Аксинча, Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари туфайли истеҳзо қилади. Ҳамда бу дунёда уларни ҳаддан ошишлари ва туғёнларида тентираб юришларига бир муддат қўйиб беради.
Сиз қидирган ط غ ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 39 та оят мавжуд.
toshqinlari, tog'utni, tog'utdir, va tog'utga, tog'utga, tog'ut, Tog'utga, tug'yonini, tug'yon, tug'yonlari
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аксинча, Аллоҳ уларнинг бу қилмишлари туфайли истеҳзо қилади. Ҳамда бу дунёда уларни ҳаддан ошишлари ва туғёнларида тентираб юришларига бир муддат қўйиб беради.
Динда мажбурлаш йўқдир. Дарҳақиқат, тўғри йўл эгри йўлдан ажраб маълум бўлган. Агар ким шайтондан юз ўгириб, Аллоҳга иймон келтирса, демак, у ҳеч қачон узилмайдиган мустаҳкам Ислом ҳалқасини тутибди. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Аллоҳ иймон келтирганларнинг ёрдамчиси ва дўстидир. Уларни зулмат қаъридан нур томонга чиқаради. Куфр келтирганларнинг дўстлари эса шайтонлардир. Шайтонлар эса уларни нурдан зулматга чиқариб ташлайдилар. Ана ўша кофирлар дўзах эгаларидир ва улар у ерда мангу қолувчидирлар.
Эй Муҳаммад, Таврот китобидан насиба берилган кимсаларнинг бут ва шайтонларга сиғиниб, кофирларга қарата: “Буларга сиғиниш иймонлилардан кўра тўғрироқ йўлдир”, – деб айтаётганларини кўрмайсизми?!
Эй Муҳаммад, ўзларини сизга нозил қилинган Қуръонга ҳамда сиздан аввалги туширилган китобларга иймон келтирган деб иддао қилаётган кимсаларни кўрмайсизми? Улар шайтоний фитналар билан муҳокама қилишни истайдилар. Ваҳоланки, улар унга итоат қилмасликка буюрилган эдилар. Шайтон эса уларни тамоман узоқ залолатга етаклашни истайди.
Иймон келтирган мўминлар Аллоҳ йўлида жанг қиладилар. Кофирлар эса шайтон йўлида жанг қиладилар. Бас, сизлар шайтоннинг дўстларига қарши жанг қилинглар. Шубҳасиз, шайтоннинг макру ҳийласи заифдир.
Эй Расулим, уларга: “Сизларга Аллоҳнинг наздида бундан ҳам ёмонроқ жазоси бўлган кимсанинг хабарини берайми? Улар Аллоҳ лаънатлаган, уларга ғазаб қилган, улардан баъзиларини маймун ва чўчқаларга айлантириб қўйган ва шайтонга сиғинган кимсалардир”, – деб айтинг. Ана ўшалар энг ёмон маконда бўлган ва тўғри йўлдан тамоман адашган кимсалардир.
Яҳудийлар: “Аллоҳнинг қўли боғлангандир”, – дедилар. Бахиллик қилганлари туфайли ўзларининг қўллари боғлиқ бўлиб қолар ва бу айтган сўзлари сабабли лаънатланадилар. Аксинча, Аллоҳнинг икки қўли очиқдир. Ўзи қандай истаса шундай бераверади. Роббингиздан сизга нозил қилинган Қуръон улардан кўпчилигининг туғён ва куфрини янада орттиради. Уларнинг ораларига қиёмат кунигача адоват ва нафрат ўтини солиб қўйганмиз. Қачонки улар сизларга қарши уруш оловини ёқсалар, Аллоҳ уни дарҳол сўндириб қўяди. Ер юзида бузғунчилик қилишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ фасод тарқатувчиларни севмайди.
Эй Расулим, уларга: “Эй аҳли китоб бўлган яҳудий ва насронийлар! Тавротга, Инжилга ва Роббингиз томонидан сизларга нозил қилинган Қуръон ҳукмларига тўғри амал қилмагунингизгача аниқ бир дин устида эмассизлар”, – деб айтинг. Роббингиздан сизга нозил қилинган Қуръон улардан кўпчилигининг туғён ва куфрини янада орттиради. Шундай экан, кофир қавмлар учун қайғурманг.
Биринчи марта берилган мўъжизаларга иймон келтирмаганларидек уларнинг қалбларини ва кўзларини тескари қилиб қўямиз ва туғёнларида тентираган ҳолларида ташлаб қўямиз.
Аллоҳ кимни тўғри йўлдан адаштирган бўлса, уни ҳидоятга бошловчи бўлмайди. Аллоҳ ундай кимсаларни туғёнларида тентираб юришларига бир муддат қўйиб беради.
Агар Аллоҳ одамларга яхшиликни тез келтирганидек, ёмонликни ҳам тезлатса эди, уларнинг ажаллари битган бўлар эди. Бас, Бизга рўбарў бўлишдан умид қилмайдиган гуноҳкорларни туғёнларида тентираб юришларига ташлаб қўямиз.
Эй Муҳаммад, бас, сиз ва сиз билан бирга тавба қилган кимсалар ўзингизга буюрилганидек тўғри йўлда бўлинг ва ҳаддан ошманглар. Шубҳасиз, У қилаётган ҳамма ишларингизни кўриб турувчи Зотдир.
Дарҳақиқат, Биз ҳар бир умматга: “Ёлғиз Аллоҳга ибодат қилинглар ва шайтондан узоқлашинглар”, – деб, пайғамбар юборганмиз. Шунда улар орасидан Аллоҳ ҳидоят қилганлари ҳам, йўлдан озишлари қатъий бўлганлари ҳам бўлган. Бас, Ер юзида кезиб, пайғамбарларни ёлғончига чиқарганларнинг оқибати қандай бўлганини кўринглар.
Эй Муҳаммад, сизга: “Роббингиз барча одамларни қамраб олган”, – деб айтганимизни эсланг. Биз сизга кўрсатган тушни ва Қуръонда лаънатланган заққум номли дарахтни одамлар учун фақат синов қилдик. Биз мушрикларни шу каби хабарлар билан қўрқитамиз, лекин бу уларнинг туғёнларини янада кўп орттиради.
Ҳалиги ўлдирилган боланинг эса, ота-оналари мўмин кишилар эдилар. Бас, биз у бола келажакда туғён ва куфр йўлида юриб уларни қийнаб қўйишидан қўрқдик.
Энди, сен фиръавннинг олдига бор. Ҳақиқатан, у “худоман” деб ҳаддан ошди.
Иккингиз фиръавнинг олдига боринглар, чунки у “худоман", деб ҳаддидан ошди.
Мусо ва Ҳорун: “Эй Роббимиз, дарҳақиқат биз агар уни иймон келтиришга даъват қилсак бизга шошқалоқлик билан азобга дучор қилишидан ёки баттар туғёнга кетишидан қўрқамиз”, – дедилар.
Пок ризқларимиздан енглар ва уларга шукр қилмаслик билан ҳаддан ошманглар, акс ҳолда устингизга ғазабим тушади. Кимнинг устига ғазабим тушса, албатта, у йиқилиб ҳалок бўлади.