Йўқ, ундай эмас, албатта, Биз унинг айтаётган сўзини ёзиб қўямиз ҳамда унга азобни узайтириб қўямиз.
Сиз қидирган كَلَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 33 та оят мавжуд.
yo'q
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Йўқ, ундай эмас, албатта, Биз унинг айтаётган сўзини ёзиб қўямиз ҳамда унга азобни узайтириб қўямиз.
Йўқ, аксинча, қиёматда бутлари уларнинг қилган ибодатларини инкор қиладилар ва уларга қарши бўладилар.
Шояд, мен тарк этган дунёдаги еримда яхши амал қилсам, – дейди. Йўқ, у асло дунёга қайтарилмайди. Албатта, бу қуруқ гап бўлиб, у буни гапирувчи, холос. Уларнинг ортида, то қайта тириладиган кунларигача, икки дунё ўртасини тўсиб турадиган бир тўсиқ бордир.
Аллоҳ Мусога: “Йўқ, сени ўлдирмайдилар, бас, Ҳорун билан икковингиз мўъжизаларимиз билан боринглар. Албатта, Биз сизлар билан бирга суҳбатингизни эшитиб турувчимиз.
Мусо уларга: “Йўқ, мен билан бирга Роббим бор. Албатта, У менга қутилиш йўлини кўрсатади”, – деди.
Яна мушрикларга: “У Зотга қўшиб олган шерикларингизни менга кўрсатинлар-чи?! Йўқ, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир”, – деб айтинг.
Йўқ! Албатта, у кучли алангадир.
Йўқ, ахир, Биз уларни ўзлари биладиган нарсадан яратганмиз!
Йўқ, унинг тамаси беҳудадир. Чунки, у оятларимизга қаршилик қилувчи эди.
Йўқ, ойга қасам бўлсин.
Йўқ, аксинча, улар охиратдан қўрқмас эдилар.
Йўқ, бу Қуръон бир эслатмадир.
Йўқ, қочарга бошпана йўқдир!
Йўқ, балки сизлар нақд дунёни яхши кўрасизлар.
Дарҳақиқат, жон ҳалқумга етиб келганда,
Йўқ, уларнинг гумонлари беҳудадир. Улар яқинда бу хабарнинг ҳақ эканини билиб оладилар.
Сўнгра, яна йўқ, яқинда билиб оладилар.
Йўқ, бундай қилманг! Албатта, бу Қуръон оятлари эслатмадир.
Йўқ, инсон Аллоҳ унга буюрган нарсани ҳануз адо қилмади.
Йўқ, балки, сизлар жазо кунини ёлғонга чиқармоқдасизлар.