Бу айш-ишратга берилишимиз аввалгилардан қолган одатдир.
Сиз қидирган أ و ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 170 та оят мавжуд.
birinchi, oilasi, oilasini, egalari, oilasining, va oilasining, egalaridan, uning ta'vilini, bo'lganlar uchun, va egalari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бу айш-ишратга берилишимиз аввалгилардан қолган одатдир.
Сизни ва аввалги наслларни яратган Зотдан қўрқинглар.
Албатта, бу Қуръондаги баъзи хабарлар аввалгиларнинг китобларида ҳам бордир.
Сарой аҳли: “Бизлар қувват ва қаттиқ матонат эгаларимиз. Нима ишга буюрсанг, ҳам ўзингга ҳавола. Бас, нимага амр қилишни ўйлаб кўравер!” – дедилар.
Сарой аҳли: “Бизлар қувват ва қаттиқ матонат эгаларимиз. Нима ишга буюрсанг, ҳам ўзингга ҳавола. Бас, нимага амр қилишни ўйлаб кўравер!” – дедилар.
Лут қавмининг жавоби эса фақат: “Лутнинг оиласини қишлоғингиздан ҳайдаб чиқаринглар. Дарҳақиқат, улар жуда покланиб кетаётган кишилардир, – деб масхаралаб гапиришлари бўлди.
Дарҳақиқат, бизларга ҳам, ота-боболаримизга ҳам олдин мана шу нарса ваъда қилинган эди. Бу фақат аввалгиларнинг афсоналари, , холос!
Бас, Мусонинг онаси уни дарёга ташлагач, фиръавн хонадони уни улғайганда ўзларига душман ва ташвиш бўлиши учун тутиб олдилар. Албатта, фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилувчи бўлган эдилар.
Бас, қачонки, Мусо уларга аниқ мўъжизаларимиз билан келгач, улар: “Бу тўқима сеҳрдан бошқа нарса эмас. Бу нарсани аввалги ота-боболаримиз замонида рўй берганини эшитган эмасмиз”, – дедилар.
Биз аввалги авлодларни кофир бўлганлари учун ҳалок қилганимиздан кейин Мусога одамлар учун нур, ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлган китоб бердик. Шояд, улар бундан эслатма олсалар!
У ягона Аллоҳдир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир! Дунёда ҳам охиратда ҳам ҳамд, фақат Унга хосдир. Ҳукм қилиш ҳам ёлғиз Унгадир ва барчангиз Унинг ҳузурига қайтариласизлар.
Албатта, Қорун Мусо пайғамбарнинг қавмидан эди. Бас, у қавмларга такаббурлик қилди. Биз унга калитларини кўтариб юришда бир гуруҳ бақувват одамларга ҳам оғирлик қиладиган хазиналарни берган эдик. Ўшанда қавми унга: “Жуда ҳовлиқиб кетма, албатта, Аллоҳ ҳовлиққан кимсаларни севмайди”, – деди.
Пайғамбар, мўминларга ўз жонларидан ҳам қийматлироқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг китобида қариндошлар меросхўрликда бир-бирларига қариндош бўлмаган мўминлардан ва муҳожирлардан кўра ҳақлироқдирлар. Бироқ сизлар диний дўстларингизга мерос беришлик билан яхшилик қилишингиз мумкин. Бу, китобда битиб қўйилган ҳукмдир.
Бесабаб ташқарига чиқмай уйларингизда қарор топинглар. Кўчага чиққанларингизда эса олдинги жоҳилият давридаги ясанишдек ясанманглар. Намозни мукаммал тўлиқ қилинглар, закотни беринглар ҳамда Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига итоат этинглар! Эй Пайғамбарнинг хонадон аҳли, Аллоҳ сизлардан нопокликни кетказишни ва сизларни бутунлай поклашни истайди, , холос.
Жинлар унга мисдан у хоҳлаган нарсаларни – меҳроблар, ҳайкаллар, ҳовузлардек келадиган катта лаганлар ва мустаҳкам қозонларни ясаб берадилар. Эй Довуд оиласи, бу неъматларнинг шукронаси учун амал қилинглар. Лекин бандаларим орасида шукр қилувчиси камдир.
Ҳамд осмонлар ва Ерни йўқдан бор қилган ҳамда фаришталарни икки, уч, тўрт қанотли элчилар қилган Аллоҳгадир. У яратган нарсаларида нимани хоҳласа ўшани зиёда қилади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсага қодир Зотдир.
Улар ер юзида такаббурлик қилган ва пайғамбарга қарши ёмон макр қилган ҳолларида ҳидоятдан узоқлашдилар. Ёмон макр эса, фақат ўз эгаларини қуршаб олади. Бас, улар фақат аввалги умматларнинг йўлларига кўз тутмоқдалар. Бас, Аллоҳнинг суннатига асло ўзгартириш ҳам топмайсиз, Аллоҳнинг суннатида ҳаргиз алмаштириш топмайсиз.
Эй Муҳаммад, уларга: “У чириган суякларни биринчи марта пайдо қилган Зотнинг Ўзи уни қайта тирилтиради. У ҳар бир яратилган нарсани билувчидир”, деб айтинг.
Аввалги ўтиб кетган ота-боболаримиз ҳам тириладиларми?!
Биринчи ўлимимиздан кейин азобланувчи ҳам эмас эканмизми?!