Агар сизга Аллоҳ бирор бир зарар етказса, у мусибатни Ўзидан бошқа олиб ташловчи йўқдир. Шунингдек, сизга бирор яхшилик етказса, билингки, У ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Сиз қидирган ك ش ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 20 та оят мавжуд.
ochadi, U ham ko'taradi, ko'tarsang, biz ko'tarsak, ketkazganimizda, ko'tardik, ketkazadi, ko'targani, ketkazishga, va ko'tardik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар сизга Аллоҳ бирор бир зарар етказса, у мусибатни Ўзидан бошқа олиб ташловчи йўқдир. Шунингдек, сизга бирор яхшилик етказса, билингки, У ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Йўқ, Унинг ўзигагина илтижо қилган бўлардинглар. Аллоҳ хоҳласа, балодан қўрқиб илтижо қилаётганингизни даф қилади. Сизлар эса ширк келтириб юрганларингизни унутиб юборасизлар.
Уларнинг устига шиддатли азоб тушгач: “Эй Мусо, сенга берган аҳди ҳақи бизлар учун Роббингга дуо қил, бизлардан бу балони олиб ташласин! Агарда бизлардан бу балони кўтарсанг, албатта, биз сенга ишонамиз. Ҳамда сен билан бирга бани Исроил авлодларини ўлкаларига чиқариб юборамиз”, – дедилар.
Улар етиб борадиган муайян муддатга қадар вақтинчалик устиларидан азобни олиб ташладик. Лекин яна улар берган аҳдларини бузмоқда эдилар.
Агар инсонга бирор бир зарар етса, ётган, ўтирган ёки турган ҳолида ҳам Бизга илтижо қилади. Бас, вақти келиб ундан зарарини кетказсак, гўё унга етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Шундай қилиб, тажовузкор исрофчиларга қилаётган ишлари чиройли қилиб қўйилди.
Қани энди, ҳалок бўлган қишлоқлар ичида бирор-бир қишлоқ аҳли пайғамбарлари огоҳлантирганида азобни сезиб, иймон келтирсалар эди, албатта, иймонлари фойда бериб ҳалок бўлмаган бўлар эдилар. Фақатгина Юнус пайғамбарнинг қавми шундай қилди. Улар иймон келтиришгач, улардан бу дунё ҳаётидаги хорлик азобини кетказдик ва уларни ўз ажаллари билан вафот этадиган маълум бир вақтгача дунёда фойдалантирдик.
Агар Аллоҳ сизга бирор зарар етказса, бас, Ўзидан бошқа уни кетказа оладиган куч йўқдир. Агар сизга бирор яхшилик етказишни истаса, Унинг фазлини қайтарувчи ҳеч қандай куч ҳам йўқдир. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандаларига яхшиликни етказади. У гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Сўнгра Аллоҳ сизлардан ўша мусибатни даф этгач, сизларнинг орангиздан бир тўда чиқиб яна Роббиларига ширк келтирадилар.
Эй Муҳаммад, мушриклардан: “Ундан ўзгани илоҳ деб ўйлаган маъбудаларингизга илтижо қилиб кўрингларчи, улар сизлардан бирор зарарни кетказа олармикинлар ёки уни бошқа томонга буриб юбора олармикинлар?!” – деб сўранг.
Бас, Биз унинг дуосини ижобат қилиб, ундаги заҳматни кетказдик. Ҳамда Ўз ҳузуримиздан раҳмат қилиб, ибодат қилувчиларга эслатма бўлсин, деб Айюбга оиласини ва улар билан қўшиб, яна уларнинг баробарича аҳлу авлод ато қилдик.
Агар Биз уларга раҳм қилсак ва улардаги зарарни аритсак, шубҳасиз, улар яна ўз туғёнларида тентираб юрган бўлар эдилар.
Маликага: “Энди, саройга кир”, – дейилди. Бас, у саройни кўргач, уни сув тўлқини деб ўйлаб, этагини кўтариб, оёқларини очди. Сулаймон унга: “Бу биллур шишадан ясалган силлиқ қасрдир”, – деди. Шунда малика: “Эй Роббим, дарҳақиқат, мен қуёшга сиғиниш билан ўзимга зулм қилибман, энди Сулаймон билан бирга оламлар эгаси Аллоҳга бош эгдим”, – деди.
Ёки ночор одам дуо қилган пайтда дуосини ижобат қиладиган ва ундан ёмонликни кетказадиган ҳамда сизларни Ер юзининг ўринбосарлари қиладиган Зот яхшироқми?! Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Бу ўгитлардан жуда кам эслатма оласизлар!
Қасам бўлсинки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган”, – деб сўрасангиз, улар, албатта: “Аллоҳ”, – дейдилар. Уларга: “Қани, хабар беринглар-чи, агар Аллоҳ менга бирор зиён етказишни истаса, сизлар Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган бутларингиз Унинг зиёнини арита олувчимилар? Ёки Аллоҳ менга бирор марҳамат қилишни ирода қилса, ўша бутлар Унинг марҳаматини ушлаб қолувчимилар?!” – деб айтинг. Эй Расулим, уларга: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилувчилар фақат Унга суянадилар”, – денг.
Бас, қачонки, Мусонинг дуоси шарофати билан улардан азобни аритсак, бирдан улар ўз аҳдларини буза бошлар эдилар.
Эй Роббимиз, бизлардан бу азобни кўтаргин. Албатта, бизлар иймон келтирувчилармиз.
Биз бу азобни сизлардан бироз аритувчимиз, сизлар эса албатта, яна куфрга қайтувчисизлар.
Эй инсон, сен бу даҳшатли кунда ғафлатда эдинг. Бас, Биз сендан кўзингдаги пардангни очиб юбордик. Энди, бугун кўзинг жуда ўткирдир.
Унинг учун Аллоҳдан ўзга сирларини очувчи йўқдир.
Болдирлар очилиб ишлар қийинлашадиган ва сажда қилишга чақирилганда, лекин саждага кучлари етмай қоладиган кунни эсланг!