Абу Убайда шундай дейди: ظَهِير ; орқага ташланадиган нарсадир. Бунга кўра оятнинг маъноси шундай: Кофир, орқангга ташлаган нарсанг каби, Роббинг наздида қадрсиздир. Бу қуйидаги сўздан келиб чиққан: ظَهَرْتُ بِكَذَا ; яъни фалон нарсани орқамга ташлаб, унга эътибор бермадим.
ظِهَار : Кишининг хотинига; “Сен мен учун онамнинг орқаси кабисан”, дейишидир. ظَاهَرَ مِنْ اِمْرَأَتِهِ /
Хотинига зиҳор қилди
, дейилади. Аллоҳ буюради: وَالَّذِينَ
يُظَاهِرُونَ
مِنْ نِسَائِهِمْ :
Хотинларига зиҳорқиладиганлар
(58/Мужодала 3). Бу оят; يَظََّاهَرُونَ шаклида ҳам ўқилган. Унинг асли, يَتَظَاهَرُون бўлиб, идғом қилингандир. Бошқа бир қироатда эса; يَظََّهَّرُونَ шаклида ўқилган.
ظَهَرَ الشَّيْءُ сўзининг асл маъноси, бирор нарсанинг ер устида юзага чиқиб, яширинмаслигидир. بَطَنَ الشَّيْءُ сўзининг маъноси эса, бирор нарсанинг ер остида пайдо бўлиб, яширинишидир. Кейинчалик ظَهَرَ сўзи, кўз ва басират билан кўриладиган ҳар бир нарса учун ишлатиладиган бўлди. Аллоҳ буюради: إِنِّي أَخَافُ أَنْ يُبَدِّلَ دِينَكُمْ أَوْ أَنْ
يُظْهِرَ
فِي الْأَرْضِ الْفَسَادَ :
Унинг динингизни ўзгартиришидан ёки ер юзида бузғунчилик чиқаришидан қўрқаман
Улар билан Биз муборак қилган шаҳарлар орасида, кўриниб турадиган қишлоқларни барпо қилдик
(34/Сабаъ 18) ояти зоҳир маъносига ҳамл қилинган. Баъзиларга кўра эса бу оят, айрим ҳолатларнинг тамсилий баёнидир, иншооллоҳ бу бундан кейин ёзадиган китобимиз мавзуларидан бирини ташкил этади. عَالِمُ الْغَيْبِ فَلَا
يُظْهِرُ
عَلَى غَيْبِهِ أَحَدًا :
Ғайбни билувчи Удир. Ўз яширин билимини ҳеч кимга кўрсатмайди
Мушриклар ёқтирмаса ҳам, ўз динини барча динлардан устунқилиш учун Пайғамбарини ҳидоят ва ҳақ дин билан юборган Зот Удир
(9/Тавба 33) оятидаги يُظْهِر феъли, юзага чиқмоқ маъносида бўлиши мумкин бўлгани каби, ёрдам бермоқ ва устун келмоқ маъносида ҳам бўлиши мумкин. Бунга кўра оятнинг маъноси; “Динини барча динлардан устун қилиш учун…” шаклида бўлади. Қуйидаги оятлар ҳам шу маънодадир: إِنَّهُمْ إِنْ
يَظْهَرُوا
عَلَيْكُمْ يَرْجُمُوكُمْ :
Агар улар сизлардан ғолиб келсалар, сизларни тошбўрон қилиб ўлдирадилар