турли жонзотларни тарқатиб қўйди. Ҳамда Биз осмондан сув ёғдириб, ерда турли фойдали ўсимликларни ундириб қўйдик.
Сизлардан ким Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига итоат қилса ҳамда солиҳ амал қилса, Биз мукофотини икки баробар қилиб берамиз ва унинг учун жаннатда гўзал ризқ тайёрлаб қўйганмиз.