Роббилари уларга ато этган нарсаларни олган ҳолларида бўладилар. Зеро, улар бундан илгари дунёда яхши ишларни қилувчи эдилар.
Сиз қидирган ذَٰلِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 520 та оят мавжуд.
ana o'sha, bunda siz uchun, buning, bu, ana bu, ana shunday, buni, shunday qilib, ana shunday, ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Роббилари уларга ато этган нарсаларни олган ҳолларида бўладилар. Зеро, улар бундан илгари дунёда яхши ишларни қилувчи эдилар.
Фаришталар: “Роббинг мана шундай, деди. Албатта, Унинг Ўзи ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким ва ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир”, – дедилар.
Худди шунингдек, Макка мушрикларидан аввалги кофирларга бирор пайғамбар келса, улар ҳам, албатта, уни сеҳргар ёки мажнун, дер эдилар.
Албатта, зулм қилган кимсалар учун у қиёмат кунидан олдин мана шу дунёда ҳам азоблар бордир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Ундай бўлса бу адолатсиз тақсим-ку?!
Уларнинг илмдан етган жойлари мана шу дунё манфаатини исташдир. Албатта, Роббингизнинг Ўзи йўлидан озган кимсаларни яхши билувчидир ва У ҳидоят топганни ҳам яхши билувчидир.
Бу Бизнинг ҳузуримиздан бўлган неъматдир. Шукр қилганларни мана шундай мукофотлаймиз.
Шубҳасиз, улар бундан олдин дунёда маишатпараст эдилар.
Мўмин ва мўминаларнинг олдиларида ва ўнг томонларида қилган яхши амал нурлари йўлларини ёритиб кетаётганини кўрадиган кунни эсланг! Ўша кунда уларга: “Сизлар учун бугунги хушхабар – остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу қолинадиган жаннатлардир. Ана шу катта ютуқдир!” – дейилади.
Эй инсонлар, Роббингиз томонидан бўладиган мағфиратга ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирган кимсалар учун тайёрлаб қўйилган, кенглиги осмон ва Ернинг кенглиги каби бўлган жаннатга шошилинглар! Бу Аллоҳнинг фазли бўлиб, уни Ўзи хоҳлаган кишиларга ато қилади. Аллоҳ буюк фазл соҳибидир.
Ер юзида ёки ўзларингизда бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари китобда ёзилган бўлади. Албатта, бу Аллоҳга осондир.
Ўз хотинларини “зиҳор” қилиб, сўнгра айтган сўзларидан қайтадиган кимсаларнинг зиммасида аёлларига қўшилишларидан олдин бир қул озод қилиш керак. Бу сизларга қилинадиган насиҳатдир. Аллоҳ қилаётган барча амалларингиздан хабардордир.
Бас, кимки озод қилишга қул топа олмаса, аёлларга қўшилишларидан олдин зиммасида кетма-кет икки ой рўза тутиш керак. Бас, ким рўза тутишга ҳам қодир бўлмаса, унинг зиммасида олтмишта мискинга таом бериш лозим. Бу ҳукмлар сизлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига иймон келтиришларингиз учундир. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйган чегараларидир. Бу қонунларни инкор қилувчи кофирлар учун эса аламли азоб бордир.
Бас, кимки озод қилишга қул топа олмаса, аёлларга қўшилишларидан олдин зиммасида кетма-кет икки ой рўза тутиш керак. Бас, ким рўза тутишга ҳам қодир бўлмаса, унинг зиммасида олтмишта мискинга таом бериш лозим. Бу ҳукмлар сизлар Аллоҳ ва унинг пайғамбарига иймон келтиришларингиз учундир. Булар Аллоҳнинг белгилаб қўйган чегараларидир. Бу қонунларни инкор қилувчи кофирлар учун эса аламли азоб бордир.
Аллоҳ осмонлардаги ва Ердаги барча нарсани албатта, билишини кўрмадингизми?! Уч кишининг ўзаро шивирлашлари бўлса, албатта, уларнинг тўртинчиси У Зотдир, беш кишининг ҳам махфий суҳбати бўлса, албатта, олтинчиси яна У Зотдир. Бундан оз бўладими ё кўп бўладими, қаерда бўлсалар ҳам, албатта, У улар билан биргадир. Сўнгра қиёмат куни уларга қилган амалларининг хабарини беради. Албатта, Аллоҳ барча нарсани билувчидир.
Эй иймон келтирганлар, қачонки, сизлар Пайғамбар билан ўзаро суҳбатлашишни истасангизлар, суҳбатларингиз олдидан камбағал ва мискинларга садақа беринглар. Бу ўзларингиз учун яхшироқ ва покизароқдир. Бас, агар садақага бирор нарса топа олмасангизлар, у ҳолда, албатта, Аллоҳ кечиримли ва раҳмли Зотдир.
Бунга сабаб, уларнинг Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига қарши турганларидир. Кимки Аллоҳга қарши турса, бас, Аллоҳ жазоси қаттиқ Зотдир.
Эй мўминлар, шубҳасиз, сизлар мунофиқларнинг дилларида Аллоҳдан кўра кўпроқ қўрқинчли туюласизлар. Бунга сабаб, улар Аллоҳнинг қудратини англамайдиган қавм эканликларидир.
Мунофиқ ва яҳудийлар ўзаро бирлашиб сизлар билан жанг қила олмайдилар. Улар фақат қалъали қишлоқлар ичида беркиниб ёки деворлар ортидан туриб жанг қила оладилар. Шунингдек, уларнинг ўз ораларида адоватлари қаттиқдир. Сўзларидан уларни бирлашган деб ҳисоблайсиз-у, аммо қалблари тарқоқдир. Бунга сабаб, уларнинг ақлсиз қавм эканликларидир.
Бас, шайтон ва кофир, иккисининг ҳам оқибати дўзахга кириб, унда мангу қолишлари бўлди. Мана бу золимларнинг жазосидир.