Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларида олов еган бўладилар ва албатта, охиратда дўзахда ёнадилар.
Сиз қидирган ص ل ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 25 та оят мавжуд.
va kiradilar, uni kirgizamiz, kirgizamiz, va kirgizamiz, suyanadigan, u yerga kiradi, kirishga, isiyasizlar, u yerga kiring, kirajak
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар, шубҳасиз, қоринларида олов еган бўладилар ва албатта, охиратда дўзахда ёнадилар.
Кимки бу ёмон ишларни адоват ва зулм қилган ҳолда амалга оширса, яқинда уни дўзахга киритиб тоблаймиз. Албатта, бу ишлар Аллоҳга осондир.
Албатта, оятларимизни инкор қилиб, куфр келтирган кимсаларни яқинда дўзахга киритамиз. Азобни қайта-қайта тотишлари учун терилари куйиб пишгач, яна унинг ўрнига бошқа терини алмаштириб турамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Унга ҳидоят йўли очиқ-ойдин бўлгандан кейин кимки Пайғамбар амрига қарши чиқса ҳамда мўминларнинг тутган ҳақ йўлидан бошқа йўлга эргашса, Биз уни юз ўгириб кетган йўли сари буриб қўямиз. Охиратда эса уни жаҳаннамга тиқамиз. Жаҳаннам нақадар ёмон борар манзилдир!
У диёр улар оловда тобланадиган жаҳаннамдир. У қандай ҳам ёмон қароргоҳ!
Кимки тез келиб-кетувчи дунёни истаса, Биз унга шу дунёда Ўзимиз хоҳлаган кимсаларга истаганимизча неъматлардан нақд қилиб берамиз. Кейин охиратда унга жаҳаннамни берамиз. Унга хорланган ва қувғинга учраган ҳолда кириб, куяди.
Кейин албатта, Биз унга киришга лойиқроқ кимсаларни энг яхши билувчимиз.
Мусо оиласига: “Мен бир оловни кўриб қолдим. Сизларга ундан бирор бир хабар келтираман ёки сизларга совуқдан исиниб олишингиз учун чўғ олиб келаман”, – деганини эсланг!
Бас, қачонки, Мусо келишилган муддатни тугатиб, оиласи билан Миср томон йўлга тушди. Кечки пайт Тур тоғи тарафидан бир оловни кўриб қолди ва оиласига: “Сизлар шу жойда кутиб туринглар. Мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд, сизларга ундан бирор хабар ёки исиниб олишингиз учун оловдан бир чўғ олиб келсам”, – деди.
Дунёда куфр келтириб ўтганингиз туфайли бугунги кунда унга кириб, куйинглар.
Фақат дўзахга кирувчи бўлган кимсаларнигина фитна қиласизлар.
Уларга жаҳаннам бордир. Унга кириб, куядирлар. Бас, у нақадар ёмон жой!
Уларга эргашган кимсалар кўрсатилиб: “Мана бу одамлар сизлар билан бирга жаҳаннамга ташланувчи гуруҳдир”, – дейилади. Уларга “Хуш келибсиз” дейиш йўқ. Ҳақиқатан, улар дўзахда тобланувчилардир.
Унга кириб, куйинглар. Энди унинг азобига хоҳ сабр қилинглар, хоҳ сабр қилманглар, сизларга баробардир. Сизлар фақат ўзингиз қилиб ўтган қилмишларингизнинг жазосини олмоқдасиз, холос.
Яна дўзахнинг тоблаши ҳам бордир.
Эй Муҳаммад, ўзаро шивирлашишдан қайтарилганларидан сўнг яна тақиқланган нарсага қайтадиган ҳамда гуноҳ, адоват ва пайғамбарга итоатсизлик қилиш тўғрисида ўзаро махфий суҳбатлашадиган кимсаларни кўрмадингизми?! Қачонки, улар сизнинг олдингизга келсалар, Аллоҳ сизга ўша сўз билан салом бермаган ибора билан сизга салом берадилар. Яна улар ўзларича: “Айтаётган сўзимиз сабабли Аллоҳ бизларни азобламаса бўлгани?!” – дейдилар. Уларга ўзлари кириб тобланадиган жаҳаннам бас келади. У қандай ҳам ёмон жой!
Сўнгра уни оловда тобланглар.
Яқинда Мен уни Сақар номли жаҳаннамда тоблайман.
Улар унда жазо кунида тобланадилар.
Сўнгра, албатта, улар дўзахга кириб, куювчилардир.