Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингизни тўлиғича оласиз. Кимки дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса ёлғончи бир завқдан иборатдир.
Сиз қидирган ف و ز масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 29 та оят мавжуд.
najotga erishdi, qutulishlarini, muvaffaqiyat, qozonsa edim, bir muvaffaqiyat, najotga erishganlar, najot, muvaffaqiyatdir, najotdir, qutulub murodga yetganlar
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Ҳар бир жон ўлимни тотиб кўрувчидир. Қиёмат кунида, албатта, мукофотларингизни тўлиғича оласиз. Кимки дўзахдан узоқлаштирилиб, жаннатга киритилса, шубҳасиз, ютуққа эришибди. Дунё ҳаёти эса ёлғончи бир завқдан иборатдир.
Эй Расулим, қилган ёмон ишларига суюниб, қилмаган яхши ишларига мақталишни хуш кўрадиган кимсаларни азобдан нажотда деб ҳисобламанг.
Мана шу Аллоҳнинг белгилаб қўйган ҳудудларидир. Ким Аллоҳ ва унинг Расулига итоат қилса, уни тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларга киритади. Улар у ерда абадий қолувчилардир. Мана бу катта ютуқдир.
Мабодо Аллоҳдан инъом етиб, урушда зафар қучиб қолсангиз, худди сиз ва унинг орасида олдин ҳеч қандай яқинлик бўлмаган бегона одамдек: “Қани, энди мен ҳам улар билан бирга жангда бўлганимда, улкан ютуқ ва ўлжаларга эришар эдим”, – деб айтадилар.
Мабодо Аллоҳдан инъом етиб, урушда зафар қучиб қолсангиз, худди сиз ва унинг орасида олдин ҳеч қандай яқинлик бўлмаган бегона одамдек: “Қани, энди мен ҳам улар билан бирга жангда бўлганимда, улкан ютуқ ва ўлжаларга эришар эдим”, – деб айтадилар.
Шунда Аллоҳ: “Бу кун иймонларига содиқ қолганларнинг ростгўйлиги фойда берадиган кундир. Улар учун тагидан анҳорлар оқиб турувчи ва у ерда абадий қолинадиган жаннатлар бордир. Аллоҳ улардан рози ва улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Мана бу энг катта ютуқдир.
Кимки ўша қиёмат кунидаги азобдан қайтарилса, чиндан ҳам унга Аллоҳ марҳамат қилибди. Мана бу очиқ-ойдин ютуқдир.
Аллоҳга иймон келтирган, Маккадан Мадинага кўчиб ўтган ва Аллоҳнинг розилиги йўлида моллари ва жонлари билан жанг қилган кимсаларнинг Аллоҳ наздидаги даражалари энг баланддир. Ана ўшалар ажрга сазовордирлар.
Аллоҳ мўмин ва мўминаларга тагидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатларни ҳамда у ерда абадий қолишни ва барқарорлик жаннатидаги покиза масканларни ваъда қилди. Аллоҳдан бўладиган розилик эса барчасидан улуғроқдир. Мана шу улкан ютуқдир.
Аллоҳ уларнинг бу амаллари учун остидан анҳорлар оқиб турадиган, унда абадий қолинадиган жаннат боғларини тайёрлаб қўйгандир. Ана ўша – улкан ютуқдир.
Муҳожирлар ва ансорлардан аввалги пешқадамлари ҳамда орқаларидан уларга эзгулик билан эргашганлардан Аллоҳ рози бўлди, улар ҳам Ундан рози бўлдилар. Яна улар учун тагида анҳорлар оқиб турувчи ва у ерда абадий қолинадиган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Ана ўша энг катта ютуқдир.
Шубҳасиз, Аллоҳ мўминлардан жонлари ва молларини сотиб олди. Албатта, унинг эвазига улар учун жаннатни беради. Аллоҳ йўлида жанг қилиб, ўлдирадилар ва ёки ўлдириладилар. Бу Тавротда ҳам Инжилда ҳам Қуръонда ҳам Унинг зиммасидаги ҳақ бўлган ваъдадир. Аллоҳдан кўра аҳдига вафодорроқ ким бор?! Шундай экан, эй мўминлар, бу келишган савдоларингиздан хурсанд бўлинглар. Ана шунинг ўзи катта ютуқдир.
Улар учун бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзларида ўзгартириш йўқ. Ана шу улкан ютуқдир.
Мен эса бугун уларни сабр қилганлари учун мукофотладим. Албатта, улар улкан ютуққа эришганлардир.
Кимки Аллоҳ ва пайғамбарига итоат қилса ва Аллоҳдан қўрқиб, Унга тақво қилса, бас, айнан ўшалар ютуққа эришувчилардир.
Шунда Аллоҳ ишларингизни ўнглайди ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат қилса, бас, у улкан ютуққа эришибди.
Шунда Аллоҳ ишларингизни ўнглайди ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Кимки Аллоҳга ва Унинг пайғамбарига итоат қилса, бас, у улкан ютуққа эришибди.
Албатта, мана бу жаннат неъматлари улкан ютуқдир!
Аллоҳ, тақво қилган зотларни ютуқлари сабабли дўзах азобидан қутқаради. Уларга бирор ёмонлик етмайди ва улар ғамгин бўлмайдилар.
Эй Роббимиз, уларни барча ёмонликлардан асрагин, Кимни ўша қиёмат кунидаги ёмонликлардан асрасанг, бас, ҳақиқатан, унга раҳм қилибсан. Мана шу катта ютуқдир.