Ўз қадрини пастга урган кишигина Иброҳимнинг динидан юз ўгиради. Албатта, Биз дунёда Иброҳимни пайғамбар қилиб танлаб олдик ҳамда, шубҳасиз, у охиратда солиҳ бандалардандир.
Сиз қидирган ص ف و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 17 та оят мавжуд.
biz uni tanlagan edik, tanladi, uni (hukmdor) tanladi, shu qoyaga, tanlab ustun qildi, seni tanladi, va seni ustun qildi, seni tanladim, sizga tanladi, (shunday)mi?, tanlaydi
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ўз қадрини пастга урган кишигина Иброҳимнинг динидан юз ўгиради. Албатта, Биз дунёда Иброҳимни пайғамбар қилиб танлаб олдик ҳамда, шубҳасиз, у охиратда солиҳ бандалардандир.
Иброҳим пайғамбар ўғилларига, ундан кейин келган Яъқуб пайғамбар ҳам фарзандларига бу динни васият қилиб: “Эй ўғилларим, шубҳасиз, Аллоҳ сизлар учун бу динни танлади. Шундай экан, сизлар дунёдан, фақат мусулмон бўлган ҳолда ўтинглар!” – деган эди.
Шундан сўнг пайғамбарлари уларга: “Аллоҳ сизларга Толут исмли кишини подшоҳ тайин қилиб юборди”, – деди. Улар эса: “У бизнинг устимизга қандай қилиб ҳукмрон бўла олади? Ваҳоланки, подшоҳликка ундан кўра биз ҳақлироқмиз. Унинг устига Толутга мол-давлатдан мўл-кўл берилмаган бўлса?!” – деб айтдилар. Пайғамбар уларга: “Шубҳасиз, Аллоҳ уни сизларнинг устингизга подшоҳ қилиб танлади ҳамда унинг илмий ва жисмоний томондан қувватини орттирди”, – деб жавоб қайтарди. Аллоҳ мулкини Ўзи истаган кимсага беради. Шунингдек, Аллоҳ фазлу карами кенг бўлган – Восиъ ва барча нарсани билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй иймон келтирганлар, эҳсон қиладиган молини одамлар кўрсин деб берадиган, аслида Аллоҳга ва охират кунига ишонмайдиган кимсаларга ўхшаб, садақаларингизни миннат ва озор бериш билан йўққа чиқарманглар. Ана шундай кишиларнинг мисоли худди, устида тупроқ бўлган қоятошга кучли жала келиб ювиб кетган, натижада, яна уни сип-силлиқ тош ҳолатига ташлаб қўйганга ўхшайди. Улар ишлаб топган ва риёкорлик қилиб берган бойликларидан ҳеч нарсага эга бўлмайдилар. Аллоҳ кофир қавмларни ҳидоятга бошламайди.
Ҳақиқатан, Аллоҳ Одамни, Нуҳни ҳамда Иброҳим пайғамбарларни ва Имроннинг оиласини оламлар узра танлаб олди.
Вақтики фаришталар: “Эй Марям, дарҳақиқат, Аллоҳ сени аёллар орасидан танлаб олди, сени покиза қилди ва оламлардаги аёллар устидан саралаб олди”, – деганини ёдга олинг.
Вақтики фаришталар: “Эй Марям, дарҳақиқат, Аллоҳ сени аёллар орасидан танлаб олди, сени покиза қилди ва оламлардаги аёллар устидан саралаб олди”, – деганини ёдга олинг.
Аллоҳ таоло: “Эй Мусо, албатта, Мен сенга берган элчилигим ва каломим билан одамлар узра хос қилиб сени танлаб олдим. Сенга берган бу ҳукмларни қабул қилиб ол ҳамда шукр қилувчилардан бўлгин”, – деди.
Эй мушриклар, нима Роббингиз ўғилларни сизларга хос қилиб бериб, фаришталарни эса Ўзига қиз қилиб олдими? Албатта, сизлар оғир гапни айтмоқдасиз.
Аллоҳ фаришталардан ва одамлардан элчилар танлаб олади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй Муҳаммад: “Аллоҳга ҳамд ва пайғамбарлик учун танлаган бандаларига салом бўлсин! Аллоҳ яхшироқми ёки улар шерик қилаётган нарсаларими?!” – деб айтинг.
Сўнгра Биз бу китобни Ўз бандаларимиздан танлаб олганларимизга мерос қилдик. Бас, уларнинг орасида унга амал қилмай ўз нафсига зулм қилувчи ҳам бор, уларнинг орасида ўртача амал қилувчи ҳам бор ва уларнинг орасида Аллоҳнинг изни билан яхшиликларда ўзиб кетувчилар ҳам бор. Қуръонга ворис бўлиш бу – Аллоҳнинг улуғ марҳаматидир.
Аллоҳ ўғилларни қўйиб, қизларни танлаб олган эканми?!
Шубҳасиз, улар Бизнинг ҳузуримизда танланган, яхши кишилардандир.
Агар Аллоҳ фарзанд тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсаларидан хоҳлаганини танлаб олган бўлар эди. У бундай айбдан покдир. У Аллоҳ, ягона бўлган – Воҳид ва ҳамма нарсада ғолиб – Қаҳҳор Зотдир.
Ёки Аллоҳ Ўзи яратадиган нарсалардан қизларни олиб, сизларга ўғилларни танлаб бердими?!
Аллоҳдан қўрқадиган тақводорлар учун ваъда қилинган жаннатнинг мисоли шуки, унда мазаси айнимас сувдан иборат дарёлар, таъми ўзгармайдиган сутдан иборат анҳорлар, ичувчилар учун лаззатли майдан бўлган дарёлар ва мусаффо асалдан иборат анҳорлар бордир. Улар учун у ерда барча мевалардан ва Роббилари томонидан мағфират бордир. Ана шундай кимсалар дўзахда мангу қоладиган ва қайноқ сув билан суғорилганда ичакларини тилка-пора қилиб ташлайдиган кофирлар каби бўладимилар?!