Мунофиқлар бу сўзлари билан Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Лекин сезмаган ҳолларида фақатгина ўзларини алдайдилар.
Сиз қидирган ش ع ر масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 40 та оят мавжуд.
xabardor, tushunuvchilardan, siz xabardor, belgilari, Mash'ari, xabardor emaslar, belgilariga, anglab, ammo xabardor emaslar, xabardor bo'lmagan holda
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мунофиқлар бу сўзлари билан Аллоҳни ва иймон келтирганларни алдамоқчи бўладилар. Лекин сезмаган ҳолларида фақатгина ўзларини алдайдилар.
Огоҳ бўлинг, эй мўминлар, айнан уларнинг ўзлари фасод тарқатувчи кимсалардир. Лекин ўзлари бузғунчи эканликларини сезмайдилар.
Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳидларни “ўликдирлар”, – деб айтманглар. Аксинча, улар тирикдирлар, лекин сизлар уларни тирик эканлигини сезмайсизлар.
Албатта, Сафо ва Марва тепаликлари Аллоҳнинг инсонлар учун қилган шиорларидандир. Агарда кимда-ким Аллоҳнинг уйини ҳаж ёки умра қилса, у икки тоғ орасида саъй қилиб юришининг гуноҳи йўқдир. Ҳамда ким кўнгилдан нафл тариқасида бир хайр қилса, савобини олади ва албатта, Аллоҳ шукрни қабул қилувчи – Шокир ва ҳамма нарсани билувчи – Аълим Зотдир.
Ҳаж мавсумида Роббингиздан фазлу баракат тилаб, тижорат қилишингизда сизларга ҳеч қандай гуноҳ бўлмайди. Арофатдан тўп-тўп бўлиб Муздалифага тушганингизда Машъар ул-Ҳаром деган жойда Аллоҳни зикр қилинглар. Сизларни тўғри йўлга ҳидоят қилгани учун Уни эсланглар. Гарчи Исломдан аввал тўғри йўлдан адашиб юрган эдингизлар.
Аҳли китобдан бўлган бир тоифа сизларни ҳақ динингиздан адаштиришни хоҳлайди. Аммо улар ўзлари сезмаган ҳолларида, фақат ўзларинигина адаштирадилар.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг ҳажга доир белгиларини, жанг қилиш ҳаром қилинган ойларни, қурбонлик учун келтирилган ҳадяларни, қурбонликка аталганини билдириш мақсадида уларга илиб қўйилган тақинчоқларни ҳамда Роббиларидан фазлу карам ва розилик истаб Байт ул-Ҳаромга ният қилиб келувчилар ҳақини поймол қилишни ўзингизга ҳалол деб ҳисобламанглар. Эҳромдан чиқиб ҳалол бўлгач, бемалол ов қилаверинглар. Сизларни Масжид ул-Ҳаромга боришга қаршилик кўрсатган қавмнинг хусумати уларга душманлик қилишингизга жалб қилмасин. Сизлар, фақат эзгулик ва тақво йўлида кўмаклашинглар, гуноҳ ва душманлик йўлида эса ҳамкорлик қилманглар. Аллоҳдан қўрқинглар ва Аллоҳ азоби қаттиқ бўлган Зотдир.
Улар ҳам ўзларини пайғамбардан қайтаришга ҳаракат қиладилар, ҳам ўзлари ундан узоқлашадилар. Улар сезмаган ҳолларида фақат ўзларини ҳалок қилмоқдалар.
Агар уларга бирон бир оят келса, албатта, иймон келтиришларига доир жон-жаҳд билан Аллоҳга қасам ичадилар. Эй Расулим, уларга: “Шубҳасиз, оятлар Аллоҳнинг ҳузуридадир”, – деб айтинг. Уларга оят ва мўъжизалар келганда ҳам иймонга келмасликларини сезмаяпсизми?
Шунингдек, ҳар бир шаҳар ва қишлоқларда у ерда найранг қилишлари учун эътибори катта одамларни жиноятчилар қилиб қўйдик. Улар ўзлари сезмаган ҳолларида фақат ўзларига найранг қилмоқдалар.
Сўнгра ёмонликнинг ўрнига яхшиликни алмаштирганмиз. Ниҳоят уларнинг мол-давлатлари кўпайиб кетиб: “Ота-боболаримизга ҳам шундай машаққат ва хурсандчилик кунлари келган эди”, – дедилар. Шундан сўнг бирданига ўзлари сезмаган ҳолда уларни азобга тутдик.
Бас, оталарини ишонтириб уни олиб кетишгач, уни қудуқнинг қаърига ташлашга келишиб олишди ҳамда Юсуфни қудуққа ташлаб юбордилар. Шу пайт Биз унга: “Вақти келганда у акаларингга бу қилган ишлари тўғрисида, албатта, хабар берасан. Лекин улар асл ҳақиқатни сезмайдилар”, – деб ваҳий қилдик.
Ёки улар Аллоҳнинг азобидан бир қуршаб олувчи бало келиб қолишидан ё уларга тўсатдан ўзлари сезмаган ҳолларида қиёмат соати келиб қолишидан хотиржам бўлдиларми?!
Улар ўликдирлар, жонли эмаслар. Ўзларига сиғинаётган мушрикларнинг қачон қайта тирилишларини ҳам ҳис қилмайдилар.
Дарҳақиқат, улардан олдинги кофирлар ҳам ўз пайғамбарларига шундай макрларни қилган эдилар. Шунда Аллоҳ уларнинг тузган макр биноларининг пойдеворлари билан йиқитди. Бас, биноларининг томи уларнинг устларига қулади ва ўзлари сезмаган тарафдан уларга азоб келди.
Макр ишлатиб ёмонликларни қилганлар Аллоҳ уларни ерга юттириб юборишидан ёки сезмаган томонларидан уларга азоб келиб қолишидан қўрқмай хотиржам бўлдиларми?!
Аллоҳ сизлар учун уйларингизни оромгоҳ қилди ва сизлар учун чорва ҳайвонларининг териларидан сафар қилиб кўчиб ўтадиган кунингизда ва етиб келиб жойлашадиган кунингизда уни енгил кўтариб кета оладиган чодир уйлар қилди. Ҳамда қўйларнинг жунларидан, туяларнинг юнгларидан ва эчкиларнинг қилларидан маълум бир вақтга қадар фойдаланиладиган жиҳоз ва ашёлар қилди.
Ўзаро савол-жавоб қилишлари учун уларни қандай ухлатиб қўйган бўлсак ана шундай уйғотдик. Улардан бири: “Қанча муддат уйқуда қолдингиз?, – деди. Уларнинг айримлари: “Бир кун ёки ярим кун”, – дедилар. Баъзилари эса: “Қанча ухлаб қолганимизни фақат Роббингиз тўғри билувчироқ, энди бир кишини мана шу пулингиз билан шаҳарга юборинглар у энг покиза таомларни қараб ундан сизларга озуқа олиб келсин. У диққатли бўлсин ва сизларни бировга сездириб қўймасин”, – дедилар.
Улар: “Муҳаммад ваҳий деб даъво қилаётган сўзлар, балки, алғов-далғов тушлардир, балки, уни ўзи тўқиб олгандир, балки, у шоирдир. Бас, у ҳам аввалги юборилган пайғамбарлар каби бизга бирор мўъжиза келтирсин!” – дедилар.
Мана шундай, кимки Аллоҳнинг қонунларини улуғласа, бас, албатта, бу қалбларнинг тақводорлиги сабабидандир.