Юзлари олов ичида айлантириладиган кунда, улар: “Кошки эди, Аллоҳга итоат қилганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда”, – дейдилар.
Сиз қидирган ن و ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 194 та оят мавжуд.
olov, ularning nurini, olovdan, jahannam, olov, olovga, yorug'likka, yorug'lik, olovli, olovning
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Юзлари олов ичида айлантириладиган кунда, улар: “Кошки эди, Аллоҳга итоат қилганимизда, пайғамбарга итоат этганимизда”, – дейдилар.
Бас, бу кунда бирингиз бошқангизга на фойда ва на зарар етказишга кучи етмайди. Биз, зулм қилганларга: “Уни ёлғон деб айтган дўзах азобини тотиб кўринглар”, – деймиз.
Зулматлар билан иймон нури ҳам тенг бўлмайди.
Агар мушриклар сизнинг пайғамбар эканингизни инкор қилсалар, бас, билингки, улардан аввалгилар ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлар. Ҳолбуки, пайғамбарлари уларга аниқ мўъжизалар, илоҳий саҳифалар ва нурли китоб келтирган эдилар.
Куфр келтирган кимсаларга эса жаҳаннам оташи бордир. Уларга яна бир бор ўлишлари учун ҳукм қилинмайдики ўлсалар. Шу билан бирга, улардан дўзах азоби ҳам енгиллатилмайди. Биз ҳар бир кофирни мана шундай жазолаймиз.
У сизлар учун яшил дарахтдан олов пайдо қилиб берган Зотдир. Бас, сизлар унинг ўтинидан олов ёқасизлар.
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларни бекорга яратган эмасмиз. Буларни беҳуда деганлар куфр келтирган кимсаларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирган кимсалар учун дўзахдан иборат ҳалокат бўлгай!
Уларга эргашган кимсалар кўрсатилиб: “Мана бу одамлар сизлар билан бирга жаҳаннамга ташланувчи гуруҳдир”, – дейилади. Уларга “Хуш келибсиз” дейиш йўқ. Ҳақиқатан, улар дўзахда тобланувчилардир.
Улар яна: “Эй Роббимиз, ким бизларга мана шу азобни келтирган бўлса, бас, унга дўзахда азобни бир неча баробар зиёда қилиб бергин”, – дейдилар.
Албатта, дўзах аҳлининг ана шундай тортишишлари аниқ ҳақиқатдир.
Шайтон: “Мен ундан яхшироқдирман. Мени оловдан яратгансан, уни эса лойдан яратдинг”, – деди.
Қачонки, инсонга бирор зиён тегса, Роббисига қайтиб дуо қилади. Сўнгра, қачонки, Аллоҳ Ўз томонидан унга бирор неъмат ато қилса, бундан олдин Аллоҳга қилган дуоларини унутиб қўяр ва бошқаларни ҳам Аллоҳнинг йўлидан адаштириш учун Унга тенгдошларни ўйлаб топади. Эй Муҳаммад, унга: “Сен ўз куфринг билан дунёда озгина фойдаланиб қол! Албатта, сен дўзах аҳлидандирсан”, – деб айтинг.
Улар учун жаҳаннамда устиларидан ҳам остиларидан ҳам оловдан бўлган соябонлар бордир. Бу бўлажак азоб билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитади. Эй бандаларим, Мендан қўрқинглар!
Эй Расулим, ахир, бир кимсага азоб ҳақидаги ҳукмнинг сўзи муқаррар бўлса, сиз уни ҳидоят қила олармидингиз?! Ахир, сиз дўзахдаги кимсани қутқара олармидингиз?!
Аллоҳ суйган бандасининг кўкрагини Ислом учун кенг очиб қўйган, ўзи эса, Роббиси томонидан ҳидоят нурида турган киши билан қалби муҳрланиб қолган кимса билан тенг бўладими?! Бас, Аллоҳни зикр қилишдан қалблари қотиб қолганларга вой бўлсин! Ана улар аниқ залолатдалар.
Маҳшардаги ер Роббисининг нури билан ёришади. Номаи аъмол китоби ҳисоб учун ҳозирлаб қўйилади. Пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилади ва уларнинг ўрталарида зулм қилинмаган ҳолда ҳақ билан ҳукм қилинади.
Куфр келтирган кимсалар устига ҳам Роббингизнинг азоб ҳақидаги сўзи мана шундай муқаррар бўлган. Албатта, улар дўзах эгаларидир.
Эй қавмим, нима учун мен сизларни нажотга чақирсам, сизлар мени дўзахга чақирасизлар?!
Шубҳа йўқки, албатта, сизлар мени унга ибодат қилишга чорлаётган нарсаларингиз дунёда ҳам охиратда ҳам ҳеч кимни даъват қила олмайди. Албатта, барчамизнинг қайтиб боришимиз Аллоҳгадир. Албатта, ҳаддан ошувчилар, ана ўшалар дўзах эгаларидир.
У азоб шундай оловки, эртаю кеч унда кўндаланг қилиб куйдириладилар. Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса, дўзах фаришталарига: “Фиръавн хонадонини энг ашаддий азобга киритинглар”, – дейилади.