Бас, кимки ана шундан бошқани истаса, ана ўшалар ҳаддан ошувчи кимсалардир.
Сиз қидирган ذَٰلِكَ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 520 та оят мавжуд.
ana o'sha, bunda siz uchun, buning, bu, ana bu, ana shunday, buni, shunday qilib, ana shunday, ular
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, кимки ана шундан бошқани истаса, ана ўшалар ҳаддан ошувчи кимсалардир.
Кўзлари қўрқинчга тўла, хорлик уларни эгаллаб олган ҳолларида чиқиб келадилар. Мана шу уларга ваъда қилиб юрилган кундир.
Албатта, бизларнинг орамизда яхшилар ҳам бордир ва шунингдек, орамизда ундан бошқалар ҳам бордир. Бизлар илгари турли-туман йўлларда эдик.
Ана ўша кун қийин кундир.
Биз дўзах соҳибларини қўриқчи қилиб, фақат фаришталардан қилдик ва Биз фақат куфрга кетган кимсаларни синаш учун уларнинг саноғини ўн тўққизта қилдик. Токи китоб берилган кимсалар аниқ билсинлар ва иймон келтирган кимсаларнинг иймонлари янада зиёда бўлсин ҳамда китоб берилган кимсалар ҳам, мўминлар ҳам бу хусусда шак-шубҳа қилмасинлар. Яна дилларида мунофиқлик иллати бўлган кимсалар ва кофирлар: “Бу мисол билан Аллоҳ нима демоқчи?” – дейишлари учун шундай қилдик. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кимсаларни мана шундай йўлдан оздириб қўяди ва Ўзи хоҳлаган кишиларни тўғри йўлга ҳидоят қилади. Роббингизнинг қўшинлари бўлган фаришталарнинг адади ва сифатини ёлғиз Унинг Ўзи билади. У жаҳаннам инсоният учун бир эслатмадир.
Ана шу Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!
Бас, Аллоҳ уларни ўша куннинг ёмонлигидан сақлайди ва уларнинг юзларига тароват, дилларига шодлик бахш қилади.
Жиноятчиларни мана шундай ҳалок қиламиз!
Албатта, Биз яхши амал қилувчиларни мана шундай мукофотлаймиз.
Бу ҳақ ва рост кундир. Бас, ким хоҳласа, Роббиси томон қайтадиган йўлни тутади.
Улар истеҳзо билан: “Ундай бўлса, бу бизлар учун роса зиён қилувчи қайтиш-ку!” – дер эдилар.
Албатта, бу қиссада Аллоҳдан қўрқадиган кишилар учун катта ибрат бордир.
Шундан кейин Ерни туяқуш тухуми шаклида ёйиб, текис қилди.
у майнинг муҳри мушкдир. Бас, мусобақа қилувчилар мана шундай мангу неъматга етишиш йўлида мусобақа қилсинлар!
Албатта, иймон келтирган ва солиҳ амалларни қилган кимсаларга тагидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатлар бордир. Бу эса катта ютуқдир.
Мана шу нарсаларда ақл эгаси учун етарли қасам борми?
Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, Унинг учун динни ширкдан холис қилган, тўғри йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўлиқ адо қилишга ҳамда закот беришга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри диндир.
Роббилари ҳузуридаги уларнинг мукофотлари тагидан анҳорлар оқиб турадиган Адн жаннатларидир. Улар ўша жойда абадий қолувчидирлар. Аллоҳ улардан рози бўлади, улар Аллоҳдан рози бўладилар. Бу мукофот Роббисидан қўрққан кишилар учундир.
Яна шунга ўзи ҳам гувоҳдир.
Етимни қўполлик билан ҳайдайдиган ҳам ўшадир.