Эй Расулим, уларга: “Роббим адолатга буюрган. Ҳар сажда қилинадиган жойда юзингизни қиблага тўғирланглар. У Зотнинг динига ибодатингизда холислардан бўлиб дуо қилинглар. Сизларни аввал қандай яратган бўлса, яна ўша ҳолга қайтасизлар.
Сиз қидирган ب د أ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 15 та оят мавжуд.
avval sizni yaratgani, siz(ga urush)ni boshlagan, ilk bor boshlagan, ilk bor amalga oshirib, (qidirmoqqa) boshladi, boshlaganimiz, boshlovchi, boshlamoqda, boshladi, boshlaydi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Расулим, уларга: “Роббим адолатга буюрган. Ҳар сажда қилинадиган жойда юзингизни қиблага тўғирланглар. У Зотнинг динига ибодатингизда холислардан бўлиб дуо қилинглар. Сизларни аввал қандай яратган бўлса, яна ўша ҳолга қайтасизлар.
Эй мўминлар, аҳдларини бузган, пайғамбарни юртидан чиқариб юборишга қасд қилган ва сизларга қарши биринчи бўлиб уруш бошлаган қавм билан жанг қилмайсизларми?! Ёки улардан қўрқасизларми?! Агар чинакам мўмин бўлсангиз, қўрқишингизга ҳақли бўлган Зот, фақат Аллоҳдир!
Барчангизнинг қайтиш жойингиз Унинг ҳузуригадир. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Шубҳасиз, У яратишни йўқдан бор қилиб бошлайди, сўнгра иймон келтириб, солиҳ иш қилганларни адолат билан мукофoтлаш учун у барча яратилганларни яна ҳаётга қайтаради. Куфр келтирганларга эса, қайноқ сувдан бўлган ичимлик ва кофир бўлганлари учун аламли азоб бордир.
Уларга: “Шерик қилган бут-санамларингиздан олдин яратиб, ўлгандан кейин яна ҳаётга қайтара оладиган кимса борми?!” – деб айтинг. Яна уларга: “Аллоҳ яратишни бошлаб, сўнгра яна қайтара олади. Бас, шундай экан, қаёққа бурилиб кетяпсизлар?!” – денг.
Уларга: “Шерик қилган бут-санамларингиздан олдин яратиб, ўлгандан кейин яна ҳаётга қайтара оладиган кимса борми?!” – деб айтинг. Яна уларга: “Аллоҳ яратишни бошлаб, сўнгра яна қайтара олади. Бас, шундай экан, қаёққа бурилиб кетяпсизлар?!” – денг.
Шундан кейин Юсуфнинг хизматкори йўқолган нарсани ахтаришни укаси Биняминнинг идишидан олдин акаларининг идишларидан бошлади. Кейин у қадаҳни укасининг идишидан топиб чиқариб олди. Биз Юсуфга мана шундай ҳийла тадбирини қилдик. Чунки Миср подшоҳининг динида укаси Биняминни ўғрилик қилгани учун қул қилиб ола олмас эди. Фақат Аллоҳнинг истаги билан бу ҳийла сабабли олиб қолар эди. Биз хоҳлаган кишиларнинг даражаларини кўтарамиз. Ҳар бир илм эгасининг устида ундан ҳам билимдонроқ олим бордир.
Биз у кунда осмонни худди мактуб ёзилган саҳифани ўрагандек ўраб, аввал қандай яратган бўлсак, уни яна ўша ҳолга қайтарамиз. Бу Бизнинг зиммамиздаги ваъда бўлиб, албатта, Биз буни қилувчимиз.
Ёки махлуқотни илк бошдан пайдо қиладиган, кейин қиёматда уни яна қайта яратадиган ва сизларни осмондан ва ердан турли неъматлар билан ризқлантирадиган Зот яхшими? Аллоҳ билан бирга яна бирор илоҳ борми?! Эй Муҳаммад, уларга: “Агар ростгўй бўлсангиз, далилингизни келтиринг!” – деб айтинг.
Ахир, улар Аллоҳ қандай қилиб илк бор йўқдан яратишини сўнгра қиёмат кунида яратган у барча нарсасини қайтаришини кўрмадиларми?! Албатта, бу ишлар Аллоҳга осондир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ер юзида сайр қилиб Аллоҳ қандай қилиб яратишни бошлаганига назар солинглар. Сўнгра Аллоҳ қиёматда иккинчи марта пайдо қилади. Албатта, Аллоҳ барча нарсага қодирдир!
Аллоҳ аввал бошда Ўзи яратиб, кейин бу яратишни қиёматда такрорлайди. Сўнгра ҳисоб-китоб учун Унга қайтариласизлар.
У илк бор борлиқни яратиб, сўнгра қиёмат куни Ўзи уни яна қайта яратадиган Зотдир. У Зотга буларни қилиш жуда осондир. Осмонлар ва Ердаги энг олий сифат Уникидир. У иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
У барча нарсани чиройли қилиб яратган Зотдир. Аллоҳ илк инсонни яратишни эса лойдан бошлади.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ҳақ бўлган Қуръон келди. Ботил эса янги бир нарсани бошлай олмайди ва эски бир нарсани қайтара олмайди”, – деб айтинг.
Албатта, Унинг Ўзи бошлайди ва қайтаради.