Сизлар учун денгизни иккига айириб, ғарқ бўлишдан қутқарганимизни ҳамда фиръавннинг хонадони ва издошларини кўзингиз билан кўриб турганингизда сувга чўктириб юборганимизни ҳам эсга олинглар.
Сиз қидирган بِكُمْ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 35 та оят мавжуд.
sizning uchun, sizni, o'zingizga, sizga qarshi, siz, sizga, sizni (urushadi), sizning, sizni ham, hammangizni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Сизлар учун денгизни иккига айириб, ғарқ бўлишдан қутқарганимизни ҳамда фиръавннинг хонадони ва издошларини кўзингиз билан кўриб турганингизда сувга чўктириб юборганимизни ҳам эсга олинглар.
Ҳар кимнинг унга қараб юзланадиган ўз жиҳати бордир. Эй мўминлар, сизлар хайрли ишларни қилишда шошилинглар. Дунёнинг қаерида бўлсангизлар ҳам, бир кун Аллоҳ ҳаммангизни ҳисоб-китоб учун маҳшарда тўплаб келтиради. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган Зотдир.
Рамазон ойи шундай ойдирки, унда инсонларни тўғри йўлга бошлайдиган, ҳақ ва ботилни айирувчи Фурқон ва ҳидоят манбаидан далиллар бўлган Қуръон нозил бўлгандир. Бас, агар сизлардан кимки бу ойга етишиб, шоҳид бўлса, албатта, рўзани тутсин. Агар сизлардан бирингиз бемор ёки сафарда бўлса, рўза тутолмаган кунларининг сони миқдорича бошқа кунларда тутсин. Аллоҳ сизларга осонликни хоҳлайди, қийинчилик бўлишни истамайди. Сизларга бу осонлик рўза кунларининг саноғини тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани учун Аллоҳни улуғлаб, такбир айтишингиз учундир. Шоядки, бу неъматларга шукр қилсангизлар.
Рамазон ойи шундай ойдирки, унда инсонларни тўғри йўлга бошлайдиган, ҳақ ва ботилни айирувчи Фурқон ва ҳидоят манбаидан далиллар бўлган Қуръон нозил бўлгандир. Бас, агар сизлардан кимки бу ойга етишиб, шоҳид бўлса, албатта, рўзани тутсин. Агар сизлардан бирингиз бемор ёки сафарда бўлса, рўза тутолмаган кунларининг сони миқдорича бошқа кунларда тутсин. Аллоҳ сизларга осонликни хоҳлайди, қийинчилик бўлишни истамайди. Сизларга бу осонлик рўза кунларининг саноғини тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани учун Аллоҳни улуғлаб, такбир айтишингиз учундир. Шоядки, бу неъматларга шукр қилсангизлар.
Эй мўминлар, маълум бир муддатга бир-бирларингиз билан қарз олди-берди муомаласини қилсангиз, уни ёзиб қўйинглар. Ораларингиздаги бир котиб адолат билан тўғри қилиб ёзсин. Ҳеч қайси бир котиб Аллоҳ билдирганидек ёзишдан бош тортмасин, қандай бўлса, шундай ёзсин. Зиммасида қарзи бўлган киши айтиб туриб ёздирсин ҳамда Роббиси бўлган Аллоҳдан қўрқсин ва олган қарзидан бирор нарса камайтириб ёздирмасин. Борди-ю бўйнида қарзи бўлган одам ақли норасо, ёш ёки жуда кексалиги боис ожиз ҳамда карлиги, соқовлиги ва тил билмаслиги туфайли айтиб туришга қодир бўлмаса, у ҳолда унинг вакили адолат билан айтиб турсин. Шунингдек, эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинглар. Агарда икки эркак бўлмаса, сизлар рози бўладиган гувоҳлардан бир эркак киши ва икки аёлни гувоҳ қилингларки, бири унутиб адашганда иккинчиси эслатиб туради. Гувоҳлар гувоҳлик учун чақирилганда келишдан бош тортмасинлар. Қарз хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик бўлсин муддатигача ёзиб қўйишдан эринманглар. Мана шу Аллоҳ наздида энг адолатли, шоҳидлик учун энг дуруст ва гумон қилмаслик учун энг яқин бўлган ҳукмдир. Лекин ораларингизда айлантириб турган нақд савдо муомалангиз бўлса, уни ёзмасликда сизларга гуноҳ бўлмайди. Ўзаро олди-берди қилганингизда ҳам гувоҳ келтиринглар. Агар харажатлари бўлса, ёзган одам ҳам, гувоҳ ҳам зарар қилмасинлар. Агар уларга зарар қилсангиз, шубҳасиз, бу сизнинг фосиқлигингиздир. Аллоҳдан қўрқинглар, Аллоҳ сизларга шу тариқа таълим беради. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир.
Эй иймон келтирганлар! Тижорат қилиб, розилик билан топган мол-мулкларингиздан ташқарисини орангизда ноҳақ йўллар билан еманглар. Шунингдек, бир-бирингизни ўлдирманглар. Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган – Раҳим Зотдир.
