Агарда у шаҳар аҳллари сизлардан хабардор бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қиладилар ёки сизларни ўз динларига қайтарадилар ва ундай бўлса, ҳеч қачон нажот топа олмайсизлар.
Сиз қидирган ف ل ح масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 40 та оят мавжуд.
umidlariga yetganlar, najotga erishasiz, najotga erishganlardir, muvaffaqiyatga erishingiz, najotga erishingiz, najot yuzi ko'rmasliklari, qutulishmaydi, qutulganlardir, muvaffaqiyatga erishasiz, falohga erishganlardir
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агарда у шаҳар аҳллари сизлардан хабардор бўлиб қолсалар, сизларни тошбўрон қиладилар ёки сизларни ўз динларига қайтарадилар ва ундай бўлса, ҳеч қачон нажот топа олмайсизлар.
Энди, бор макр-ҳийлангизни йиғинг, кейин саф тортиб келинглар. Бугун устун бўлган кишилар зафар қучадилар.
Аллоҳ унга: “Қўлингдаги нарсани ташла, сеҳргарларнинг ясаган нарсаларини ютиб юборади. Уларнинг ясагани фақат бир сеҳргарнинг макридир. Сеҳргар эса, қаерга борса ҳам зафар топмайди”, – деди.
Эй иймон келтирганлар, руку ва сажда қилинглар ҳамда ёлғиз Роббингизга ибодат қилинглар. Ҳамда доимо яхшилик қилинглар, шоядки, нажот топсангиз.
Ҳақиқатан, мўминлар нажот топдилар.
Бас, кимнинг яхшилик тарозилари оғир келса, ана ўшалар нажот топувчилардир.
Кимки ўзида ҳеч қандай далил бўлмаган ҳолда Аллоҳ билан бирга бошқа бирор сохта илоҳга илтижо қилса, бас, унинг ҳисоб-китоби Роббисининг ҳузуридадир. Албатта, кофир бўлганлар азобдан қутулмайдилар.
Шунингдек, мўмина аёлларга ҳам: “Кўзларини номаҳрам эркаклардан тийсинлар ва авратларини зинодан сақласинлар. Ҳамда сиртдан кўриниб турадигандан бошқа зийнатларини кўрсатмасинлар ва рўмолларини кўкраклари устига ташлаб олсинлар. Улар зеб-зийнатларини эрлари ё оталари, ё эрларининг оталари, ё ўғиллари, ё эрларининг ўғиллари, ё ўзларининг ака-укалари, ё ака-укаларининг ўғиллари, ё опа-сингилларининг ўғиллари, ё ўзлари каби аёллар, ё қўл остиларидаги чўрилар, ё жуда кексайиб ёки ақлсиз-девона бўлиб аёлларга ҳожати бўлмаган эркак хизматкор, аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган болалардан бошқаларга кўрсатмасинлар. Ҳамда яширган зийнатларини билдириб, оёқларини ерга урмасинлар”, – деб айтинг. Эй мўминлар, барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, Шояд, шунда зафар топсангиз.
Албатта, мўминларнинг Аллоҳга ва Расулига ораларида ҳукм чиқариши учун чақирилганларида уларнинг гаплари: “Эшитдик ва итоат қилдик”, – дейишлари керак эди. Ана ўшалар нажот топувчилардир.
Мусо: “Роббим Ўзининг ҳузуридан кимга ҳидоят келтирганини ҳам, охират диёридаги оқибат кимга бўлишини ҳам жуда яхши билувчидир. Албатта, золимлар зафар топмайдилар”, – деди.
Бас, ким гуноҳларидан тавба қилиб, иймон келтирса ва солиҳ амал қилган бўлса, шоядки у азобдан қутулувчилардан бўлса.
Кечагина унинг ўрнини орзу қилганлар: “Во ажаб, Аллоҳ бандаларидан ўзи хоҳлаган кишиларнинг ризқини кенг қилиб, хоҳлаганининг ризқини тор қилиб қўяр экан-да! Агар Аллоҳ бизларга лутф қилмаганида, бизларни ҳам ерга юттирган бўлар эди. Во ажаб, кофирлар нажот топмас экан-да!” – деб қолдилар.
Бас, қариндош, мискинлар ва мусофир ҳақини хайру-эҳсон қилиш билан адо қилинг. Ана шу Аллоҳнинг розилигини истайдиганлар учун яхши амалдир. Айнан мана шундай одамлар охиратда нажот топувчидирлар.
Роббилари тарафидан ҳидоят топганлар ҳам ана ўшалардир ва нажот топувчилар ҳам уларнинг ўзидир.
Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган қавмнинг Аллоҳга ва Унинг Расулига душманлик қилувчилар билан дўстлашганларини топмайсиз. Ҳатто улар ўз оталари, ёки фарзандлари, ёки ака-укалари, ёки қариндош уруғлари бўлса ҳам. Айнан уларнинг қалбларига Аллоҳ иймонни битиб қўйган ва уларни ўз томонидан бўлган руҳ билан қувватлантирган. Аллоҳ уларни тагларидан анҳорлар оқиб турадиган ва у ерда мангу қоладиган жаннатларга киритади. Аллоҳ улардан рози бўлади ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўладилар. Айнан улар Аллоҳнинг ҳизбидирлар. Огоҳ бўлингларки, албатта, Аллоҳнинг ҳизбигина нажот топувчилардир!
Муҳожирлардан олдин Мадина диёрида яшаган ва иймонни сақлаган ансорлар эса олдиларига ҳижрат қилиб келган кишиларни яхши кўрадилар ва қалбларида уларга берилган нарса сабабли ҳасад сезмайдилар. Ҳамда ўзларида эҳтиёж бўла туриб, эҳсон қилишда ўзгаларни устун қўядилар. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар зафар топувчилардир.
Бас, қачонки, намоз тугаганидан кейин, ер юзида тарқалиб, Аллоҳнинг фазлидан истайверинглар! Аллоҳни кўп ёд қилинглар, шояд шунда нажот топсангиз.
Бас, қўлингиздан келганича Аллоҳга тақво қилинглар, насиҳатга қулоқ тутинг, итоат қилинг ва муҳтожларга эҳсон қилинглар. Мана шу ўзингиз учун яхшироқдир. Кимки ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, бас, айнан ўшалар зафар топувчилардир.
Дарҳақиқат, ким гуноҳлардан покланса, зафар топади.
Ҳақиқатан, уни иймон билан поклаган киши нажот топди.