Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингиз, шубҳасиз, ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар иддаонгизда ростгўй бўлсангизлар, уларга илтижо қилиб кўринглар-чи, қани, сизларнинг дуоларингизга ижобат қилсинлар!
Сиз қидирган د ع و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 212 та оят мавжуд.
va chaqiring, duo qil, chaqirmay, duosiga, duo qiluvchining, menga duo qilgani, chaqiryaptilar, chaqiryapti, ularni (o'ziga) chaqir, chaqirilganlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингиз, шубҳасиз, ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар иддаонгизда ростгўй бўлсангизлар, уларга илтижо қилиб кўринглар-чи, қани, сизларнинг дуоларингизга ижобат қилсинлар!
Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётганларингиз, шубҳасиз, ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар иддаонгизда ростгўй бўлсангизлар, уларга илтижо қилиб кўринглар-чи, қани, сизларнинг дуоларингизга ижобат қилсинлар!
Ахир у бутларнинг оёқлари бормидики, у оёқлар билан юрсалар ёки қўллари бормидики, у қўллар билан ушласалар ёки кўзлари бормидики, у кўзлар билан кўрсалар, ёхуд қулоқлари бормидики, у қулоқлар билан эшитсалар?! Эй Муҳаммад, уларга: “Бут ва санам каби шерикларингизга бемалол илтижо қилаверинглар. Менга муҳлат бермай хоҳлаганингизча макр қилаверинглар”, – деб айтинг.
Ундан ўзга сизлар илтижо қилаётган нарсалар сизларга ёрдам қилишга қодир эмаслар ва улар ўзларига ҳам ёрдам кўрсата олмайдилар.
Агарда у бут-санамларни ҳидоятга чақирсангиз ҳам барибир эшитмайдилар. Уларнинг гўё сизга қараб турганларини кўрасиз, ваҳоланки, улар кўрмаяптилар.
Эй иймон келтирганлар! Сизларни ҳузурли ҳаётга чорловчи нарса билан даъват қилса, дарҳол Аллоҳга ва Расулга итоат қилиб, жавоб беринглар! Ҳамда билиб қўйингларки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалби орасини эгаллаб туради. Шак-шубҳасиз, Унинг ҳузурида жам бўласизлар.
Уларнинг у ердаги дуолари: “Эй Аллоҳ, Сенга тасбеҳ айтамиз!” – дейиш ва у ердаги сўрашишлари “Салом”дир. Дуоларининг охири эса: “Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд!” – айтмоқликдир.
Уларнинг у ердаги дуолари: “Эй Аллоҳ, Сенга тасбеҳ айтамиз!” – дейиш ва у ердаги сўрашишлари “Салом”дир. Дуоларининг охири эса: “Оламлар Роббиси бўлган Аллоҳга ҳамд!” – айтмоқликдир.
Агар инсонга бирор бир зарар етса, ётган, ўтирган ёки турган ҳолида ҳам Бизга илтижо қилади. Бас, вақти келиб ундан зарарини кетказсак, гўё унга етган зараридан Бизга дуо қилмагандек кетаверади. Шундай қилиб, тажовузкор исрофчиларга қилаётган ишлари чиройли қилиб қўйилди.

У сизларни қуруқлик ва денгизда сайр қилдирадиган Зотдир. Сизлар кемада бўлган чоғингизда ва майин шамоллар билан у йўловчиларни олиб кетарди. Ҳамда улар бу сайр билан хурсанд бўлиб турганларида бирдан қаттиқ шамол эсиб, уларга ҳар тарафдан тўлқин уриб келиб, ўзларини у тўлқин билан қуршовда қолганларини сезиб, Аллоҳга динни холис қилган ҳолларида: “Агар бизни мана шундан халос қилсанг, албатта, шукр қилувчи бандалардан бўламиз”, – дея илтижо қиладилар.
Аллоҳ одамларни саломатлик диёри бўлган жаннатга чақиради ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят қилади.
Ёки “Уни Муҳаммад тўқиб чиқарган”, – дейдиларми?! Эй Расулим, унда уларга: “Бас, агар ростгўйлардан бўлсангиз, Аллоҳдан бошқа кучингиз етган кимсаларни ёрдамга чақириб, унга ўхшаш бир дона сура келтириб кўринг-чи?!” – деб айтинг.
Огоҳ бўлинглар, шубҳасиз, осмонлар ва Ерда ким ёки неки бор барчалари Аллоҳникидир. Аллоҳдан бошқа, шерикларга эргашиб ва уларга илтижо қиладиганлар фақатгина гумонга эргашадилар ва улар фақат тахмин қиладилар.
Аллоҳ уларга: “Иккингизнинг дуонгиз ижобат қилинди. Энди тўғри бўлинглар ва билмайдиган нодон кимсаларнинг йўлига асло эргашманглар”, – деди.
Аллоҳни қўйиб, сенга фойда ҳам, зарар ҳам етказа олмайдиган нарсаларга илтижо қилма. Агар бундай қилсанг, у ҳолда сен, албатта, золимлардан бўласан.
Ёки: “Уни Муҳаммад тўқиб чиқаряпти”, – дейдиларми? Эй Расулим, уларга: “Агар ростгўйлардан бўлсангиз, шунга ўхшаш ўнта тўқилган сурани келтириб, Аллоҳдан бошқа имконингиз етганича ёрдамга ва гувоҳликка кимни бўлса ҳам, чақиринглар!” – деб айтинг.
Қавм Солиҳга: “Эй Солиҳ, бундан олдин орамизда қандайдир умид қилинадиган киши эдинг. Энди бизни боболаримиз сиғинадиган нарсаларга ибодат қилишимиздан қайтарасанми? Албатта, биз сен даъват қилаётган нарсалардан шубҳадамиз”, – дедилар.
Уларга Биз зулм қилмадик, аксинча, улар ўзларига ўзлари зулм қилдилар. Роббингизнинг азоб фармони келганда эса, Аллоҳни қўйиб сиғинган сохта илоҳлари ҳеч қандай фойда бермади ва уларга зарардан бошқа нарсани орттирмади.
Буни эшитган Юсуф: “Эй Роббим, улар таклиф қилишаётган нарсадан кўра менга зиндон яхшироқдир. Агар уларнинг макрларини мендан даф қилмасанг, уларга мойил бўлиб, жоҳиллардан бўлиб қоламан”, – деди.