Улардан аввал ўтганларнинг кўпчиликлари ҳақ йўлдан адашган эдилар.
Сиз қидирган أ و ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 170 та оят мавжуд.
birinchi, oilasi, oilasini, egalari, oilasining, va oilasining, egalaridan, uning ta'vilini, bo'lganlar uchun, va egalari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улардан аввал ўтганларнинг кўпчиликлари ҳақ йўлдан адашган эдилар.
Сизларнинг Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Роббиси Аллоҳдан бошқага ибодат қиласизларми?!
“Кошки, бизнинг олдимизда ҳам аввалгиларнинг китобларидан бирор эслатма бўлса эди.
Эй Муҳаммад, ушбу Қуръон оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак китобдир.
Биз Ўз томонимиздан марҳамат қилиб ҳамда ақл эгаларига эслатма бўлиши учун, Айюбга аҳли оиласини ва улар билан бирга яна ўшаларнинг баробарича фарзанд ато қилдик.
Эй Муҳаммад, қувват ва фаросат эгалари бўлган бандаларимиз Иброҳим, Исҳоқ ва Яъқуб пайғамбарларни ёдга олинг.
Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Роббисининг раҳматидан умидвор бўладиган киши кофир ҳолда яшаган кимса билан баробар бўладими?! Эй Расулим уларга: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?!” – деб айтинг. Албатта, булардан фақат ақл эгалари эслатма оладилар.
Шунингдек, мусулмонларнинг аввали бўлишга буюрилганман, – деб айтинг.
Улар гапни тинглаб, сўнг унинг энг гўзалига эргашадилар. Айнан ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган кимсалардир ва айнан ўшалар ақл эгаларидир.
Аллоҳ осмондан сув ёғдириб, уни ерда чашмалар қилиб оқизиб қўйганини кўрмадингизми? Сўнгра у сувнинг воситасида турли экинларни чиқаради, вақти келиб кейин у қурийди, сўнг сиз уни сарғайган ҳолда кўрасиз. Аллоҳ сўнгра уни қуруқ чўпга айлантиради. Албатта, бунда ақл эгалари учун ибратли эслатма бордир.
Шунда фиръавннинг хонадонидан бўлган ва иймонини яшириб юрадиган бир мўмин киши: “Бир одамни “Роббим Аллоҳ”, дегани учун ўлдирасизларми?! Ҳолбуки, у сизларга Роббингиз томонидан аниқ ҳужжатларни келтирди. Агар у ёлғончи бўлса, ёлғони ўз зарарига. Борди-ю ростгўй бўлса, у ҳолда сизларга ваъда қилаётган баъзи азоблар етиб қолади. Албатта, Аллоҳ ҳаддан ошувчи ва ёлғончи кимсаларни тўғри йўлга бошламайди”, – деди.
Бас, Аллоҳ у иймон келтирган кишини уларнинг ёмон макрларидан сақлади ва фиръавн хонадонини ёмон азоб ўраб олди.
У азоб шундай оловки, эртаю кеч унда кўндаланг қилиб куйдириладилар. Қиёмат соати қоим бўладиган кунда эса, дўзах фаришталарига: “Фиръавн хонадонини энг ашаддий азобга киритинглар”, – дейилади.
Ақл эгалари учун ҳидоят ва эслатма бўлган Таврот китобини берган эдик.
Улар териларига: “Нима учун бизга қарши гувоҳлик бердинглар?” – дейдилар. Терилари: “Ҳар бир нарсани гапиртирган Аллоҳ бизни ҳам гапиртирди. У Зот сизларни илк бор яратган ва яна Унинг ҳузурига қайтариляпсизлар”, – дейдилар.
Сизлардан аввалги қавмларга ҳам қанчадан-қанча пайғамбар юборганмиз.
Бас, у Макка кофирларидан ҳам кучлироқларни ҳалок қилганмиз. Қуръонда аввалгиларнинг мисоли ўтган.
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг боласи бор деб айтаётган мушрикларга: “Агар Раҳмоннинг фарзанди бўлганида мен унга ибодат қилувчиларнинг биринчиси бўлар эдим”, – деб айтинг.
Ундан ўзга илоҳ йўқдир. У ўлдиради ва тирилтиради. У сизнинг ҳам Роббингиз ва аввалги ота-боболарингизнинг ҳам Роббидир.
“Ўлим фақат мана шу дунёдаги биринчи ўлимимиздир ва бизлар қайта тирилувчи эмасмиз.