Шу билан бирга, Биз сизлар учун Сайно тоғидан чиқадиган ёғ ва тановул қилувчилар учун нонхуруш ҳолда ўсадиган бир зайтун дарахтни ҳам яратдик.
Сиз қидирган خ ر ج масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 182 та оят мавжуд.
chiqardi, chiqarsin, oshkor qiluvchidir, chiqaradi, chiqarmaysiz, va chiqaryapsiz, ularni chiqarmoq, chiqarsang (yo'lga), chiqadi, va ularni chiqaring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шу билан бирга, Биз сизлар учун Сайно тоғидан чиқадиган ёғ ва тановул қилувчилар учун нонхуруш ҳолда ўсадиган бир зайтун дарахтни ҳам яратдик.
Улар: “Ҳуд, сизларга ўлиб тупроқ ва суякларга айланган пайтингизда ҳам, албатта, қабрларингиздан чиқарилувчисиз, деб ваъда бермоқдами?” – дедилар.
Эй Муҳаммад, ёки сиз улардан қилган даъватингиз учун ҳақ сўраяпсизми! Роббингизнинг ажри яхшироқдир. У ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир.
Эй Муҳаммад, ёки сиз улардан қилган даъватингиз учун ҳақ сўраяпсизми! Роббингизнинг ажри яхшироқдир. У ризқ берувчиларнинг энг яхшисидир.
Эй Роббимиз, бизларни дўзахдан қайта дунёга чиқаргин. Бас, агар шунда ҳам куфр ва туғён йўлига қайтсак, унда биз чиндан ҳам ўзимизга зулм қилувчилармиз.
Ёки кофирларнинг қилган амаллари устма-уст тўлқин ва унинг устида қора булут қоплаб олган тубсиз денгиздаги қоронғиликларга ўхшайди. Улар бир-бирининг устидаги зулматлардир. У ўз қўлини чиқариб қараса ҳам уни кўра олмайди. Аллоҳ кимга иймон нурини бермаса, бас, унинг учун ҳеч қандай нурдан асар бўлмайди.
Аллоҳнинг булутларни ҳайдашини, сўнгра уларнинг орасини бирлаштиришини, сўнгра уни устма-уст қилиб қўйишини кўрмадингизми? Сўнгра булут орасидан ёмғир чиқаётганини кўрасиз. Аллоҳ осмондан ва ундаги булутлар тоғидан дўл ёғдириб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга етказади ва Ўзи хоҳлаган кишилардан нари кетказади. Чақмоғининг ёруғлиги эса кўзларни кетказиб юборгудек бўлади.
Мунофиқлар агар сиз буюрсангиз, албатта, жиҳодга чиқишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. Уларга: “Қасам ичманглар, жиҳод маълум бир тоатдир, қасам ичишга ҳожат йўқдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардор Зотдир.
“У ўз сеҳри билан сизларни яшаб турган ерингиздан чиқармоқчи. Нима қилишимни буюрасизлар”, – деди.
Бас, фиръавн ва унга эргашганларни боғлар ва булоқлардан айирдик.
Улар: “Қасам бўлсинки, эй Лут, агар бу гапларингдан тўхтамасанг, албатта, орамиздан ҳайдаб чиқарилганлардан бўласан”, – дедилар.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, ва қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Бу мўъжизалар фиръавн ва унинг қавмига олиб борадиган тўққиз мўъжиза ичидадир. Дарҳақиқат, улар итоатсиз қавм бўлдилар.
Ахир осмонлар ва Ердаги барча сирларни ошкор қиладиган ҳамда сизлар яширадиган ва ошкор қиладиган барча нарсаларни биладиган Аллоҳга сажда қилмайдиларми?!
Сен қавмингга қайтиб бориб айтгинки, агар менга таслим бўлмасалар, албатта, биз уларга шундай қўшин билан борамизки, улар унга асло бас, кела олмайдилар ва албатта, биз уларни юртларидан хору зор қилиб қувиб чиқарамиз.
Лут қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг оиласини қишлоғингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Дарҳақиқат, улар жуда покланиб кетаётган кишилардир, – деб масхаралаб гапиришлари бўлди.
Куфр келтирган кимсалар: “Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланиб кетганимизда яна қабрларимиздан қайта тирилиб чиқарилувчимизми?!” – дейдилар.
Қиёмат олдидан кофирларнинг устига айтилган азоб тушганида Биз улар учун ердан бир жонивор чиқарамиз. Жонивор уларга одамлар оятларимизга аниқ ишонмайдиган бўлганларини айтиб беради.
Шаҳар чеккасидан бир киши шошганча келиб: “Эй Мусо, фиръавннинг зодагонлари сени ўлдириш учун тил бириктиряптилар. Бас, бу шаҳардан чиқиб кетгин. Албатта, мен сенга насиҳатгўй кишиларданман”, – деди.
Бас, у қўрқувга тушиб, атрофни аланглаган ҳолда у ердан чиқиб кетди. Аллоҳга илтижо қилиб: “Эй Роббим, менга бу золим қавмлардан нажот бергин”, – деди.
Қўлингни ёқангнинг ичига сол, қорамтир бўлган ранги ҳеч қандай ёмонликсиз оппоқ бўлиб чиқади. Қўл-қанотингни бу мўъжизалардан қўрқиб кетсанг, қўлтиғингга қисиб ол у яна ўз ҳолига қайтади. Мана бу икки асо ва қўл мўъжизаси Роббинг томонидан фиръавн ва унинг зодагонларига икки далилдир. Ҳақиқатан, улар фосиқлар қавми эди.