Эй Роббимиз, бизни ҳидоятга солганингдан кейин қалбларимизни тўғри йўлдан оғдирма ва бизларга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, Сен барча неъматларни берувчи – Ваҳҳоб Зотсан.
Сиз қидирган و ه ب масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 25 та оят мавжуд.
va ber, ko'p in'om qiluvchisan, ber, va biz hadya qildik, lutf etuvchi, (Iltimos) lutf et, hadya qilay deb, biz in'om qildik, va lutf etdik, va in'om qildik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Роббимиз, бизни ҳидоятга солганингдан кейин қалбларимизни тўғри йўлдан оғдирма ва бизларга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, Сен барча неъматларни берувчи – Ваҳҳоб Зотсан.
Эй Роббимиз, бизни ҳидоятга солганингдан кейин қалбларимизни тўғри йўлдан оғдирма ва бизларга ҳузурингдан раҳмат ато эт! Шубҳасиз, Сен барча неъматларни берувчи – Ваҳҳоб Зотсан.
Мана шу ерда Закариё Роббига дуо қилиб: “Роббим, менга ҳам Ўз ҳузурингдан бир покиза зурриёт ато айла! Албатта, Сен дуоларни эшитувчисан”, – деди.
Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни ато этдик. Барчаларини ҳидоятга йўлладик. Илгари Нуҳни ҳам ҳидоятга йўллаган эдик. Ҳамда унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо ва Ҳорун пайғамбарларни ҳам ҳидоят қилган эдик. Эзгу амалларни қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Менга кексаликда ўғилларим Исмоил ва Исҳоқни берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Роббим, шубҳасиз, дуони эшитувчидир.
Менинг ортимда қоладиган қариндошларимнинг динга даъватни тўхтатиб қўйишларидан қўрқаман. Хотиним эса туғмас бўлиб қолган. Энди, Сен Ўз даргоҳингдан менга ёрдамчи бўлган бир фарзанд бер.
Жаброил унга: “Қўрқма сенга зарар бермайман, мен фақат сенга бир покиза ўғил ҳадя қилиш учун келган Роббингдан элчиман, холос”, – деди.
Бас, Иброҳим улардан ва Аллоҳдан бошқага сиғинаётган бутларидан четлангач, Биз унга фарзанд қилиб Исҳоқни ва набира қилиб Яъқубни бердик ҳамда барчаларини пайғамбар қилдик.
Шунингдек, уларга Ўз раҳматимиздан неъматлар инъом этдик ва улар учун доимо олий мақтовларни қилдик.
Биз унга Ўз раҳматимиз билан биродари Ҳорунни пайғамбар қилиб бердик.
Биз унга Исҳоқни ҳадя қилдик ва Яъқубни ҳам набира қилиб қўшиб бердик ҳамда барчаларини солиҳ кишилардан қилдик.
Бас, унинг дуосини ҳам мустажоб қилдик ва унга Яҳёни ҳадя қилдик. Ҳамда жуфтини туғадиган қилиб ўнглаб қўйдик. Дарҳақиқат, бу пайғамбарлар яхши ишларни қилишда шошилар, умид ва қўрқув билан Бизга дуо қилар ва Бизга итоат қилувчи зотлар эди.
Улар: “Эй Роббимиз, жуфту ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини ҳадя қил ва бизларни тақводорларга етакчи қил”, – дейдилар.
Кейин қилган ишимдан қўрқиб сизлардан қочиб кетдим. Бас, Роббим менга ҳикмат берди ва мени пайғамбарлардан қилди.
Эй Роббим, менга ҳикмат ато этгин ва мени солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин.
Биз унга ўғли Исҳоқ ва набираси Яъқубни ато қилдик ҳамда пайғамбарликни ва самовий китобларни унинг зурриётига хос қилдик ва унга шу дунёда ҳам ажру мукофотини бердик, албатта, у охиратда ҳам солиҳ зотлардандир.
Эй Пайғамбар, албатта, Биз сизга маҳрларини берган жуфтларингизни, Аллоҳ сизга жангларда ўлжа қилиб берган қўл остингиздаги чўриларингизни, сиз билан бирга ҳижрат қилган амакингизнинг қизларини ва аммаларингизнинг қизларини, тоғангизнинг қизларини ва холаларингизнинг қизларини яна ҳар қандай мўмина аёлни – агар у ўзини пайғамбарга тортиқ қилса ва пайғамбар уни маҳрсиз ўз ниқоҳига олишни истаса, бу аёлларни сиз учун ҳалол қилдик. Маҳрсиз уйланиш барча мўминлар учун эмас, холис сиз учундир. Биз мўминларга жуфтлари ва қўл остиларидаги чўрилари ҳақида нимани фарз қилганимизни аниқ билганмиз. Бу сизга танглик бўлмаслиги учундир. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Роббим, менга солиҳ фарзандлардан ато қилгин.
Ёки уларнинг олдиларида ўта иззатли ва неъматлар берувчи Роббингизнинг раҳмат хазиналари бор эканми?!
Довудга Сулаймонни ато қилдик. Сулаймон нақадар яхши бандадир! Ҳақиқатан, у Аллоҳ рози бўладиган йўлга буткул қайтувчидир.