Эй Расулим, жанг сафарида эканлигингизда уларнинг орасида бўлиб намоз ўқиб бермоқчи бўлсангиз, улардан бир жамоат сиз билан бирга намозга турсинлар ҳамда ёнларига қурол аслаҳаларини ҳам олсинлар. Сажда қилиб бир ракат ўқиб бўлишгач эса орқангизга ўтиб олиб сизларни қўриқлаб турсинлар. Кейин намозларини ўқимаган бошқа жамоат келиб сиз билан бирга намоз ўқисинлар. Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб қурол яроқларини ёнларига олсинлар. Кофирлар қурол ва ашёларингиздан ғафлатда бўлиб, уларни қаровсиз қолдирган пайтингизда устингизга бирдан ҳамла қилиб қолишни ўйлаб юрадилар. Агарда ёғингарчиликдан азият чекиб қийналаётган ёки хаста бўлсангизлар, қурол яроқларингизни ечиб қўйишингизда сизларга гуноҳ йўқдир. Шунда ҳам барибир эҳтиёт чорангизни кўриб қўйинглар. Аллоҳ, албатта, кофирлар учун хор қилувчи азобни тайёрлаб қўйгандир.
Мунофиқ кимсалар сизларни доимо кузатиб ўтирадилар. Агарда сизларга жангда Аллоҳдан ғалаба насиб бўлса, улар: “Биз сизлар билар бирга эмасмидик?” – дейдилар. Борди-ю ғалаба қилиш насибаси кофирлар учун бўлиб қолганда: “Тепангизда туриб, сизларни мўминлардан ҳимоя қилмадикми?” – деб айтадилар. Аллоҳ энди қиёмат кунида ўртангизда ҳакамлик қилади. Ҳамда Аллоҳ кофирлар учун мўминларга қарши асло йўл бермайди.
Шубҳасиз, мана шу Менинг тўғри йўлимдир, бас, унга эргашинглар. Бошқа йўлларга эргашманглар, акс ҳолда, улар сизларни Унинг ҳақ йўлидан айирадилар.
Эй Расулим, уларга: “Сизлар бизни жангда ё шаҳид, ё ғолиб бўлишдек икки хайрли ишдан бирининг бўлишини кутмоқдасиз. Бизлар эса сизларни Аллоҳ Ўз даргоҳидан ёки бизнинг қўлимиз билан сизларга азоб етишини кутмоқдамиз. Бас, кутаверинглар, албатта, биз ҳам сизлар билан бирга кутувчимиз”, – деб айтинг.
Аъробийлардан баъзилари қилган садақасини зўраки ёки ортиқча чиқим деб биладиган ва сизларга айланиб келадиган мусибатларни пойлаб турадилар. Уларнинг ўзларига айланиб келадиган ёмон мусибатлар бўлсин! Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Шунда Лут: “Кошки, сизларга қарши кучим етса ёки бир мустаҳкам суянчиққа суяна олсам!” – деди.
Яъқуб уларга: “Уни менинг олдимга келтиришингиз ҳақида қасам ичиб Аллоҳдан васиқа келтирмагунингизга қадар Биняминни асло сизлар билан бирга юбормайман. Бироқ йўлтўсарларга дуч келиб қуршовда қолишингиз бундан мустасно”, – деди. Юсуфнинг акалари унга васиқаларини келтиришгач, Яъқуб уларга: “Қаранг, бу айтаётган
Юсуфнинг саройига келганларидан кейин у ота-онасини ўз тахтига чиқарди ва ҳаммаси унга сажда қилган ҳолларида йиқилди. Юсуф отасига: “Эй отажон, мана шу қирқ йил аввал кўрган тушимнинг таъбиридир. Роббим уни ҳақиқатга чиқарди. Дарҳақиқат, У зиндондан чиқарган пайт менга яхшилик қилди. Шайтон мен билан акаларим орасини бузиб иғво қилганидан кейин мана сизларни саҳродан Мисрга эсон-омон ҳолингизда келтирди. Албатта, Роббим хоҳлаган нарсани лутф қилувчидир. Шубҳасиз, У ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир”, – деди.
Яна У, сизларни силкитиб юбормаслиги учун Ерда улкан тоғларни барпо қилди. Экин-тикин ва ичишингиз учун дарёларни оқизиб қўйди ва кўзлаган манзилларингизга боришда адашмаслигингиз учун йўлларни ҳам пайдо қилди.
Сизларда қайси неъматдан берилган бўлса, албатта, у Аллоҳ таолодандир. Кейин қачон сизларга бирор мусибат етса бас, Унгагина ёлворасизлар.
Эй инсонлар, Роббингиз сизларни жуда яхши билувчидир. Хоҳласа, сизларга раҳм қилади, хоҳласа, сизларга азоб беради. Эй Муҳаммад, Биз сизни уларнинг устига қўриқчи қилиб юборган эмасмиз.
Эй инсонлар, Роббингиз Ўз фазлидан ризқ излашларингиз учун сизларга денгизда кемаларни юргизиб қўйган Зотдир. Албатта, У сизларга меҳрибондир.
Ёки сизларни қуруқликнинг бир томонига ер юттириб юбориш ёхуд устингиздан тош ёғдириш хавфидан хотиржаммисизлар?! Аллоҳ шундай бало юборадики, ўзингизга ҳимоячи тополмайсиз.
Ундан кейин бани Исроил авлодларига: “Ҳозирча мана шу ерни маскан тутинглар. Энди қачонки ваъда қилинган охират келганида, сизларнинг барчангизни бир орага тўплаб келтирамиз”, – дедик.