Эй Муҳаммад, агар Марям ўғли Исо мисол келтирилса, бирданига қавмингиз бундан хурсанд бўлиб қичқира бошлайдилар.
Сиз қидирган لَمَّا масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 159 та оят мавжуд.
vaqtiki, Vaqtiki, qachonki, , lekin, nihoyat, bu ishlar, uchunmi?, vaqt, va qachonki
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, агар Марям ўғли Исо мисол келтирилса, бирданига қавмингиз бундан хурсанд бўлиб қичқира бошлайдилар.
Исо очиқ-ойдин ҳужжатлар билан келган пайтда: “Шубҳасиз, мен сизларга ҳикмат билан ўзларингиз ихтилоф қилаётган айрим нарсаларни баён қилиб бериш учун келдим. Бас, Аллоҳдан қўрқинглар ва менга итоат қилинглар”, – деди.
Қачон уларга оятларимиз баён этувчи ҳолида тиловат қилинса, куфр келтирган кимсалар ҳақ Қуръон тўғрисида у ўзларига келган пайтда: “Бу аниқ сеҳрдир”, – дедилар.
Бас, қачонки, улар ўша азобни водийларига қараб келаётган бир қора булут ҳолида кўрганларида: “Бу бизларга ёмғир келтирувчи булутдир”, – дедилар. Йўқ, у сизлар келишини шошилтирган бўрондир ва унда аламли азоб бордир.
Эй Муҳаммад, ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборганимизни эсланг. Бас, қачонки, улар Қуръон тиловатига ҳозир бўлишгач, бир-бирларига: “Жим бўлинглар”, – дедилар. Бас, қачонки, тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.

Йўқ, уларга ҳақ Қуръон келганда, уни ҳам ёлғонга чиқардилар. Бас, улар изтиробли ҳолатга тушиб қолганлар.
Улар худди шайтоннинг ўхшашидирлар. Шайтон инсонга: “Куфр келтир”, – дейди. Бас, агар инсон куфр келтиргач, шайтон унга: “Мен сенга алоқадор эмасман. Зеро, мен барча оламлар Роббиси – Аллоҳдан қўрқаман”, – дейди.
Мусо ўз қавмига: “Эй қавмим, нега сизлар менга Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбари эканимни билиб туриб, озор берасизлар?” – деганини эсланг. Бас, қачонки, улар ҳақ йўлидан оғган эдилар, Аллоҳ ҳам уларнинг дилларини ҳидоятдан буриб қўйди. Зотан, Аллоҳ фосиқлар қавмини ҳидоят қилмайди.
Эй Муҳаммад, Марям ўғли Исо: “Эй бани Исроил авлоди, мен Аллоҳнинг сизларга юборган пайғамбариман. Мен ўзимдан олдинги Тавротни тасдиқловчи ва ўзимдан кейин келадиган Аҳмад исмли бир пайғамбар ҳақида хушхабар берувчиман”, – деганини эсланг. Бас, қачонки, Исо уларга пайғамбарлигига доир кўплаб ҳужжатларни келтиргач, улар “бу аниқ сеҳрдир”, – дедилар.
Пайғамбар хотинларидан бири Ҳафсага чўриси Мориянинг талоғи ҳақидаги бир гапни хуфёна айтганини эсланг. Бас, қачонки, Ҳафса у сир ҳақида Оишага хабар бергач, Аллоҳ Пайғамбарни бундан воқиф қилди ва у Ҳафсага ўзи билган нарсанинг баъзисини билдирди ва баъзисидан воз кечди. Бас, қачонки, Пайғамбар Ҳафсага хабарни айтгач, у: “Ким сизга бу хабарни берди?” – деди. Шунда пайғамбар: “Менга барча нарсани билувчи – Аълим ва ҳамма нарсадан хабардор бўлган – Хобир Зот хабар берди”, – деди.

Бас, қачонки, улар қиёмат азобини яқиндан кўрганларида, кофирларнинг юзлари қора бўлади ва уларга: “Мана шу сизлар сўраган нарса”, – дейилади.
Бас, қачонки, у боғни кулга айланган ҳолда кўрган пайтларида, аввал: “Чиндан ҳам, бизлар бошқа боққа келиб, йўлдан адашиб қолдик, – дедилар.
Албатта, куфр келтирган кимсалар эслатма бўлиб келган Қуръонни эшитган вақтларида, Сизни кўзлари билан йиқитишларига оз қолар эди ва “У аниқ мажнундир”, – дейдилар.
Дарвоқе, Биз сув туғёнга келган вақтида сизларни Нуҳ пайғамбар ясаган кемада кўтардик.
Биз Ҳидоятни эшитган пайтимизда унга иймон келтирдик. Бас, кимки Роббисига иймон келтирса, демак, у яхшиликларнинг камайиб қолишидан ҳам, ёмонликларнинг ортиб кетишидан ҳам хавфи бўлмайди.
Яна Аллоҳнинг бандаси Муҳаммад Унга ибодат қилиб турганида, улар Қуръон эшитиш учун унинг устида от ёлидек тўпланиб, ғуж-ғуж йиғила бошладилар.
Ҳар бир жон эгаси устида уни муҳофаза қилиб турувчи фаришта бордир.