Агар улар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни ўзларига дўст қилиб олмас эдилар. Лекин уларнинг орасидан кўпчилиги фосиқ кимсалардир.
Сиз қидирган و ل ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 232 та оят мавжуд.
qaytgan edingiz, qaytdingiz, himoyachi, qaytasangiz, bir do'st, qaytishsa, ularni buruvchi, albatta seni qaytaraman, (Bundan keyin) bur, buring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар улар Аллоҳга, пайғамбарга ва унга нозил қилинган китобга иймон келтирганларида эди, уларни ўзларига дўст қилиб олмас эдилар. Лекин уларнинг орасидан кўпчилиги фосиқ кимсалардир.
Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар ҳамда ҳаром ишлардан ҳазар қилинглар. Агар итоатдан юз ўгирсангиз, билиб қўйингларки, шубҳасиз, Расулимиз зиммасида, фақат аниқ қилиб етказиб қўйиш бордир.
Агар у икки шоҳиднинг гуноҳ иш қилиб хиёнат қилганлиги фош бўлиб қолса, унда уларнинг ўринларига мерос олишга ҳақи бўлган кимсалардан бошқа икки нафар муносиброқ киши гувоҳликка туради. Улар ҳам: “Бизнинг гувоҳлигимиз шоҳидлик учун у икковининг гувоҳлигидан кўра тўғрироқдир. Биз ҳаддимиздан ошмаганмиз акс ҳолда, биз бешак золимлардан бўлиб қоламиз”, – деб Аллоҳ номига қасам ичсинлар.
Эй Расулим, уларга: “Осмонлару Ерни йўқдан бор қилиб, бандаларини едирган Ўзи эса емоқдан холи бўлган Аллоҳдан бошқасини дўст тутайми?” – деб айтинг. Уларга: “Менга, албатта, Аллоҳга энг аввал бўйин эгувчи кимсалардан бўлиш буюрилган ва асло мушриклардан бўлманг дейилган”, – деб айтинг.
Эй Расулим, Роббилари ҳузурига келиб жам бўлишдан қўрқадиган кимсаларни бу Қуръон билан огоҳлантиринг. Чунки уларнинг Ундан бошқа дўсти ҳам ҳимоячиси ҳам йўқдир. Шояд, улар тақво қилсалар.
Кейин бандалар ҳақиқий эгалари бўлган Аллоҳнинг ҳузурига қайтариладилар. Огоҳ бўлинглар, ҳукм қилиш, фақат Унинг Ўзигагина хосдир ва У энг тез ҳисоб-китоб қилувчидир.
Эй Расулим, ўткинчи дунё ҳаёти уларни алдаб қўйиб, динларини ўйин-кулгу ва бекорчи нарса қилиб олганларни тарк қилинг. Ҳар бир нафс қилган ёмон ишлари сабабли ҳалокатга учрамасликлари учун бу Қуръон билан эслатиб, насиҳат қилинг. Унга қиёмат кунида Аллоҳдан ўзга бирор дўст ҳам, шафоатчи ҳам бўлмайди. Агар бор нарсани фидо қилиб берса ҳам, ундан қабул қилинмайди. Ана ўшалар қилган ишлари туфайли ҳалокатга учрагандирлар. Куфр келтирганлари учун уларга дўзахда қайноқ сув ва аламли азоб берилади.
Аллоҳнинг номи айтилмай сўйилган нарсалардан еманглар, чунки у фосиқликдир. Шайтонлар ўз дўстларини сизлар билан жанжаллашиш учун васваса қилади. Агар уларга итоат қиладиган бўлсангизлар, у ҳолда, шубҳасиз, сизлар ҳам мушриклардан бўласизлар.
Улар учун Роббилари ҳузурида омонлик диёри бордир. У Зот мўминларнинг қилган яхши амаллари учун уларга дўстдир.
Аллоҳ қиёмат кунида уларнинг барчасини тўплаб: “Эй жинлар жамоаси, инсонлардан ўзингизга оғганини кўпайтирдингиз”, – дейди. Шунда уларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: “Эй Роббимиз, бизлар ўткинчи дунёда биримиз биримиздан фойдаланган эди. Энди эса Ўзинг бизларга тайин қилган ажалимизга етиб келдик”, – дейди. Аллоҳ уларга: “Сизларнинг жойингиз дўзах, энди у ерда қоласизлар. Фақат Аллоҳ хоҳлагани бундан мустаснодир”, – дейди. Албатта, Аллоҳ ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Шундай қилиб, золимларнинг қилган ёмон касблари туфайли бирини бирига боғлаб дўст қилиб қўямиз.
Роббингиздан сизларга нозил бўлган Қуръонга эргашинглар ва ундан бошқа беҳуда дўстларга эргашманглар. Жуда ҳам оз ўгит оляпсизлар.
Эй Одам болалари, шайтон ота-онангизнинг авратларини ўзларига кўрсатиб шарманда қилиш учун уларнинг либосларини ечиб, жаннатдан чиқарганидек, сизларни ҳам алдаб, фитна қилмасин. Чунки у ва унинг тарафдорлари сизлар уларни кўрмайдиган жиҳатдан кўриб туради. Биз шайтонларни иймон келтирмаган кимсалар учун дўст қилиб қўйдик.
У бир тоифани тўғри йўлга бошлади ва яна бир бошқа тоифага эса йўлдан адашиш ҳукми ҳақ бўлиб чиқди. Чунки улар Аллоҳни қўйиб шайтонларни ўзларига дўст деб олган эдилар. Ҳамда ўзларини гўё тўғри йўлни топган кимсалар деб ҳисоблар эдилар.
Солиҳ пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим, бироқ сизлар насиҳат қилувчиларни севмайсизлар”, – деди.
Шуъайб пайғамбар улардан юз ўгириб: “Эй қавмим, ҳақиқатан, мен Роббимнинг сизларга юборилган амрларини етказдим ва сизларга насиҳат қилдим. Ахир қандай қилиб кофир қавмларга ачинаман”, – деди.
Мусо тайин қилган вақтимизга келиш учун қавмидан бузоққа сиғинмаган етмиш кишини танлаб олди. Шунда уларни шиддатли зилзила тутди. Кейин Мусо: “Эй Роббим, агар истасанг эди, уларни ҳам, мени ҳам олдинроқ ҳалок қилган бўлардинг. Наҳотки орамиздаги баъзи бир нодонларнинг қилмишлари туфайли бизларни ҳалок қиласан?! Албатта, булар Сенинг бизга берган синовингдир. Сен у синов билан хоҳлаган кишингни йўлдан адаштирасан ва хоҳлаган кишингни ҳидоятга бошлайсан. Ёлғиз Сен бизларнинг эгамизсан. Шундай экан, бизларни кечир ва бизларга раҳм қил. Сен мағфират қилувчиларнинг энг афзалисан”, – деди.
Шубҳасиз, менинг ёлғиз Эгам бу китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни ўзига дўст тутади.
Шубҳасиз, менинг ёлғиз Эгам бу китобни нозил қилган Аллоҳдир. У солиҳ кишиларни ўзига дўст тутади.
Эй иймон келтирганлар, жангда тўда ҳолидаги куфр келтирганлар билан рўбарў келиб қолсангиз, уларга орқа ўгириб қочманглар.