Сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобини ўқиб туриб, одамларни яхшиликка чорлайсизлар-у, ўзингизни эсдан чиқарасизларми?! Наҳотки ақлни ишлатмайсизлар?!
Сиз қидирган ن س ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 45 та оят мавжуд.
unutyapsiz-da, uni unuttirsak, unutmang, unutsak, va unutdilar, ammo unutdilar, va unutasiz, unutganda, senga (buni) unutdirsa, biz ham ularni unutamiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сизларга нозил қилинган Таврот ва Инжил китобини ўқиб туриб, одамларни яхшиликка чорлайсизлар-у, ўзингизни эсдан чиқарасизларми?! Наҳотки ақлни ишлатмайсизлар?!
Эй Расулим, борди-ю бирор оятни ҳукмини бекор қилсак ёки уни орқага суриб унуттирсак, албатта, унинг ўрнига ундан яхшироғини ёки ҳукмда унга тенг бўлган бошқа оятни келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қудрати етадиган Зот эканини билмадингизми?!
Борди-ю уларнинг маҳрини белгилаб қўйган бўлсангиз, лекин ҳали қўл теккизмай туриб талоқ қилсангиз, у ҳолда белгиланган маҳрнинг ярмини беришингиз керак бўлади. Агарда аёл томон уни кечиб юборса ёки никоҳ ақди қўлида бўлган эр қолган ярмидан кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб берса ҳам, бўлаверади. Лекин эр томони кечиб юбориб, ҳаммасини тўлаб беришингиз тақво жиҳатига энг яқинидир. Орангиздаги инсоний фазилатни унутманглар. Шубҳасиз, Аллоҳ қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Аллоҳ ҳеч қайси бир жонга кучи етмайдиган нарсани таклиф қилмайди. Ҳар кимнинг қилган яхши амали ҳам, ёмон амали ҳам унинг ўзигадир. Эй Роббимиз, борди-ю унутган ёки хато қилган бўлсак, бизни бу сабабдан жавобгар тутмагин. Эй Роббимиз, биздан олдинги умматларга юклаганинг каби бизга ҳам оғир юк юкламагин. Эй Роббимиз, кучимиз етмайдиган масъулиятларни бизларга юклаб ташламагин. Бизларни афв этгин, гуноҳларимизни кечиргин ва бизларга раҳм қилгин. Сен бизнинг ёлғиз Эгамиздирсан ва кофир қавмлар устидан бизларга нусрат бергин.
Шундан кейин берган аҳдларини бузганликлари туфайли уларни лаънатладик ва қалбларини қаттиқ қилиб қўйдик. Улар Тавротдаги сўзларнинг жойини ўзгартирардилар ҳамда ўзларига эслатилган ҳукмларнинг бир ҳиссасини унутдилар. Ичларидан озгина тоифадан бошқаларини доимо хиёнат қилаётган ҳолда устидан чиқаверасиз. Шундай бўлса ҳам, уларни афв этиб, кечириб тураверинг. Чунки, албатта, Аллоҳ яхшилик қилувчи муҳсинларни севади.
Шунингдек, яна “Бизлар насронийлармиз”, – деб айтган кимсалардан ҳам аҳду паймонларини олганмиз. Улар ҳам ўзларига эслатилган ҳукмларнинг бир ҳиссасини унутдилар. Шу сабабдан то қиёмат кунигача улар орасига адоват ва нафратни солиб қўйдик. Яқинда Аллоҳ уларга қилмишлари ҳақида хабар беради.
Йўқ, Унинг ўзигагина илтижо қилган бўлардинглар. Аллоҳ хоҳласа, балодан қўрқиб илтижо қилаётганингизни даф қилади. Сизлар эса ширк келтириб юрганларингизни унутиб юборасизлар.
Улар эслатма қилиб берилган ўгитларни унутганларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб кенгчилик қилиб қўйдик. Токи уларга берилган неъматлар билан хурсанд бўлиб турганларида бирданига уларни азобимиз билан тутдик. Ўша пайт улар умиддан маҳрум бўлиб қолдилар.
Эй Расулим, оятларимизга масхара қилиб шўнғиётган кимсаларни кўрсангиз, то бундан тийилиб бошқа суҳбатга шўнғимагунларича, улардан юз ўгиринг. Агар шайтон сизни юз ўгиришдан унуттириб қўйса, эслагандан кейин золим қавмлар билан бирга ўтирманг.
