Илм берилган кишилар эса: “Сизларнинг ҳолингизга вой бўлсин! Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган киши учун Аллоҳнинг савоби яхшироқдир. Унга фақат сабрли кишилар эришадилар”, – дедилар.
Сиз қидирган ل ق ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 146 та оят мавжуд.
duch kelganlari, darrov oldi, yetishadilar, o'zingizni otmang, Unga yetisharsiz, yetishishlariga, duch keluvchi, otganlarini, siz bilan duch kelganlarida, unga duch kelmasdan
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Илм берилган кишилар эса: “Сизларнинг ҳолингизга вой бўлсин! Иймон келтирган ва яхши амаллар қилган киши учун Аллоҳнинг савоби яхшироқдир. Унга фақат сабрли кишилар эришадилар”, – дедилар.
Сиз ўзингизга китоб туширилишидан умидвор ҳам эмасдингиз. Фақат Роббингиз томонидан раҳмат бўлиб у нозил қилинди. Бас, асло кофирларга ёрдамчи бўлманг.
Кимки Аллоҳга рўбарў бўлишдан умидвор бўлса, бас, Аллоҳнинг белгиланган муддати, албатта, келувчидир. Албатта, У ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва барчасини билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Аллоҳнинг оятларини ва Унга рўбарў бўлишни инкор қилган кимсалар, айнан ўшалар Менинг раҳматимдан ноумид кимсалардир ва улар учун аламли азоб бордир.
Ахир, улар ўз ичларида Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда улар орасидаги барча нарсани фақат ҳақ ҳикмат ва қиёматгача белгиланган муддат билан яратганини тафаккур қилиб кўрмадиларми?! Дарҳақиқат, одамларнинг кўпчилиги қайта тирилиб Роббиларига рўбарў бўлишни инкор қилувчидирлар.
Аммо куфр келтирган кимсалар, оятларимизни ҳамда охиратга дуч келишни инкор қилган кимсалар эса, улар доимий азобга ҳозир қилингандирлар.
Аллоҳ сиз уни кўриб турган осмонларни устунсиз яратди. Сизларни тебратиб юбормаслиги учун ерда мустаҳкам тоғларни барпо қилди ва унда ҳар турли жонзотларни тарқатиб қўйди. Ҳамда Биз осмондан сув ёғдириб, ерда турли фойдали ўсимликларни ундириб қўйдик.
Кофирлар: “Бизлар ер остида йўқ бўлиб кетгач, чиндан ҳам яна янгитдан яратиламизми?” – дедилар. Йўқ, улар охиратда Роббларига рўбарў бўлишни инкор қилувчилардир.
Бас, эй кофирлар, ушбу кунингиздаги учрашувни унутиб қўйганингиз сабабли энди азобни тотинглар! Дарвоқе, Биз ҳам бугун сизларни унутдик. Ёмон ишларни қилганлигингиз туфайли доимий азобни тотинглар!
Биз Мусога китоб ато қилдик, Бас, эй Муҳаммад, сиз унинг Тавротга рўбарў бўлганидан шубҳада бўлманг. Биз Тавротни бани Исроил авлоди учун ҳидоят манбаи қилдик.
У Зотга дуч келадиган кундаги сўрашишлари салом демоқликдир. Аллоҳ улар учун жаннатда улкан мукофот тайёрлаб қўйган.
Улар бир-бирларига қараб: “У Иброҳим учун ичида олов ёнадиган бинолар қуриб, уни ўша олов ичига ташланглар”, – дедилар.
Сулаймонни имтиҳон қилдик ва унинг тахти устига бир жонсиз жасадни ташладик. Кейин у тавба қилди.
Куфр келтирган кимсалар гуруҳ-гуруҳ қилиниб, жаҳаннамга ҳайдалади. Унга етиб келган пайтларида унинг эшиклари очилади ва жаҳаннам қўриқчилари уларга: “Сизларга ичингиздан Роббингизнинг оятларини тиловат қилиб берадиган ва сизларни ушбу кунингизга рўбарў бўлишдан огоҳлантирадиган пайғамбарлар келмаганмиди?!” – дейдилар. Улар: “Ҳа, келганлар, лекин азоблаш сўзи кофирлар устига муқаррар бўлгандир”, – дейдилар.
Аллоҳ юксак даражали ва Арш соҳибидир. У Ўз амри билан бандалари орасидан кимни хоҳласа, ўшанга қиёматдаги мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилади.
Аллоҳ юксак даражали ва Арш соҳибидир. У Ўз амри билан бандалари орасидан кимни хоҳласа, ўшанга қиёматдаги мулоқот кунидан огоҳлантириш учун руҳни нозил қилади.
Бундай хислатга фақат сабрли кимсалар эришадилар. Унга, фақат улуғ насиба эгасигина қовушади.
Бундай хислатга фақат сабрли кимсалар эришадилар. Унга, фақат улуғ насиба эгасигина қовушади.
Албатта, оятларимиз ҳақида уларни бузмоқчи бўлиб, эгрилик қиладиганлар Бизга махфий бўлиб қолмайдилар. Ахир, дўзахга ташланадиган кимса яхшироқми ёки қиёмат кунида Аллоҳнинг азобидан хотиржам ҳолда келадиган кишими?! Эй одамлар, мана сизларга икки йўл. Хоҳлаган нарсангизни қилаверинглар, албатта, У қилаётган ишларингизни кўриб турувчидир.
Огоҳ бўлинглар, албатта, улар қиёматда Роббиларига рўбарў бўлишдан шубҳадалар. Огоҳ бўлингларки, албатта, У барча нарсани қамраб олувчидир.