Агар садақаларни ошкора тарзда қилсангиз, жуда яхшидир. Борди-ю уни камбағалларга яширинча берсангиз, бу ўзингиз учун хайрлидир. Бу ишларингиз туфайли Аллоҳ қилган ёмонликларингизни беркитади. Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингиздан хабардордир.
Сиз қидирган خ ف ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 34 та оят мавжуд.
ularni yashiradi, yashirsangiz ham, yashirin qolmaydi, yashirsangiz, yashirganlari, ular yashiryaptilar, yashirinmoqdalar, yashirinmayaptilar, uni yashirsangiz, yashirgan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар садақаларни ошкора тарзда қилсангиз, жуда яхшидир. Борди-ю уни камбағалларга яширинча берсангиз, бу ўзингиз учун хайрлидир. Бу ишларингиз туфайли Аллоҳ қилган ёмонликларингизни беркитади. Аллоҳ қилаётган ҳар бир ишингиздан хабардордир.
Осмонлар ва Ер юзидаги барча нарсалар Аллоҳникидир. Ичингиздаги нарсани хоҳ ошкор қилинглар хоҳ беркитинглар Аллоҳ сизларни шу билан ҳисоб-китоб қилади. Кейин хоҳлаганини кечиради, хоҳлаганига азоб беради. Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Шубҳасиз, хоҳ Ерда бўлсин, хоҳ кўкда бўлсин ҳеч нарса Аллоҳга махфий қолмайди.
Эй Расулим, уларга: “Дилларингиздаги нарсани хоҳ пинҳон тутинг, хоҳ ошкор қилинг, Аллоҳ уни, албатта, билади. Шунингдек, У осмонлардаги нарсаларни ҳам, Ер юзидаги нарсаларни ҳам ҳаммасини билади. Албатта, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир”, – деб айтинг.
Эй иймон келтирганлар! Ўз дин қардошингиздан бошқа мунофиқларни сирдош тутманг. Улар сизга ёмонлик қилишдан тортинмайдилар. Ҳамда сизларни машаққатда бўлишингизни орзу қиладилар. Адоватлари оғизларидан аён бўлиб қолган. Дилларида яшириб юрган нафратлари эса янада каттароқдир. Агарда ақл ишлатсангизлар, сизларга оятларни очиқ-ойдин қилиб бердик.
Кейин бу ғамнинг кетидан сизларга бир омонлик уйқу ҳолатини тушириб, сиз мўминлардан бўлган бир тоифани бу туйғу қамраб олди. Мунофиқлардан бўлган бошқа тоифа эса жон талвасасига тушиб, Аллоҳ ҳақида жоҳилона фикрлари билан ноҳақ гумонда бўлар эдилар. Улар: “Ўзи бизга бу ишдан нима фойда?!” – дердилар. Эй Расулим, уларга: “Барча ишлар Аллоҳга оиддир”, – деб айтинг. Улар сизга ошкор қилмаган мунофиқликларини ичларида яшириб юрадилар. Ҳамда улар: “Агар бизда бу иш юзасидан танлов бўлганида эди, бу ерда ўлдирилмас эдик”, – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Агар уйларингизда ўтирган бўлсангиз ҳам, ўлдирилиши Аллоҳ томонидан ёзилган кишилар мутлақо ҳалокат жойларига келиб қолган бўлар эдилар. Аллоҳ бу мағлубиятни кўнгилларингиздаги иймон ёки нифоқни синаш ва қалбларингиздаги кирларни тозалаш учун қилди. Шубҳасиз, Аллоҳ кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Улар қилмишларини одамлардан яшира оладилар, бироқ Аллоҳдан яшира олмайдилар. Аллоҳ рози бўлмаган баҳслар хусусида кечалари хуфёна тил бириктираётганларида ҳар нарсани эшитиб турувчи Аллоҳ улар билан бирга эди. Аллоҳ уларнинг қилаётган барча амалларини билиб, қамраб олувчи Зотдир.
