У Зот осмондан аниқ ўлчов билан сув ёғдирди. Бас, Биз бу сув билан сувсизликдан ўлган шаҳарларни тирилтирдик. Сизлар ҳам қиёмат кунида қабрларингиздан мана шу тарзда чиқариласизлар.
Сиз қидирган خ ر ج масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 182 та оят мавжуд.
chiqardi, chiqarsin, oshkor qiluvchidir, chiqaradi, chiqarmaysiz, va chiqaryapsiz, ularni chiqarmoq, chiqarsang (yo'lga), chiqadi, va ularni chiqaring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У Зот осмондан аниқ ўлчов билан сув ёғдирди. Бас, Биз бу сув билан сувсизликдан ўлган шаҳарларни тирилтирдик. Сизлар ҳам қиёмат кунида қабрларингиздан мана шу тарзда чиқариласизлар.
Бундай бўлишингиз, албатта, сиз Аллоҳнинг оятларини эрмак қилганингиз ва сизни дунё ҳаёти алдаб қўйгани учундир. Бас, улар бугун бу дўзахдан чиқарилмайдилар ва уларга яхши амалларга қайтиш учун имконият ҳам берилмайди.
Яна бир кимса борки, ота-онасига: “Уф, сизларга, менга ўлгандан кейин қабрдан қайта чиқарилишимни ваъда қиляпсизларми?! Ҳолбуки, мендан олдин ҳам авлодлар ўтган-ку нима улар тирилдими?!” – дейди. У иккиси Аллоҳдан мадад тилаган ҳолларида фарзандига қараб: “Ҳолингга вой бўлгур, Аллоҳга иймон келтиргин! Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир”, – дейдилар. Фарзанд эса уларга: “Булар бари аввалгиларнинг афсоналаридир”, – дейди.
Эй Муҳаммад, сизни Макка шаҳридан ҳайдаб чиқарганларнинг аҳлидан кўра аҳолиси қувватлироқ бўлган қанчадан-қанча шаҳарни ҳалок қилганмиз. Бас, уларга бирор ёрдамчи бўлмаган.
Эй Муҳаммад, у мунофиқларнинг орасида шундай кимсалар ҳам борки, улар сизга қулоқ солиб туради-да, ҳузурингиздан чиққач, илм берилган зотлар устидан масхара қилиб: “Ҳозиргина Муҳаммад нима деди?” – деб айтадилар. Ана ўшалар Аллоҳ дилларини муҳрлаб қўйган ва ўзларининг ҳавойи нафсларига эргашган кимсалардир.
Ёки қалбларида маънавий касаллик бўлган кимсалар Аллоҳ уларнинг мўминларга нисбатан бўлган дилларидаги адоватларини ошкор қилмайди, деб ўйладиларми?!
Агар Аллоҳ сизлардан мол-дунёларингизни сўраб, сизларни қийнайдиган бўлса, сизлар бахиллик қиласизлар ва У сизларнинг дилларингиздаги гиналарингизни фош қилади.
Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир. У билан бирга бўлган мўминлар кофирларга қаттиқ, ўз ораларида мўминларга нисбатан раҳм-шафқатлидирлар. Уларни доимо Аллоҳдан фазл ва розилик истаб, руку ва сажда ҳолларида кўрарсиз. Уларнинг юзларида сажда изларидан қолган белгилар бордир. Мана шу сифатлар уларнинг Тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса, гўё уруғини ёриб чиқиб, қувватга кирадиган, йўғонлашиб ўз новдасида тик турадиган ва деҳқонларни ҳайрон қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Бу мўминларнинг кучайиши сабабли кофирларнинг жаҳлини чиқариш учундир. Аллоҳ улардан иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилганларига мағфират ва улкан ажрни ваъда қилди.
Агар улар, то ўзингиз уларнинг олдига чиққунингизгача, сабр қилганларида, албатта, ўзлари учун яхши бўлар эди. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Бандаларга ризқ бўлсин деб буларни яратдик. Яна у сув билан сувсизликдан қақраб ётган ўлик шаҳарни тирилтирдик. Қабрлардан тирилиб чиқиш ҳам мана шундай бўлади.
У кунда барча халойиқ у даҳшатли қичқириқни ҳақиқатан эшитадилар. Бу қабрлардан чиқиш кунидир.
Бас, Биз у ердаги мўминлардан бўлган кишиларни чиқариб юбордик.
Улар кўзлари қўрқинчга тўлган ҳолларида, гўё тўзиган чигирткалар каби қабрларидан чиқиб келадилар.
У икки денгиздан дур ва маржон чиқади.
У осмонлар ва Ерни олти кунда яратиб, сўнгра Ўз илми ва қудрати билан Аршни эгаллаган Зотдир. У ерга кирадиган нарсаларни ҳам, ундан чиқадиган нарсаларни ҳам, осмондан тушадиган нарсаларни ҳам, унга кўтариладиган яхши амал ва дуоларни ҳам билади. Сизлар қаерда бўлсангизлар, У сизлар билан биргадир. Аллоҳ барча қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир.
У Ўз бандаси Муҳаммадга сизларни жаҳолат зулматларидан иймон нурига олиб чиқиши учун аниқ оятларни нозил қиладиган Зотдир. Шубҳасиз, Аллоҳ бандаларига шафқатли – Раъуф ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
У аҳли китоб бўлган яҳудийлардан куфр келтирган кимсаларни ўз диёрларидан биринчи ҳайдаш учун чиқариб юборган Зотдир. Эй мўминлар, сизлар уларни чиқиб кетишларини ўйламаган эдингиз. Улар ҳам ўзларининг қалъаларини Аллоҳнинг азобидан сақловчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳнинг азоби улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч солди. Улар уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан бузар эдилар. Бас, эй ақл эгалари, бу ҳодисалардан ибрат олинглар!
У аҳли китоб бўлган яҳудийлардан куфр келтирган кимсаларни ўз диёрларидан биринчи ҳайдаш учун чиқариб юборган Зотдир. Эй мўминлар, сизлар уларни чиқиб кетишларини ўйламаган эдингиз. Улар ҳам ўзларининг қалъаларини Аллоҳнинг азобидан сақловчи деб ўйлаган эдилар. Бас, Аллоҳнинг азоби улар ҳисобга олмаган томондан келди ва дилларига қўрқинч солди. Улар уйларини ўз қўллари ва мўминларнинг қўллари билан бузар эдилар. Бас, эй ақл эгалари, бу ҳодисалардан ибрат олинглар!
Яна у ўлжалар ўз диёрларидан ва мол-мулкларидан ҳайдаб чиқарилган камбағал муҳожирларникидир. Зеро, улар Аллоҳдан фазл ва ризолик истаганлар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамабарига ёрдам берганлар. Айнан ўшалар иймонларида содиқдирлар.
Эй Муҳаммад, мунофиқ кимсалар ўзларининг аҳли китобларидан бўлган кофир биродарларига: “Қасам бўлсинки, агар сизлар Мадинадан ҳайдаб чиқарилсангизлар, албатта, бизлар ҳам сизлар билан бирга чиқиб кетамиз ва сизларга қарши ҳаракатда ҳеч қачон ҳеч кимга итоат қилмаймиз. Агар сизларга қарши жанг қилинса, албатта, бизлар ҳам сизларга ёрдам берамиз”, – деб айтишларини кўрмадингизми? Аллоҳ уларнинг ёлғончилигига гувоҳлик беради.