Эй инсонлар, хоҳишларингиз фақат Аллоҳ хоҳласагина бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Сиз қидирган مَا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 2124 та оят мавжуд.
narsaga, va narsaga, bo'lmaganlar holda, , emaslar, sababli, etmadi, va emas, kabi, hatto bo'lganini
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй инсонлар, хоҳишларингиз фақат Аллоҳ хоҳласагина бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Эй инсон, ажрим куни нима эканлигини сен қаердан ҳам биласан?!
Эй инсон, ажрим куни нима эканлигини сен қаердан ҳам биласан?!
Қиёматда кофирларга: “Сизлар дунёдалик пайтингизда ёлғон деб юрган нарсага энди боринглар!” – дейилади.
Уларга: “Қилиб ўтган яхши амалларингиз сабабли жаннат неъматларини ёқимли иштаҳа билан еб-ичаверинглар”, – дейилади.
У осмонлар ва Ернинг ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсанинг Роббиси Раҳмондир. Ундан изн бўлмагунча сўзлашга ҳеч ким қодир эмасдир.
Дарҳақиқат, Биз сизларни яқин келажакда бўладиган азобдан огоҳлантирдик. У кунда ҳар бир киши ўзи қилиб ўтган нарсани кўради. Кофир кимса эса: “Эҳ, кошки эди, тупроқ бўлиб кетсам”, – дейди.
У кунда инсон ўз қилмишини эслаб қолади.
Эй Муҳаммад, сиз қаердан ҳам биласиз, эҳтимол, у сиздан фойдаланиб, ўз гуноҳларидан покланар.
Ҳолбуки, унинг ўз куфридан покланмаслиги сизга зарарли эмас эди.
Ҳалок бўлгур инсон бунчалар кофир бўлмаса!
Йўқ, инсон Аллоҳ унга буюрган нарсани ҳануз адо қилмади.
Ҳар бир жон ўша кун учун нима ҳозирлаб келганини билади.
Сизларнинг соҳибингиз Муҳаммад мажнун эмасдир.
У пайғамбар ғайбга бахил эмасдир.
Бу Қуръон Аллоҳнинг даргоҳидан қувилган шайтоннинг сўзи эмасдир.
Сизлар фақат барча оламлар Роббиси бўлган Аллоҳ хоҳласагина тўғри бўлишни хоҳлайсизлар.
Ҳар бир жон ўзи дунёда қилиб ўтган ва қолдирган барча нарсаларни билади!
Эй инсон, сени карамли Роббинг хусусида ибодат қилма деб нима алдаб қўйди?!
У сени Ўзи қайси суратни хоҳлаган бўлса ўша суратда таркиб топтирди-ку!