Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Нимага ибодат қиляпсизлар?” – деди.
Сиз қидирган أ ب و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 117 та оят мавжуд.
otalarning, otalarimizni, ularning otalari, otalaringizni, ota-onasidan, ota-onasi, otalaringiz, otalaringizning, otalarimizni, otalari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўшанда Иброҳим отаси ва қавмига қарата: “Нимага ибодат қиляпсизлар?” – деди.
Улар: “Йўқ, биз ота-боболаримизни ана шундай қилганларини кўрганмиз”, – дедилар.
Сизлар ҳам олдин ўтган ота-боболарингиз ҳам ўйлаб кўрганми?
Отамни мағфират қилгин, албатта, у адашганлардан эди.
Куфр келтирган кимсалар: “Биз ва ота-боболаримиз тупроққа айланиб кетганимизда яна қабрларимиздан қайта тирилиб чиқарилувчимизми?!” – дейдилар.
Дарҳақиқат, бизларга ҳам, ота-боболаримизга ҳам олдин мана шу нарса ваъда қилинган эди. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналари, , холос!
Қачонки, Мадян қудуғидаги сув олдига келганда у жойда бир гала одамлар ҳайвонларини суғораётганини кўрди. Улардан нарироқда икки аёл қўйларини суғоришдан тортиниб турганини кўрди. Мусо уларга: “Сизларга нима бўлди, нега қўйларни суғормаяпсиз?” – деди. Улар: “Биз, то подачилар молларини суғориб қайтармагунча, суғора олмаймиз. Отамиз эса қари бир чол”, – дедилар.
Кейин, қизлардан бири ҳаё билан юриб келиб: “Отам бизларга қўйларимизни суғориб берганинг ҳақини бериш учун сени чақирмоқда”, – деди. Сўнгра, Мусо Шуъайб пайғамбарнинг ҳузурига келиб, унга ўз қиссасини, сўзлаб берди. Шуъайб Мусога “Энди, қўрқма, сен золимлар қавмидан қутулдинг”, – деди.
Қизлардан бири: “Эй отажон, уни ишга ёллагин. Чунки ишга ёлланадиган энг яхши кимса кучли ва ишончли кишидир”, – деди.
Бас, қачонки, Мусо уларга аниқ мўъжизаларимиз билан келгач, улар: “Бу тўқима сеҳрдан бошқа нарса эмас. Бу нарсани аввалги ота-боболаримиз замонида рўй берганини эшитган эмасмиз”, – дедилар.
Агарда уларга: “Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашинглар”, – дейилса, улар: “Йўқ, бизлар ота-боболаримизни нимани устида ибодат қилганларини топган бўлсак, ана ўшанга эргашамиз», – дейдилар. Борди-ю шайтон уларни ловуллаган олов азобига чақириб турган бўлса ҳамми?!
Боқиб олган болаларингизни ўз оталари исми билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангизлар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз туфайли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз билан қасд қилинган нарсалар хусусида гуноҳкор бўласизлар. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Боқиб олган болаларингизни ўз оталари исми билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангизлар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз туфайли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз билан қасд қилинган нарсалар хусусида гуноҳкор бўласизлар. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Муҳаммад сизларнинг эркакларингиздан бирортасининг отаси эмасдир, балки у Аллоҳнинг элчиси ва пайғамбарларнинг охиргисидир. Аллоҳ барча нарсани билувчи Зотдир.
Пайғамбарнинг аёллари оталарига, ўғилларига, ака-укаларига, ака-укаларининг ўғилларига, опа-сингилларининг ўғилларига, мўмина аёлларга ва қўл остиларидаги чўриларга очиқ ҳолда кўринишларида уларга гуноҳ йўқдир. Эй пайғамбарнинг аёллари, Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир.
Қачонки, уларга оятларимиз равшан ҳолда тиловат қилинса, улар: “Бу Муҳаммад фақат сизларни ота-боболарингиз ибодат қилиб ўтган нарсалардан тўсишни хоҳлайдиган кимсадир”, – дейдилар. Бунинг устига яна: “Бу Қуръон фақат тўқилган бир уйдирмадир”, – дейдилар. Куфр келтирган кимсалар ўзларига ҳақ бўлган Қуръон келган пайтда: “Бу китоб аниқ бир сеҳрдан иборатдир”, – дейдилар.
Ота-боболари огоҳлантирилмаган, ўзлари ҳам ғофил бўлган қавмларни огоҳлантиришинг учун нозил қилингандир.
Аввалги ўтиб кетган ота-боболаримиз ҳам тириладиларми?!
Албатта, улар ўзларининг ота-боболарини ҳақ йўлдан адашган ҳолда топдилар.
Ўшанда у отаси ва қавмига: “Нималарга ибодат қиляпсизлар?!” – деди.