Улар маънавий жиҳатдан кардирлар ҳақни эшитмайдилар, соқовдирлар ҳақиқатни гапира олмайдилар ва кўрдирлар очиқ далилларни кўрмайдилар. Энди улар ҳидоят йўлига қайтмайдилар.
Сиз қидирган ص م م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 15 та оят мавжуд.
kardilar, va kar bo'ldilar, karlar, karlarga, va karning, va kar, kar(lar), kar, karga, kar qilgani
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар маънавий жиҳатдан кардирлар ҳақни эшитмайдилар, соқовдирлар ҳақиқатни гапира олмайдилар ва кўрдирлар очиқ далилларни кўрмайдилар. Энди улар ҳидоят йўлига қайтмайдилар.
Аллоҳга куфр келтирганларнинг мисоли, худди бақириқ-чақириқдан бошқа ҳеч нарсани эшитмайдиган ҳайвонларга ҳайқираётган чўпоннинг ҳолатига ўхшайди. Улар маънан кардирлар – насиҳат эшитмайдилар, соқовдирлар – ҳақни гапира олмайдилар, кўрдирлар – оятларни кўролмайдилар. Демак, улар ақл ишлата олмайдилар.
Қилмишлари туфайли бошларига бало бўлмайди деб ўйлаб, кўр ва кар бўлиб олдилар. Шундан кейин ҳам Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди. Сўнгра уларнинг кўпчилиги яна ҳақни кўрмайдиган ва эшитмайдиган бўлиб қолдилар. Аллоҳ уларнинг барча қилаётган ишларини кўриб турувчи Зотдир.
Қилмишлари туфайли бошларига бало бўлмайди деб ўйлаб, кўр ва кар бўлиб олдилар. Шундан кейин ҳам Аллоҳ уларнинг тавбасини қабул қилди. Сўнгра уларнинг кўпчилиги яна ҳақни кўрмайдиган ва эшитмайдиган бўлиб қолдилар. Аллоҳ уларнинг барча қилаётган ишларини кўриб турувчи Зотдир.
Оятларимизни ёлғонга чиқарган кимсалар зулматлар тубида маънан кардирлар – эшитмайдилар, соқовдирлар – гапира олмайдилар. Аллоҳ хоҳлаган кишини адаштиради ва хоҳлаган кишини тўғри йўлда барқарор қилиб қўяди.
Чунки Аллоҳ наздида Ер юзидаги жонзотларнинг энг ёмони ҳақдан йироқ бўлиб кар ва соқов бўлиб олиб, ақл юритмайдиган кимсалардир.
Шунингдек, улар ичида Сизга бепарволик билан қулоқ соладиган кимсалар ҳам бор. Агар уларнинг ўзлари ақл ишлатмаганларидан кейин сиз маънан кар қулоқларга ҳақ гапни эшиттира олармидингиз.
Бу икки кофир ва мўмин гуруҳларнинг мисоли худди кўр ва кар ҳамда кўрувчи ва эшитувчилар кабидир. Ахир бу икки мисолда улар тенг бўладими?! Бас, ҳали ҳам ибрат олмайсизларми?!
Аллоҳ кимни ҳидоят қилса, бас, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни йўлдан адаштирса, бас, улар учун Ундан ўзга дўстларни топа олмайсиз. Уларни қиёмат кунида юзтубан ҳолларида кўр, соқов ва кар қилиб тирилтирамиз. Уларнинг борар жойлари жаҳаннамдир. Агар қачон унинг олови сўнадиган бўлса, яна уларга ловуллаган оловни кўпайтираверамиз.
Эй Расулим, уларга: “Мен сизларни фақат ваҳий билан огоҳлантираман. Лекин қулоғи маънан карлар огоҳлантирилаётган вақтларида даъватни эшитмайдилар”, – деб айтинг.
Роббиларининг оятлари зикр қилинган пайтда улар оятларга кар ва кўр бўлиб, беэътибор ҳаракат қилмайдилар.
Албатта, сиз ўз даъватингизни қалби ўликларга эшиттира олмайсиз. Ҳамда ҳақдан юз ўгириб кетаётган карларга ҳам чақириқни уқтира олмайсиз.
Эй Расулим, аниқки, сиз ўликларга сўзингизни англата олмайсиз, ортларига бурилиб кетаётган карларга ҳам даъватни эшиттира олмайсиз.
Бас, эй Муҳаммад, сиз карларга эшиттира олармидингиз, ёки кўрлар ва аниқ залолатдаги кимсаларни тўғри йўлга бошлай олармидингиз?!
Ундай кимсаларни Аллоҳ лаънатлаган. Бас, уларнинг қулоқларини ҳақни эшитишдан кар, кўзларини эса сўқир қилиб қўйган.