Эй Муҳаммад, сизга ваҳий қилинган Роббингизнинг китобини тиловат қилинг. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Ундан бошқа асло ҳеч қандай паноҳни топа олмайсиз.
Сиз қидирган ب د ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 44 та оят мавжуд.
lekin o'zgartirdilar, o'zgartirmoqchi bo'lyapsizlarmi?, o'zgartirsa, (vasiyatni) o'zgartirsa, uni o'zgartirgan, o'zgartirmang, boshqa, o'zgartiramiz, o'zgartira oladi, o'zgartirib keltirdik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, сизга ваҳий қилинган Роббингизнинг китобини тиловат қилинг. Унинг сўзларини ўзгартирувчи йўқ. Ундан бошқа асло ҳеч қандай паноҳни топа олмайсиз.
Вақтики, фаришталарга Одамга сажда қилинг, – дейишимиз билан барчалари сажда қилдилар. Фақат иблис сажда қилмади. У жинлардан эди. Бас, иблис Роббисининг амридан ташқарига чиқди. Эй Одам болалари, Мени қўйиб, у иблисни ва зурриётларини дўст қилиб оласизларми?! Ахир улар сизларга душман-ку! Аллоҳни қўйиб ва шайтонни дўст тутиш золимлар учун қандай ёмон алмашишдир.
Шу сабабдан, уларга Роббилари покизаликда ундан яхшироқ ва янада меҳрибон бошқа бир болани ўрнига беришини истадик.
Аллоҳ сизлардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотларга худди олдин яшаб ўтган иймонли зотларни ер юзига ўринбосар қилганидек, уларни ҳам ер юзига ўринбосар қилишни ва улар учун Ўзи рози бўлган Ислом динини мустаҳкам қилишни ҳамда уларнинг Маккадаги кўрган хавф-хатарларидан сўнг Мадинада хотиржамликка айлантириб қўйишни ваъда қилди. Улар, фақат Менга ибодат қиладилар ва Менга бирор нарсани шерик қилмайдилар. Кимки ушбу ваъдадан кейин ношукрлик қилса, бас, улар фосиқлардир.
Фақат ким тавба қилиб иймон келтирса ва яхши амалларни қилса, бас, Аллоҳ ана уларнинг ёмонликларини яхшиликларга айлантириб қўяди. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Лекин ким зулм қилса-ю, сўнгра бу ёмонликлардан кейин уни чиройли ишга алмаштирса, бас, албатта, Мен гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотман.
Бас, эй Муҳаммад, юзингизни доимо тўғри бўлган Ислом динида тутинг. Аллоҳнинг инсонларни унинг устида яратган табиий хилқатини сақланглар. Аллоҳнинг яратган махлуқотларида ўзгартириш йўқдир. Энг тўғри дин шудир! Лекин одамларнинг аксарияти буни билмайдилар.
Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳдига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан ўз аҳдига вафо қилиб шаҳид бўлгани ва улардан шаҳид бўлишни кутаётгани ҳам бордир. Улар ўз аҳду паймонларини асло ўзгартирганлари йўқ.
Мўминлар орасида Аллоҳга берган аҳдига содиқ қолган кишилар бордир. Бас, улардан ўз аҳдига вафо қилиб шаҳид бўлгани ва улардан шаҳид бўлишни кутаётгани ҳам бордир. Улар ўз аҳду паймонларини асло ўзгартирганлари йўқ.
Эй Муҳаммад, сизга бундан бошқа аёллар ҳалол бўлмайди. Гарчи бошқа аёлларнинг ҳусни сизни қизиқтирса ҳам уларни ўз аёлларингизга алмаштириш ҳам ҳалол бўлмайди. Фақат қўлингизда мулк бўлган чўрилар ҳалолдир. Аллоҳ барча нарсанинг устидан кузатиб турувчи Зотдир.
Бу олдин ўтган зотлар хусусидаги Аллоҳнинг йўлидир. Аллоҳнинг йўлини эса асло ўзгартирилган ҳолда топмайсиз.
Бас, улар шукр қилишдан юз ўгирдилар. Биз уларнинг устига фалокат селни юбордик ва уларнинг боғларини аччиқ мевали, юлғунзор ва сийрак бутазор бўлган хароба икки боғга алмаштириб қўйдик.
Улар ер юзида такаббурлик қилган ва пайғамбарга қарши ёмон макр қилган ҳолларида ҳидоятдан узоқлашдилар. Ёмон макр эса, фақат ўз эгаларини қуршаб олади. Бас, улар фақат аввалги умматларнинг йўлларига кўз тутмоқдалар. Бас, Аллоҳнинг суннатига асло ўзгартириш ҳам топмайсиз, Аллоҳнинг суннатида ҳаргиз алмаштириш топмайсиз.
Фиръавн: “Менга қўйиб беринглар, Мусони ўлдираман. Қани, у Роббисига дуо қилсин-чи, уни қутқарар эканми?! Мен Мусо динингизни ўзгартириб юборишидан ёки ер юзида бузғунчилик чиқаришидан қўрқяпман”, деди.
Эй сиз одамлар! Сизлар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга чақирилмоқдасиз. Бас, аниқки орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Кимки бахиллик қилса, бас, фақат ўз зарарига бахиллик қилади. Аллоҳ бой, сизлар эса фақирдирсизлар. Агар сизлар Аллоҳга итоат қилишдан бош тортсангиз, У хоҳласа ўрнингизга сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяди. Кейин улар сизларга ўхшаган итоатсиз бўлмайдилар.
Ҳали сизлар Хайбар жангидаги ўлжаларни олиш учун кетаётган вақтингизда жангга чиқмай уйда қолган кимсалар: “Бизларга ҳам ўлжа олиш учун сизларга эргашишимизга йўл қўйинглар”, – дейдилар. Улар Аллоҳнинг каломини ўзгартирмоқчи бўладилар. Эй Муҳаммад уларга: “Асло бизларга эргашмайсизлар. Аллоҳ аввал сизга буни айтган”, – деб айтинг. Бас, улар: “Балки, бизларга ҳасад қилаётгандирсизлар”, – дейдилар. Йўқ, улар жуда оз фаҳмлайдилар.
Бу Аллоҳнинг аввалдан келаётган суннатидир. Аллоҳнинг йўлига эса ўзгартириш топа олмайсиз.
Менинг даргоҳимда ваъда қилинган сўз ўзгартирилмайди ва Мен бандаларга зулм қилувчи эмасман.
Биз ўрнингизга сизларга ўхшаганларни алмаштириб қўйишга ҳамда сизларни ўзларингиз билмайдиган ҳолатда қайта пайдо қилишга ҳам қодирмиз.
Унинг Роббиси агар у сизларни талоқ қилса унга сизлардан яхшироқ жуфтларни муслима, мўмина Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат қилувчи, тавба қилувчи, ибодат қилувчи, мудом Аллоҳнинг йўлида юрувчи жувон ва қизларни алмаштириб бериши мумкин.