Мерос тақсимланаётган вақтда агар у ерда меросхўр бўлмаган қариндошлар, етимлар ва камбағаллар ҳозир бўлса, уларга ҳам ушбу меросдан бирон нарса беринг ва уларга кўнгил очадиган ширин сўзларни айтинг.
Сиз қидирган ق س م масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 33 та оят мавжуд.
(meros) taqsim(i)da, va qismat (baxt) izlashingiz, qasamyod qiluvchilar, qasamyod qilsinlar, qasamyod qiladilar, va qasamyod qildilar, va ularga qasamyod qildi, qasamyod qilganingiz, qasamyodingizni, ajratilgan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Мерос тақсимланаётган вақтда агар у ерда меросхўр бўлмаган қариндошлар, етимлар ва камбағаллар ҳозир бўлса, уларга ҳам ушбу меросдан бирон нарса беринг ва уларга кўнгил очадиган ширин сўзларни айтинг.
Сизларга ўлимтик ҳайвон, қон, чўчқа гўшти, Аллоҳдан ўзганинг номи билан сўйилган, бўғилиб ўлган, уриб ўлдирилган, тепаликдан йиқилиб тушиб ўлган, сузиб ўлдирилган, йиртқич ҳайвонлар уларнинг бир бўлагини парчалаб еган жониворлар ҳаром қилинди. Бироқ жонлари чиқмасдан бурун етиб келиб, уларни сўйиб олсангиз, ҳалолдир. Шу билан бирга, бут-санамларга атаб сўйилган ҳайвонлар, фол чўпларига қараб қисматингизни билиш учун фол очиш ҳам ҳаром қилинди. Бугун эса энди кофирлар динингизга зарар етказа олишдан умидларни уздилар. Шунинг учун ҳам улардан асло қўрқманглар, фақат Мендан қўрқинглар. Бугун динингизни камолига етказдим, неъматимни сизларга тўлиқ қилиб бердим ҳамда сизлар учун Исломни танлаб, дин бўлишига рози бўлдим. Агарда кимки қаттиқ очарчиликда ночор қолиб, гуноҳга майл бўлмаган ҳолда ҳаром қилинганлардан бир миқдор еса, гуноҳ бўлмайди. Шубҳасиз, Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Кейин иймон келтирганлар: “Жон-жаҳдлари билан, албатта, сизлар билан биргамиз деб, қасам ичганлар манавиларми?” – дейдилар. У мунофиқларнинг қилган амаллари беҳуда кетди ва зиён кўрганлардан бўлиб қолдилар.
Эй иймон келтирганлар, агар сизлардан бирингизга ўлим ҳолати яқинлашиб қолса, васият чоғида орангиздан икки нафар адолатли кишини гувоҳ қилинглар. Агарда бошқа ерларда сафарда бўлиб ўлим мусибати сизларга етиб қолса, унда, ўзингиздан бўлмаган бошқа икки нафар кимсани гувоҳ қилинглар. У икки гувоҳни намоздан кейин ушлаб турасизлар. Агарда улар ҳақида гумон қилсангизлар, унда улар: “Қариндош бўлса ҳам, у қасамни арзимас баҳога сотмаймиз. Аллоҳнинг гувоҳлигини яширмаймиз. Агар бундай қилсак, бизлар, албатта, гуноҳкорлардан бўлиб қоламиз”, – деб Аллоҳ номига қасам ичсинлар.
Агар у икки шоҳиднинг гуноҳ иш қилиб хиёнат қилганлиги фош бўлиб қолса, унда уларнинг ўринларига мерос олишга ҳақи бўлган кимсалардан бошқа икки нафар муносиброқ киши гувоҳликка туради. Улар ҳам: “Бизнинг гувоҳлигимиз шоҳидлик учун у икковининг гувоҳлигидан кўра тўғрироқдир. Биз ҳаддимиздан ошмаганмиз акс ҳолда, биз бешак золимлардан бўлиб қоламиз”, – деб Аллоҳ номига қасам ичсинлар.
Агар уларга бирон бир оят келса, албатта, иймон келтиришларига доир жон-жаҳд билан Аллоҳга қасам ичадилар. Эй Расулим, уларга: “Шубҳасиз, оятлар Аллоҳнинг ҳузуридадир”, – деб айтинг. Уларга оят ва мўъжизалар келганда ҳам иймонга келмасликларини сезмаяпсизми?
