Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Сиз қидирган ث و ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 14 та оят мавжуд.
yetib boradigan joyi, turar joyingiz, yaxshi qara, menga qaradi, joyi, o'tirgan, bir joy, joylari, va borib turadigan joyingizni
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Илоҳ эканлиги ҳақида далил туширмагани ҳолда Аллоҳга шерик қилганлари сабабли кофирларнинг қалбларига қўрқув соламиз. Оқибатда уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир, золимларнинг борар жойлари нақадар ёмон жойдир!
Аллоҳ қиёмат кунида уларнинг барчасини тўплаб: “Эй жинлар жамоаси, инсонлардан ўзингизга оғганини кўпайтирдингиз”, – дейди. Шунда уларнинг инсонлардан бўлган дўстлари: “Эй Роббимиз, бизлар ўткинчи дунёда биримиз биримиздан фойдаланган эди. Энди эса Ўзинг бизларга тайин қилган ажалимизга етиб келдик”, – дейди. Аллоҳ уларга: “Сизларнинг жойингиз дўзах, энди у ерда қоласизлар. Фақат Аллоҳ хоҳлагани бундан мустаснодир”, – дейди. Албатта, Аллоҳ ҳикмат эгаси – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Мисрда уни сотиб олган шаҳар ҳокими Қитфир номли киши хотини Зулайҳога: “Унга яхшилаб жой бер, зора бизга фойдаси тегса ёки уни ўғил қилиб боқиб олсак”, – деди. Ана шундай қилиб, Юсуфни тушларнинг таъбирини қилиши учун Миср ерига жойлаштирдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Юсуф яшайдиган уйида бўлган аёл ундан жинсий яқинлик қилишни нафси хоҳлаб қолди ва эшикларни беркитиб: “Қани, келақол”, – деди. Юсуф Зулайҳога: “Аллоҳ сақласин, ахир, у эринг менга турар жойимни яхшилаб берган хожам-ку?! Зинокор бўлган золимлар, ҳеч қачон нажот топмайдилар”, – деди.
Бас, энди у ерда мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан киринглар. Кибр қилувчиларнинг жойлари нақадар ёмон!
Лекин Биз Мусодан кейин, кўп авлодларни пайдо қилдик, бас, уларнинг умри чўзилиб кетди ва улар Мусога юборилган ҳукмларни унутиб юбордилар. Сиз Мадян аҳли орасида туриб, уларга оятларимизни тиловат қилиб берганингиз йўқ. Лекин Биз ҳукмларимизни одамларга етказишингиз учун сизни пайғамбар қилиб юборувчи бўлдик.
Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиган ёки ўзига келган ҳақ Қуръонни ёлғонга чиқарган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Кофирларнинг манзили жаҳаннамда эмасми?
Ахир, Аллоҳ шаънига ширк ва фарзанд нисбат бериб ёлғон сўзлаган ва рост Қуръонни ўзига келган ондаёқ инкор қилган кимсадан ҳам золимроқ одам борми?! Ёки жаҳаннамда кофирлар учун жой йўқми?!
Қиёмат кунида Аллоҳга нисбатан ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қорайган ҳолда кўрасиз. Такаббурларнинг жойи жаҳаннамда эмасми?!
Шунда уларга: “Жаҳаннам дарвозаларидан киринглар! Сизлар у ерда мангу қоласизлар!” дейилади. Бас, такаббур кимсаларнинг жойлари нақадар ёмондир!
Жаҳаннам эшикларидан у жойда мангу қолувчи бўлган ҳолларингизда киринглар. Бас, мутакаббирларнинг борар жойи нақадар ёмондир.
Энди, агар азобга сабр қила олсалар, мана, дўзах уларнинг жойидир. Агар ортга қайтишни талаб қилсалар, бас, улар ортга қайтарилувчилардан эмаслар.
Албатта, Аллоҳ иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Куфр келтирган кимсалар эса дунё лаззатларидан фойдаланиб, чорва ҳайвонлари еганидек еб-ичадилар ва охирида дўзах уларнинг жойларидир.
Бас, эй Муҳаммад, Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин ва мўминаларнинг гуноҳлари учун мағфират тиланг. Аллоҳ сизларнинг бу дунёдаги кезадиган жойларингизни ҳам, охиратда қайтиб борадиган жойларингизни ҳам билади.