Аллоҳ мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёлларга ҳамда барча кофирларга унда мангу қолинадиган жаҳаннам оташини ваъда қилди. Жазо ўлароқ бу уларга етарлидир. Шунингдек, Аллоҳ уларни лаънатлади ҳамда улар учун дўзахда доимий азоб бордир.
Сиз қидирган جَهَنَّمُ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 77 та оят мавжуд.
jahannam, jahannamga, jahannam (bo'lgan), jahannamdir, jahannamda, jahannamning, jahannamni, jahannam-, jahannam uchun, Jahannam
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ мунофиқ эркаклар ва мунофиқ аёлларга ҳамда барча кофирларга унда мангу қолинадиган жаҳаннам оташини ваъда қилди. Жазо ўлароқ бу уларга етарлидир. Шунингдек, Аллоҳ уларни лаънатлади ҳамда улар учун дўзахда доимий азоб бордир.
Эй Набий, кофирлар ва мунофиқларга қарши курашинг ва уларга қаттиққўл бўлинг. Уларнинг борар жойи жаҳаннамдир. У нақадар ёмон борар жойдир.
Аллоҳнинг Расулига хилоф қилиб, сохта узрлари билан жангга чиқмай, уйларида ўтириб ортда қолганлар ўтиришларидан ўзлари хурсанд бўлдилар. Ҳамда Аллоҳ йўлида моллари ва жонлари билан жиҳод қилишни хуш кўрмадилар. Кейин эса: “Кун иссиқда жангга чиқманглар!” – деб айтишди. Эй Расулим, уларга: “Дўзах оловининг иссиғи янада шиддатлироқдир”, – деб айтинг. Кошки, улар буни тушунсалар эди.
Сизлар жангдан ғолиб бўлиб уларнинг олдига қайтиб, келганингизда, уларни жазолашдан тўхтаб, қўйиб юборишингиз учун Аллоҳ номи билан қасам ичадилар. Майли, улардан юз ўгиринг. Чунки улар ниятлари ва хатти-ҳаракатлари жиҳатидан покиза эмасдирлар. Қилган ёмон ишларининг жазоси сифатида жойлари дўзах бўлади.
Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва розилик асосида қурган киши яхшироқми ёки биноларига қулаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб олган ҳамда у билан жаҳаннам ўтига қулаган киши яхшими?! Аллоҳ золим қавмларни ҳидоят қилмайди.
Лекин Роббингиз марҳамат қилган кимсалар эса бундан мустаснодир. Аллоҳ уларни шунинг учун яратгандир. Роббингизнинг “Aлбатта, жаҳаннамни кофир бўлган жин ва одамларнинг барчаси билан тўлдираман”, – деган сўзи тамоман ҳақдир.
Роббиларининг чақириғига лаббай деб жавоб берган кимсалар учун гўзал мукофот бўлган жаннат бордир. Бироқ Унга ижобат қилмаганлар эса, борди-ю Ер юзидаги барча нарса ҳатто, у яна икки баробар кўпайиб уларники бўлса, уни Аллоҳнинг азобидан қутулиш учун фидо қилган бўлар эдилар. Улар учун ҳисоб-китобнинг ёмони бўлади. Борар жойлари жаҳаннамдир ва у нақадар ёмон жойдир.
Унинг ортидан жаҳаннам келади. Улар дўзах аҳлининг яраларидан оқиб чиқадиган йирингли сувдан ичириладилар.
У диёр улар оловда тобланадиган жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон қароргоҳ!
Уларнинг барчалари учун ваъда қилинган жой, албатта, жаҳаннамдир.
Бас, энди у ерда мангу қоладиган жаҳаннам дарвозаларидан киринглар. Кибр қилувчиларнинг жойлари нақадар ёмон!
Агар тавба қилсангиз, шояд, Роббингиз сизларга раҳм қилса. Агар яна бузғунчиликка қайтсангиз, Биз ҳам яна сизларни яксон қилишга қайтамиз. Жаҳаннамни эса кофирлар учун зиндон қилиб қўйганмиз.
Кимки тез келиб-кетувчи дунёни истаса, Биз унга шу дунёда Ўзимиз хоҳлаган кимсаларга истаганимизча неъматлардан нақд қилиб берамиз. Кейин охиратда унга жаҳаннамни берамиз. Унга хорланган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куяди.
Эй Расулим, бу оятлар Роббингизнинг сизга ваҳий қилган ҳикматларидан бир қисмидир. Аллоҳга бошқа бир сохта илоҳни шерик қилманг. Акс ҳолда, маломатланган ва Аллоҳнинг раҳматидан маҳрум бўлган ҳолда жаҳаннамга ташланасиз.
Аллоҳ унга: “Боравер, сенга қиёматгача умр бердим. Бас, улардан кимки сенга эргашса, у ҳолда, шубҳасиз, жаҳаннам тўлиқ жазонгиз бўлади”, – деди.
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан адаштирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўстларни топа олмайсиз. Уларни қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов ва кар қилиб тирилтирамиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Агар қачон унинг олови сўнадиган бўлса, яна уларга ловуллаган оловни кўпайтираверамиз.
У кунда кофирларга жаҳаннамни очиқ қилиб кўрсатамиз.
Ёки куфр келтирганлар Мени қўйиб, бандаларимни ўзларига дўстлар қилиб олишни ўйлайдиларми?! Ҳақиқатан, Биз жаҳаннамни кофирлар учун тушадиган жой қилиб тайёрлаганмиз.
Куфр келтирганлари ҳамда оятларимни ва пайғамбарларимни масхара қилганлари сабабли, уларнинг жазолари ўша жаҳаннамдир!
Эй Муҳаммад, бас, Роббингизга қасамки, албатта, Биз уларни йўлдан оздирган шайтонлари билан бирга қиёматда жамлаймиз, сўнгра барчаларини жаҳаннам атрофида тиз чўккан ҳолларида ҳозир қиламиз.