Аммо нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Шундан сўнг золим кимсалар устига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан даҳшатли бало ёғдирдик.
Сиз қидирган ب د ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 44 та оят мавжуд.
lekin o'zgartirdilar, o'zgartirmoqchi bo'lyapsizlarmi?, o'zgartirsa, (vasiyatni) o'zgartirsa, uni o'zgartirgan, o'zgartirmang, boshqa, o'zgartiramiz, o'zgartira oladi, o'zgartirib keltirdik
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аммо нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Шундан сўнг золим кимсалар устига фосиқлик қилганлари туфайли осмондан даҳшатли бало ёғдирдик.
Шунча мўъжизаларга қарамай Мусога қарата: “Эй Мусо, фақат бир хил таомга сабр қилиб, тоқат қилолмаймиз. Биз учун Роббингга дуо қилиб сўра, энди У бизга Ер ундириб чиқарадиган нарсалардан ҳам, яъни сабзавот, бодринг, саримсоқ, мош, пиёз кабиларни чиқариб берсин”, – деганларингизни эсланглар. Шунда Мусо қавмига қараб: “Хайрли бўлган нарсани паст нарсага алмаштиришни хоҳлайсизларми?! Унда, ҳар қандай бир шаҳарга тушинг у ерда шундоқ ҳам сиз сўраган нарсаларингиз бор!” – деган эди. Бани Исрол авлодларининг бу қилмишлари учун уларга хорлик ва зорлик тамғаси урилди ҳамда Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлдилар. Бунга эса, Аллоҳнинг оятларини инкор қилганлари ва пайғамбарларни ноҳақ ўлдирганлари сабаб бўлди. Яна бир сабаби эса, уларнинг исён қилганлари ва ҳаддан ошганлари эди.
Эй мўминлар ёки сизлар ҳам худди илгари яҳудийлар тарафидан Мусо пайғамбар сўроққа тутилганидек пайғамбарингизни бўлмағур саволларга тутишни хоҳлайсизларми? Билиб қўйинг, ким иймонни куфрга алмаштирса, шубҳасиз, у тўғри йўлдан адашган бўлади.
Кимки, васиятни эшитиб олгандан кейин уни ўзгартирса, гуноҳи уни ўзгартирганга бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Кимки, васиятни эшитиб олгандан кейин уни ўзгартирса, гуноҳи уни ўзгартирганга бўлади. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Эй Муҳаммад, бани Исроил авлодларидан, уларга олдин қанчадан-қанча очиқ-ойдин оят ва мўъжизалар берганимизни сўранг. Кимки Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни куфрга ўзгартирса, бас, шубҳасиз, Аллоҳ жазоси қаттиқ бўлган Зотдир.
Сизларга омонат қилинган етимларнинг молларини улар вояга етгач қайтариб беринглар. Сиз учун ҳаром бўлган етим молини ўз ҳақингиз бўлган ҳалолга алмаштириб олманглар. Уларнинг молларини ўз молларингизга қўшиб еманглар. Албатта, бу иш катта гуноҳдир.
Агар бир хотинни қўйиб ўрнига бошқа хотин олмоқчи бўлсангиз, уларнинг бирига уюм-уюм молни маҳр қилиб берган бўлсангиз ҳам, ундан бирон нарсани қайтариб олманглар. Уни туҳмат билан, очиқ-ойдин гуноҳ қилиб, қайтариб оласизларми?
Албатта, оятларимизни инкор қилиб, куфр келтирган кимсаларни яқинда дўзахга киритамиз. Азобни қайта-қайта тотишлари учун терилари куйиб пишгач, яна унинг ўрнига бошқа терини алмаштириб турамиз. Шубҳасиз, Аллоҳ иззати улуғ – Азиз ва ҳикмат эгаси – Ҳаким Зотдир.
Сиздан бурунги пайғамбарлар ҳам ёлғончига чиқарилган эдилар. Уларга ёрдамимиз келгунга қадар ёлғончига чиқарилганларига ва берилган азиятларга сабр қилдилар. Аллоҳнинг сўзларини ўзгартирувчи кимса йўқ. Албатта, сизга Аллоҳ томонидан пайғамбарларнинг хабарларидан бир қисми келгандир.
Роббингизнинг сўзи тўғрилик ва адолат жиҳатида камолига етгандир. Унинг сўзларини асло ўзгартирувчи йўқдир. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва билиб турувчи – Аълим Зотдир.
Сўнгра ёмонликнинг ўрнига яхшиликни алмаштирганмиз. Ниҳоят уларнинг мол-давлатлари кўпайиб кетиб: “Ота-боболаримизга ҳам шундай машаққат ва хурсандчилик кунлари келган эди”, – дедилар. Шундан сўнг бирданига ўзлари сезмаган ҳолда уларни азобга тутдик.
Аммо улардан нафсларига зулм қилган кимсалар уларга айтилган сўзни бошқачасига алмаштириб айтдилар. Натижада, зулм қилганлари сабабли уларга самодан азоб юбордик.
Агар ёвга қарши жангга қўзғалмасангизлар, у ҳолда Аллоҳ сизларни аламли азоб билан азоблайди. Ўрнингизга эса сизлардан бошқа бир итоатли қавмни келтиради. Сизлар эса бу қилмишларингиз билан унга ҳеч қандай зарар бера олмайсизлар. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар нарсага кучи етадиган – Қодир Зотдир.
Қачонки уларга аниқ бўлган оятларимиз тиловат қилинса, Бизга дуч келишдан умид қилмайдиганлар: “Бундан бошқа Қуръон келтир ёки унинг оятларини алмаштириб қўявер!” – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Мен учун уни ўз томонимдан ўзгартириб қўйиш асло мумкин бўлмайди. Мен фақат менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Шубҳасиз, мен агар Роббимга итоатсизлик қилсам, буюк кун бўлмиш қиёмат азобидан қўрқаман”, – деб айтинг.
Қачонки уларга аниқ бўлган оятларимиз тиловат қилинса, Бизга дуч келишдан умид қилмайдиганлар: “Бундан бошқа Қуръон келтир ёки унинг оятларини алмаштириб қўявер!” – дейдилар. Эй Расулим, уларга: “Мен учун уни ўз томонимдан ўзгартириб қўйиш асло мумкин бўлмайди. Мен фақат менга ваҳий қилинган оятларгагина эргашаман. Шубҳасиз, мен агар Роббимга итоатсизлик қилсам, буюк кун бўлмиш қиёмат азобидан қўрқаман”, – деб айтинг.
Улар учун бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир. Аллоҳнинг сўзларида ўзгартириш йўқ. Ана шу улкан ютуқдир.
Эй одам боласи, Аллоҳнинг неъмати бўлган иймонни куфрга алмаштириб юборган ва қавмларини ўзи билан бирга ҳалокат диёрига қулатган кимсаларни кўрмадингми?!
Қиёмат Ер ўз шаклини йўқотиб бошқа ерга ва осмонлар ҳам бошқа оламларга айланадиган кундадир. Ҳаммаси ягона ва қудратли Аллоҳнинг ҳузурида пайдо бўладилар.
Қачонки, Биз бир оят ўрнига бошқа бир оятни алмаштирсак, ваҳоланки, Аллоҳ ўзи нозил қилаётган оятларни яхши билувчидир. Улар пайғамбарга: “Ҳақиқатан, сен ўзинг оятларни тўқиб олувчисан”, – дейдилар. Йўқ, уларнинг кўпчилиги бунинг ҳикматини билмайдилар.