Шунда йигит: “Буни қаранг, биз денгиз соҳилидаги қояга жойлашиб дам олган пайтимизда, мен балиқни унутиб қолдирибман. Уни сизга эслатишимни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. Балиқ эса денгизга ажойиб тарзда йўлини топиб сузиб кетибди.
Сиз қидирган ن س ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 45 та оят мавжуд.
unutyapsiz-da, uni unuttirsak, unutmang, unutsak, va unutdilar, ammo unutdilar, va unutasiz, unutganda, senga (buni) unutdirsa, biz ham ularni unutamiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунда йигит: “Буни қаранг, биз денгиз соҳилидаги қояга жойлашиб дам олган пайтимизда, мен балиқни унутиб қолдирибман. Уни сизга эслатишимни фақат шайтон ёдимдан чиқарди. Балиқ эса денгизга ажойиб тарзда йўлини топиб сузиб кетибди.
Мусо унга: “Мени унутиб қилган ишим учун айблама ҳамда илм ўрганишдаги ишимда мени қийинчиликка солма”, – деди.
Шундан кейин, тўлғоқ дарди уни бир хурмо дарахти шохига олиб борди кейин Марям: “Кошки эди, мана бундай кундан олдин ўлиб, бутунлай унутилиб кетсайдим”, – деди.
Шундан кейин, тўлғоқ дарди уни бир хурмо дарахти шохига олиб борди кейин Марям: “Кошки эди, мана бундай кундан олдин ўлиб, бутунлай унутилиб кетсайдим”, – деди.
Жаброил: “Биз фаришталар фақат Роббингизнинг амри билан тушамиз. Олдимиздаги охират ҳам, ортимиздаги дунё ҳам, иккиси ўртасидаги барча ишлар ҳам, фақат Унинг измидадир. Роббингиз унутувчи бўлмаган”, – дейди.
Мусо унга: “Уларнинг маълумоти Роббим ҳузуридаги китобда битилгандир. Роббим сира адашмайди ва унутмайди”, – деди.
Кейин Сомирий уларни оловда эритиб, худди бўкираётган бузоқ каби ҳайкал ясаб чиқариб берди, сўнг Сомирий ва унинг шериклари: “Сизларнинг ҳам, Мусонинг ҳам илоҳи энди шудир. Бас, Мусо буни сизга айтишни унутди”, – дедилар.
Дарҳақиқат, Биз олдин Одам билан жаннатдаги бир дарахтга яқинлашмаслиги ҳақида аҳдлашган эдик. У эса аҳдни унутди ва Биз унда азму қарор кўрмадик.
Аллоҳ унга: “Ҳа шундай, лекин сенга оятларимиз келганида, уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай унутиласан”, – дейди.
Аллоҳ унга: “Ҳа шундай, лекин сенга оятларимиз келганида, уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай унутиласан”, – дейди.
Бас, сизлар у мўминларни масхара қилдингиз. Ҳатто бу ишингиз сизларга Мени эслашни унуттирди. Ҳа, сизлар уларнинг устидан кулар эдингиз.
Шунда улар: “Эй пок Роббимиз, бизлар учун Сендан ўзга дўстлар тутиш мумкин эмас эди. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини дунёда турли неъматлар билан баҳраманд қилиб қўйдинки, ҳатто улар Сени эслашни ҳам унутдилар ва ҳалокатга учраган қавм бўлдилар.
Аллоҳ сенга берган нарса билан аввало охират савобини истагин шунингдек, дунёдан бўлган насибангни ҳам унутма. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам ночорларга эҳсон қил. Ер юзида зўравонлик билан бузғунчилик қилишни ўйлама. Чунки Аллоҳ бузғунчиларни севмайди.
Бас, эй кофирлар, ушбу кунингиздаги учрашувни унутиб қўйганингиз сабабли энди азобни тотинглар! Дарвоқе, Биз ҳам бугун сизларни унутдик. Ёмон ишларни қилганлигингиз туфайли доимий азобни тотинглар!
Бас, эй кофирлар, ушбу кунингиздаги учрашувни унутиб қўйганингиз сабабли энди азобни тотинглар! Дарвоқе, Биз ҳам бугун сизларни унутдик. Ёмон ишларни қилганлигингиз туфайли доимий азобни тотинглар!
У Бизга: “Чириган суякларни ким ҳам тирилтира олади?” – деб, масал келтирди-ю, лекин ўзининг қандай яратилишини унутиб қўйди.
Эй Довуд! Дарҳақиқат Биз сени ерда халифа қилдик. Бас, одамлар орасида ҳақ билан ҳукм юрит. Ҳамда ҳавойи нафсга эргашиб кетма. Акс ҳолда, у сени Аллоҳнинг йўлидан адаштиради. Албатта, Аллоҳнинг йўлидан адашадиган кимсалар учун ҳисоб кунини унутиб қўйганлари туфайли қаттиқ азоб бордир.
Қачонки, инсонга бирор зиён тегса, Роббисига қайтиб дуо қилади. Сўнгра, қачонки, Аллоҳ Ўз томонидан унга бирор неъмат ато қилса, бундан олдин Аллоҳга қилган дуоларини унутиб қўяр ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошларни ўйлаб топади. Эй Муҳаммад, унга: “Сен ўз куфринг билан дунёда озгина фойдаланиб қол! Албатта, сен дўзах аҳлидандирсан”, – деб айтинг.
Уларга: “Сизлар мана шу кунингиздаги Бизга дуч келишни унутганингиздек, Биз ҳам бугун сизларни унутармиз. Сизларнинг жойингиз дўзахдир ва сизлар учун азобдан қутқарувчи ҳеч қандай ёрдамчилар бўлмайди”, – дейилади.