Улар динларини бекорчи нарса ва ўйин-кулгу қилиб олган ҳамда уларни ўткинчи дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалардир. Демак, бугун улар бу кунга рўбарў келишни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганлари учун биз ҳам уларни унутамиз.
Улар динларини бекорчи нарса ва ўйин-кулгу қилиб олган ҳамда уларни ўткинчи дунё ҳаёти алдаб қўйган кимсалардир. Демак, бугун улар бу кунга рўбарў келишни унутганлари ва оятларимизни инкор қилганлари учун биз ҳам уларни унутамиз.
Улар Қуръон таъвилининг ҳақиқатини кутиб ўтирибдилар. Таъвили келиб маълум бўлган қиёмат кунида илгари уни эсга олмаган кимсалар: “Роббимизнинг элчилари ҳақиқатни келтирган эканлар. Қани энди, бизнинг шафоатчиларимиз бўлиб, бизларни ҳимоя қилсалар ёки кошки, яна дунёга қайтарилганимизда қилган ишларимиздан бошқа ишларни қилган бўлардик”, – дейдилар. Улар чиндан ҳам ўзларига зиён қилдилар ва тўқиб олган бутлари улардан ғойиб бўлди.
Шундай қилиб, улар эслатилган огоҳлантиришларни унутишгач, ёмон ишлардан қайтарувчи солиҳ кимсаларга нажот бердик. Зулм қилган кимсаларни эса қилган фосиқликлари учун ёмон азоб билан тутиб жазоладик.
Мунофиқ эркаклар ҳам, мунофиқ аёллар ҳам куфрда ҳаммаси бирдирлар. Улар ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарадилар. Эҳсон қилмай, қўлларини қаттиқ тутадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, бас, шунинг учун Аллоҳ ҳам уларни раҳматидан узоқлаштириб унутди. Шубҳасизки, мунофиқлар аниқ фосиқ кимсалардир.
Мунофиқ эркаклар ҳам, мунофиқ аёллар ҳам куфрда ҳаммаси бирдирлар. Улар ёмонликка буюриб, яхшиликдан қайтарадилар. Эҳсон қилмай, қўлларини қаттиқ тутадилар. Улар Аллоҳни унутдилар, бас, шунинг учун Аллоҳ ҳам уларни раҳматидан узоқлаштириб унутди. Шубҳасизки, мунофиқлар аниқ фосиқ кимсалардир.
Юсуф улардан бирининг қамоқдан қутулиб кетувчи деб ҳисоблаган кишига: “Хожанг ҳузурида мени эслагин”, – деди. Лекин шайтон хожасига Юсуфни эслатишни ёдидан чиқартирди. Натижада, Юсуф яна бир неча йил зиндонда қолиб кетди.
Фақат “Иншоаллоҳ, Аллоҳ хоҳласа”, – деб айтинг. Агар бу сўзни унутган пайтингизда, ёдингизга келган заҳоти Роббингизни зикр қилинг. Ҳамда: “Шояд, Роббим мени бундан ҳам яқинроқ тўғри йўлга ҳидоят қилса”, – деб айтинг.
Роббисининг оятлари билан эслатилиб насиҳат қилингач, улардан юз ўгирган ва ўзи қилиб ўтган гуноҳларини унутиб қўйган кимсадан ҳам золимроқ киши борми?! Дарҳақиқат, Биз бу Қуръонни англамасликлари учун уларнинг қалбларига пардалар ва қулоқларига оғирлик қилиб қўйдик. Демак, агар уларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам ҳеч қачон тўғри йўлда юрмайдилар.
Улар йўлга тушиб, қачонки, икки денгиз қўшиладиган ерга етиб боришгач балиқларини у ерда унутиб қолдирдилар. Шундан кейин балиқ денгизда йўлини топиб сузиб кетди.
Шунда йигит: “Буни қаранг, биз денгиз соҳилидаги қояга жойлашиб дам олган пайтимизда, мен балиқни унутиб қолдирибман. Уни сизга эслатишимни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. Балиқ эса денгизга ажойиб тарзда йўлини топиб сузиб кетибди.