Ҳамда мен, албатта, сизларнинг фойдангизга насиҳат қилувчиларданман деб, у икковига қасам ичди.
Яна улар: “Уларга Аллоҳнинг раҳмати етиб келмайди дея онт ичганларингиз анави бечора мусулмонларми?” – деб айтадилар. Шундан кейин аросатда қолганларга: “Жаннатга киринглар, энди сизларга ҳеч қандай хавфу хатар йўқ ва сизлар ғам-ташвиш ҳам чекмайсизлар”, – дейилади.
Эй Расулим, одамларни огоҳлантириб қўйингки, уларга азоб келадиган қиёмат кунида зулм қилганлар: “Эй Роббимиз, бизларга озгина муҳлат бергин, Сенинг чақириғингни қабул қиламиз ва пайғамбарларга эргашамиз”, – дейдилар. Шунда уларга: “Илгари дунёда эканингизда асло охират жазосига дуч келмай, сизлар учун завол йўқлиги ҳақида қасам ичмаган эдингизми?!” – дейилади.
У жаҳаннамнинг еттита дарвозаси бўлиб, улардан ҳар бир эшик учун золимларнинг гуноҳлари даражасига қараб ажратилган бир бўлак бор.
Худди илгари аҳли китобдан ҳукмларнинг осон қисмини олиб, қийинини четга суриб, тақсимлаб олувчиларга нозил қилганимиздек.
Кофирлар жон-жаҳдлари билан: “Аллоҳ ўлганларни қайта тирилтирмайди”, – деб Аллоҳ номи билан қасам ичдилар. Йўқ, албатта, тирилтиради. Бу Унинг зиммасидаги ҳақ ваъдадир. Лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Мунофиқлар агар сиз буюрсангиз, албатта, жиҳодга чиқишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. Уларга: “Қасам ичманглар, жиҳод маълум бир тоатдир, қасам ичишга ҳожат йўқдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардор Зотдир.
Мунофиқлар агар сиз буюрсангиз, албатта, жиҳодга чиқишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичдилар. Уларга: “Қасам ичманглар, жиҳод маълум бир тоатдир, қасам ичишга ҳожат йўқдир. Аллоҳ қилаётган барча ишларингиздан хабардор Зотдир.
Улар Аллоҳ номига ўзаро қасам ичиб бир-бирларига: “Албатта, Солиҳни ва унга эргашган аҳлини тунда ўлдирамиз, сўнгра унинг ворисига: “Бизлар на Солиҳнинг ва на аҳлининг ўлимига гувоҳ бўлмадик, Чиндан ҳам бизлар ростгўй кишилармиз”, – деймиз.
Қиёмат соати қоим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар дунё ҳаётида бир соатдан ортиқ турмаганларига доир қасам ичадилар. Улар дунёда ҳам мана шундай ҳақдан юз ўгирувчи эдилар.
Макка кофирлари агар уларга бирор огоҳлантирувчи пайғамбар келса, албатта, унга иймон келтириб ҳар қандай умматлардан кўра ҳидоятлироқ бўлишлари ҳақида жон-жаҳдлари билан қасам ичган эдилар. Вақтики, уларга огоҳлантирувчи пайғамбар келгач, бу уларни ҳидоятдан янада узоқлаштирди.
Эй Муҳаммад, Роббингизнинг раҳмати бўлган пайғамбарликни улар тақсим қиладиларми?! Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини Биз тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингизнинг раҳмати эса улар йиғиб борадиган бойликларидан яхшироқдир.
Эй Муҳаммад, Роббингизнинг раҳмати бўлган пайғамбарликни улар тақсим қиладиларми?! Дунё ҳаётида уларнинг ораларида маишатларини Биз тақсимладик ва баъзилари баъзиларини хизматкор қилиб олишлари учун айримларининг даражаларини айримларидан устун қилиб қўйдик. Роббингизнинг раҳмати эса улар йиғиб борадиган бойликларидан яхшироқдир.
Аллоҳ буюрган ишларни тақсимловчи фаришталарга қасам бўлсин.