Шунингдек, Нуҳга ҳам ҳикмат ва илм бердик. Олдин у Бизга нидо қилганида, унинг нидосига ижобат қилдик, кейин ўзини ва аҳлини буюк ғамдан қутқардик.
Сиз қидирган ن د و масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 53 та оят мавжуд.
va baqirishdan, ularga nido qildilar, bir chaqiruvchi, chaqiruvchi, chaqirilganingiz, va ularga nido qildi, ularga nido qilindi, va nido qildi, va nido qildilar, chaqiring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Шунингдек, Нуҳга ҳам ҳикмат ва илм бердик. Олдин у Бизга нидо қилганида, унинг нидосига ижобат қилдик, кейин ўзини ва аҳлини буюк ғамдан қутқардик.
Айюбнинг эса Роббисига: “Менга касалликдан мусибат етди, Ўзинг раҳмлиларнинг энг раҳмлисисан”, – деб нидо қилган пайтини эсланг.
Зуннун, яъни Юнус пайғамбарнинг ўз қавмидан ғазабланган ҳолда Бизнинг изнимиз бўлмасдан қишлоғидан чиқиб кетган пайтида унга қарши ҳеч нарса қилолмаймиз деб ўйлади. Биз уни денгизда балиқ қорнига ташлаганимиздан кейин қоронғи зулматлар ичида: “Сендан ўзга илоҳ йўқдир. Сен барча нуқсонлардан поксан. Дарҳақиқат, мен ўзимга зулм қилувчилардан бўлдим”, – деб нидо қилди.
Закариё ҳам: “Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма менга меросхўр фарзанд ато қил. Сен ворисларнинг энг яхшисисан”, – деб нидо қилди.
Эй Муҳаммад, Роббингиз Мусога нидо қилиб: “Золим қавмларга даъват учун боргин”, – деганини эсланг.
Шундай қилиб, Мусо олов ёнига келгач, унга: “Олов олдидаги Зотга ва унинг атрофидаги кишиларга барака берилди! Оламларнинг Роббиси Аллоҳга тасбеҳлар бўлсин.
Бас, қачонки, унинг олдига етиб боргач, у муборак жойда водийнинг ўнг тарафидаги дарахтдан унга: “Эй Мусо, Мен барча оламларнинг Роббиси бўлган Аллоҳман!” – деб нидо қилинди.
Биз Мусога нидо қилган пайтда сиз Тур тоғининг ёнида бўлмагансиз. Лекин Роббингиз томонидан раҳмат бўлиб, сиздан олдин бирор огоҳлантирувчи келмаган бир қавмни охиратдан огоҳлантириш учун пайғамбар бўлдингиз. Шоядки, улар бундан эслатма олсалар.
Аллоҳ қиёмат куни уларга: “Сизлар худо деб ўйлаб юрган шерикларим қани?!” – деб нидо қилади.
У кунда Аллоҳ уларга нидо қилиб: “Даъватлари учун пайғамбарларга нима деб жавоб қилган эдингиз?” – дейди.
Аллоҳ қиёмат куни уларга: “Сизлар худо деб ўйлаб юрган шерикларим қани?!” – деб нидо қилади.
Ҳақиқатан, ҳам сизлар хотинларингизни қўйиб яқинлик учун эркакларга келяпсизлар, йўлтўсарлик қиляпсизлар, йиғилишларингизда хунук ишларни амалга оширяпсизлар. Шунда Лут қавмининг унга жавоби фақат: “Агар даъвоингда ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтир”, – дейишдан иборат бўлди.
Қасам бўлсинки, Нуҳ пайғамбар қавмидан шикоят қилиб, Бизга нидо қилди. Бас, Биз дуоларни нақадар яхши ижобат қилувчимиз!
Биз унга: “Эй Иброҳим тўхта!” – деб нидо қилдик.
Биз улардан олдин қанчадан-қанча авлодни куфрлари сабабли ҳалок қилдик. Улар бошларига азоб тушганида ёрдам сўраб нидо қилганлар. Аммо энди, қочиб қутулиш вақти эмас эди.
Эй Муҳаммад, бандамиз Айюб Роббисига нидо қилиб: “Чиндан ҳам, шайтон мени машаққат ва азобга тутди”, – деган пайтини эсланг!
Куфр келтирган кимсаларга қиёмат куни: “Сизларни дунёда иймонга чақирилганда, кофир бўлган пайтингиздаги Аллоҳнинг нафрати сизнинг ўзингизга ҳозирги нафратингиздан каттароқдир”, – деб нидо қилинади.
Эй қавмим, ҳақиқатан, мен сизларга қиёматдаги нидолашув кунидан қўрқаман.
Борди-ю Биз уни араб тилида бўлмаган ажамий бир Қуръон қилганимизда, албатта, улар: “Унинг оятлари ўз тилимизда муфассал баён қилинганида эди. Арабий тилда сўзловчига ажамий китоб тушадими?” – деган бўлар эдилар. Эй Муҳаммад, уларга: “Бу Қуръон иймон келтирган кимсалар учун ҳидоят ва шифо манбаидир. Иймон келтирмайдиган кимсаларнинг эса, қулоқларида оғирлик бор ва бу Қуръон уларга маънан кўрлик омили бўлади. Улар худди узоқ макондан чақирилаётган одамлардек”, – деб айтинг.
Қиёмат соатининг қачон бўлиши ҳақидаги илм Аллоҳнинг Ўзига қайтарилади. Барча меваларнинг гулкосаларидан чиқиши ҳам, бир аёлнинг нимага ҳомила бўлиши ҳам, нимани туғиши ҳам, фақат Унинг илми билан бўлади. Қиёмат кунида У зот мушрикларга: “Ўзингиз тўқиб олган Менинг шерикларим қани?! – деб нидо қилади. Мушриклар: “Сенга билдирамизки, орамизда шерикларинг борлигига бирорта ҳам гувоҳ йўқ”, – дейдилар.