Улар қилмишларини одамлардан яшира оладилар, бироқ Аллоҳдан яшира олмайдилар. Аллоҳ рози бўлмаган баҳслар хусусида кечалари хуфёна тил бириктираётганларида ҳар нарсани эшитиб турувчи Аллоҳ улар билан бирга эди. Аллоҳ уларнинг қилаётган барча амалларини билиб, қамраб олувчи Зотдир.
Агар бир яхшиликни ошкора қилсангиз ёки уни яширинча қилсангиз ёхуд ёмонликни кечириб юборсангиз, билиб қўйинглар, Аллоҳ ҳам гуноҳларни кечирувчи – Аъфув ва ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Сизларга юборган Расулимиз қўлингиздаги китобда беркитганларингизнинг кўпини баён қилиш учун келди. Шу билан бирга, баъзи хатоларингизни кўпини кечирмоқда. Ҳақиқатан, сизларга Аллоҳдан Ислом нури ва очиқ-ойдин Қуръон китоби келган.
Йўқ, ундай эмас! Уларнинг олдиндан яшириб юрган қилмишлари фош бўлиб қолди. Борди-ю улар яна бу дунёга қайтарилсалар ҳам, ман қилинган ишларга қайтган бўлар эдилар. Улар, албатта, ёлғон айтувчилардир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Қуруқлик ва денгиз зулматининг офатларидан сизларни ким қутқаради? Ўшанда сизлар устингизда ё ичингизда Унга: “Эй Роббимиз, агар бизни бу фалокатлардан қутқарсанг, албатта, шукр қилувчилардан бўламиз”, – деб дуо қилар эдингиз”, – деб айтинг.
Яҳудийлар: “Аллоҳ инсон зотига ҳеч нарса нозил қилмаган”, – деб Аллоҳнинг шаънини Унга лойиқ тарзда тўғри қадрламадилар. Эй Расулим, уларга: “Унда сизлар у китобни алоҳида қоғоз саҳифалар ҳолида қилиб олиб, баъзиларини маълум қилган, аксариятини эса яширган, илгари ота-боболарингиз ҳам сизлар ҳам билмаган маълумотлар сизларга билдирилган ҳамда одамларга нур ва ҳидоят бўлиб Мусо келтирган китобни ким нозил қилди?” – деб айтинг. Уларга жавобан: “Уларни Аллоҳ нозил қилди”, – денг. Шундан кейин уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйинг, ботқоқларида чалғиб юраверсинлар.
Роббингизга ёлвориб ва ичингизда дуо қилинглар. Зеро, У ҳаддан ошувчиларни севмайди.
Огоҳ бўлингларки, албатта, у кофирлар Ундан махфий тутиш учун дилларидаги адоватларини яшириб бошқа томонга бурадилар. Шуни билсинларки, кийимларига ўраниб олган пайтларида ҳам Аллоҳ уларнинг яширган ва ошкор қилган нарсаларини билади. Албатта, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Сизлардан ким сўзини сир сақласа ёки уни ошкор қилса ва кечаси яширинган билан кундузи айланиб юрган ҳаммаси баробардир. Буларнинг барчаси Аллоҳнинг илмидадир.
Эй Роббимиз, албатта, Сен яширган нарсамизни ҳам, ошкор қилганимизни ҳам билиб турасан. Аллоҳга Ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса махфий эмасдир.
Эй Роббимиз, албатта, Сен яширган нарсамизни ҳам, ошкор қилганимизни ҳам билиб турасан. Аллоҳга Ерда ҳам, осмонда ҳам ҳеч нарса махфий эмасдир.
Ўша пайт Закариё Роббисига хуфёна дуо қилди.
Агар сиз сўзни ошкора қилсангиз ҳам ёки пинҳона гапирсангиз ҳам, У Зотга бари бирдир. Бас, албатта, У сирни ҳам, энг махфий нарсаларни ҳам билади.