Аллоҳ уларга: “Агар билсангиз, дунёда жуда оз қолдингиз”, – дейди.
Сиз қидирган ل ب ث масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 31 та оят мавжуд.
qolding, qoldim, o'tkazdim, qolmaganlar, va darhol, (shunday) qoldi, (dunyoda) qolmadingiz, qola olmaydilar, (ularning) qolganlari, qoldingiz
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ уларга: “Агар билсангиз, дунёда жуда оз қолдингиз”, – дейди.
Улар бу гапларни айтишгач, фиръавн Мусога: “Биз сени болалик чоғингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми? Умрингнинг бир неча йилларини бизнинг орамизда ўтказдинг-ку!” – деди.
Биз Нуҳни ўз қавмига пайғамбар қилиб юбордик. Бас, Нуҳ уларнинг орасида эллик йили кам минг йил турди. Бас, иймон келтирмадилар ва уларни золим бўлган ҳолларида тўфон балоси тутди.
Қиёмат соати қоим бўладиган кунда жиноятчи кимсалар дунё ҳаётида бир соатдан ортиқ турмаганларига доир қасам ичадилар. Улар дунёда ҳам мана шундай ҳақдан юз ўгирувчи эдилар.
Шунда ўзларига Аллоҳ томонидан илм ва иймон берилган зотлар: “Аниқки, сизлар Аллоҳнинг Лавҳ ул-Маҳфузда ёзиб қўйганидек, тирилиш кунигача турдинглар. Бас, энди мана бу тирилиш кунидир. Лекин сизлар буни ҳақ эканини билмас эдинглар”, – дейдилар.
Агар мунофиқларнинг устига Мадинанинг турли томонларидан бостириб кирилса, сўнгра улардан мусулмонларга хиёнат қилиш учун фитна талаб қилинса, аниқки, улар кўп ўйланиб турмасдан хиёнатга розилик берган бўлар эдилар.
Бас, қачонки, Биз Сулаймонга ўлимни ҳукм қилганимизда, унинг ўлимига фақат ҳассасини еяётган ёғоч кемирувчи қуртгина далолат қилди. Вақтики, Сулаймон жойидан қулаб тушгач, жинларга аён бўлдики, агар улар ғайбни билганларида бу хор қилувчи меҳнат азобида қолмаган бўлар эдилар.
Аниқ, у балиқ қорнида, то қайта тириладиган қиёмат кунигача қолиб кетган бўлар эди.
Бас, эй Муҳаммад, матонат эгаси бўлган пайғамбарлар сабр қилганларидек сиз ҳам озорларга сабр қилинг ва уларга тушадиган азобга ошиқманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган кунда бу дунёда гўё фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қоладилар. Бу Аллоҳ томонидан бир етказишдир. Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинади.
Улар у ерда узун замонлар қолувчидирлар.
Улар у қиёматни кўрган кунда бу дунёда худди бир оқшом ёки чошгоҳ пайтичалик тургандек бўладилар.