Макр ишлатиб ёмонликларни қилганлар Аллоҳ уларни ерга юттириб юборишидан ёки сезмаган томонларидан уларга азоб келиб қолишидан қўрқмай хотиржам бўлдиларми?!
Сиз қидирган خ س ف масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 8 та оят мавжуд.
o'tkazmasligidan, botirmasligidan, nihoyat botirdik, yerga botirar edi, botirdik, botiramiz, va tutilgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Макр ишлатиб ёмонликларни қилганлар Аллоҳ уларни ерга юттириб юборишидан ёки сезмаган томонларидан уларга азоб келиб қолишидан қўрқмай хотиржам бўлдиларми?!
Ёки сизларни қуруқликнинг бир томонига ер юттириб юбориш ёхуд устингиздан тош ёғдириш хавфидан хотиржаммисизлар?! Аллоҳ шундай бало юборадики, ўзингизга ҳимоячи тополмайсиз.
Бас, Биз уни ҳам, жойларини ҳам ерга юттирдик. Кейин унинг учун Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган бирор жамоа ҳам бўлмади ва ўзи ҳам нусратга эришувчилардан бўлмади.
Кечагина унинг ўрнини орзу қилганлар: “Во ажаб, Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб, хоҳлаганининг ризқини тор қилиб қўяр экан-да! Агар Аллоҳ бизларга лутф қилмаганида, бизларни ҳам ерга юттирган бўлар эди. Во ажаб, кофирлар нажот топмас экан-да!” – деб қолдилар.
Биз уларнинг ҳаммаларини гуноҳлари сабабли азобимиз билан тутдик. Бас, уларнинг орасида Биз устига тош ёғдирганлар ҳам, улар орасида даҳшатли қичқириқ тутганлар ҳам, улар орасида Биз ер тубига юттирганлар ва улар орасида Биз сувга ғарқ қилган кимсалар ҳам бордир. Аллоҳ уларга зулм қилувчи бўлмади, лекин улар ўзларига зулм қилувчи бўлдилар.
Ахир улар осмон ва ердаги нарсаларга, олдиларидаги ва ортларидаги нарсаларга назар солмайдиларми?! Агар Биз хоҳласак, уларни ерга юттириб юборамиз ёки устиларига осмондан парчалар ташлаб юборамиз. Албатта, бунда Аллоҳга тавба қилиб қайтувчи ҳар бир банда учун далолат бордир.
Эй Макка кофирлари, ёки сизлар осмондаги Зот сизларни изтиробда ҳаракатланиб турган ерга юттириб юборишидан хотиржам бўлдингизми?
Ой ҳам тутилганда,