У Зотга дуч келадиган кундаги сўрашишлари салом демоқликдир. Аллоҳ улар учун жаннатда улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Сиз қидирган ك ر م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 47 та оят мавжуд.
chiroyli, bitmas-tuganmas, mo'l, unga qiymat ber, ustun qilganini, biz juda ikrom qildik, qadrli, qadr qo'yuvchi, Karim, saxiylarcha
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У Зотга дуч келадиган кундаги сўрашишлари салом демоқликдир. Аллоҳ улар учун жаннатда улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларни жаннат билан мукофатлаши учун ҳам қиёмат қоим бўлади. Ана ўшалар учун Аллоҳдан мағфират ва фаровон ризқ бордир.
Сиз фақат эслатма бўлиб келган Қуръонга эргашган ва Раҳмондан ғойибона қўрққан кишиларнигина огоҳлантира оласиз. Бас, ўша кимсаларга мағфират ва улуғ мукофот борлиги ҳақида хушхабар беринг!
Роббимнинг мени мағфират қилганини ва мени мукаррам кишилардан қилганини билсалар эди.
Уларга жаннатда турли мевалар бўлади. Улар иззат-икромдадирлар,
Биз улардан олдин фиръавн қавмини ҳам имтиҳон қилганмиз ва уларга бир шарофатли пайғамбар келган эди.
Яна кўплаб экинзорларни ва сўлим жойларни қолдириб ғарқ бўлиб кетдилар.
Ана энди бу азобни тотиб кўргин. Дарҳақиқат, сен “иззат ва икром қилинган”сан.
Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак ва бир аёлдан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни турли-туман халқлар ва қабила ва элатлар қилиб қўйдик. Албатта, Аллоҳ наздида энг мукаррамингиз тақводорроғингиздир. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва барча ишлардан хабардор бўлган – Хобир Зотдир.
Эй Муҳаммад, сизга Иброҳимнинг азиз ва мукаррам меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими?
Фақат улуғлик ва икром эгаси бўлган Роббингизнинг Ўзи боқий қолади.
Улуғлик ва икром соҳиби бўлган Роббингизнинг исми баракатлидир.
У совуқ ҳам эмас ёқимли ҳам эмасдир.
Албатта, у Аллоҳ томонидан нозил бўлган Қуръони Каримдир.
Аллоҳга Унинг йўлида “қарзи ҳасана” эҳсон қиладиган киши борми?! Аллоҳ ўша кишига бир неча марта кўпайтириб қайтаради. Унинг учун яна шарафли мукофот ҳам бордир.
Албатта, садақа қилувчи эркаклар ва садақа қилувчи аёллар ҳамда Аллоҳга “қарзи ҳасана” берганлар учун савоблари бир неча баробар кўп қилиб қайтарилади ва улар учун яна шарафли мукофот бордир.
Албатта, бу Қуръон, мукаррам Пайғамбарнинг Аллоҳ номидан айтган сўзидир!
Айнан ўшалар жаннатларда икром қилинувчилардир.
У оятлар Аллоҳ наздида мукаррам саҳифалардадир.
Улар ҳурматланган ва яхшилардир.