Биз бу маймунга айланиш ҳодисасини ўша вақтдаги замондошларига ва келажакдаги келувчи умматларга ибратомуз бир жазо ҳамда Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учун ваъз-насиҳат манбаи қилдик.
Сиз қидирган و ع ظ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 25 та оят мавжуд.
va bir nasihat, sizga nasihat berish uchun, berilgan bir nashatdir, bir nasihat, va nasihatdir, nasihat bering, sizga nasihat beryapti, va ularga nasihat ber, nasihat berilgan, va nasihat
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз бу маймунга айланиш ҳодисасини ўша вақтдаги замондошларига ва келажакдаги келувчи умматларга ибратомуз бир жазо ҳамда Аллоҳдан қўрқувчи кимсалар учун ваъз-насиҳат манбаи қилдик.
Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ва улар идда вақтиларига етиб келсалар, унда уларни яхшилик билан ушлаб қолинглар ёки чиройли бир тарзда қўйиб юборинглар. Аммо уларни қийнаш учун зарар берган ҳолда мажбуран ушлаб турманглар. Кимда-ким шундай иш қиладиган бўлса, шубҳасиз, у ўзига зулм қилган бўлади. Аллоҳнинг оятларини эрмак қилманглар. Аллоҳнинг сизларга ато этган неъматини ва сизларга ваъз-насиҳат бўлсин деб нозил қилган китоб ва ҳикматни ёдингизда тутинглар. Аллоҳдан қўрқинглар ҳамда, албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи – Аълим Зот эканини билинглар.
Агар хотинларингизни талоқ қилсангиз ҳамда улар идда вақтиларига етиб келсалар, сўнгра яхшиликча ўзаро рози бўлишиб, келишиб олсалар, уларни эрларига қайта никоҳланишларига қаршилик қилманглар. Орангиздаги Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганлар мана бу ўгитлар билан насиҳат қилинади. Бу ишни қилиш сизлар учун энг хайрли ва покиза ишдир. Барчасини Аллоҳ билади, сиз бандалар эса билмайсизлар.
Рибо ейдиган, судхўрлик қиладиган кимсалар қиёматда қабрларидан худди шайтон чалиб, жинни бўлган одамдек қайта тириладилар. Бу жазо уларга “савдо-сотиқ ҳам худди судхўрлик кабидир”, – деганлари учундир. Ҳолбуки, Аллоҳ тижоратни ҳалол, судхўрликни эса ҳаром қилган. Бас, агар кимга Роббидан унинг ҳаромлигига доир ваъз-насиҳат етиб келиб, судхўрликдан тўхтаса, у ҳолда олдинги бўлиб ўтган судхўрликдаги фойдалари ўзига қолади ва унинг иши Аллоҳга ҳавола қилинади. Агар шундан кейин ҳам яна судхўрликка қайтадиган бўлса, демак, улар дўзах эгаларидир. Ҳамда улар у ерда мангу қолувчи бўладилар.
Мана булар инсонлар учун очиқ-ойдин баёнот ва тақво эгалари учун ҳидоят ва насиҳат манбаидир.
Эркаклар аёллар устидан раҳбардирлар. Бунинг сабаби Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан маълум хусусиятга кўра афзал қилиб яратиши ҳамда эркаклар ишлаб топган мол-мулкларидан ўз оилалари учун сарф-харажат қилиб туришларидир. Солиҳа аёллар эса итоаткор бўлганларидир. Ҳамда Аллоҳ аёлларнинг ҳақини қандай муҳофаза қилган бўлса, улар ҳам эрлари ёнларида бўлмаганида мол-мулкларини, сир-асрорларини ва ўз иффатларини шундай ҳимоя қилувчилардир. Агарда у хотинларнинг исён қилиб сизга бош кўтаришларидан қўрқсангиз, олдин уларга чиройли насиҳат қилинглар. Насиҳат кор қилмаса уларни ётоқларда ёлғиз тарк қилиб, улардан узоқ туринглар. Борди-ю унда ҳам бўлмаса, у ҳолда секингина уринглар. Бироқ сизга итоат қилсалар, уларга қарши бошқа баҳона қидириб, йўл ахтарманглар. Албатта, Аллоҳ энг устун бўлган – Аълий ва барчадан улуғ бўлган – Кабир Зотдир.
Албатта, Аллоҳ омонатни ўз эгаларига топширишингизни ва одамлар ўртасида ҳукм қилган пайтингизда адолат билан ҳукм чиқаришга буюради. Дарҳақиқат, Аллоҳ сизларга қандай ҳам яхши насиҳат қилмоқда. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб турувчи – Самиъ ва бўлаётган ишларни кўриб турувчи – Басир Зотдир.
Эй Расулим, Аллоҳ ана шундай кимсаларнинг дилларидаги ғаразни билади. Сиз уларнинг қилган ишларидан юз ўгиринг. Шунда ҳам уларга панду насиҳат қилиб, нафсларига таъсир қиладиган етук сўзларни айтинг.
Агар биз уларга: “Ўзларингизни ўлдиринг ёки юртингиздан чиқиб кетинг”, – деб амр қилганимизда эди, улардан, фақат озгина қисми бу буйруқни бажарган бўларди. Кошки, улар айтилган насиҳатларга амал қилсалар эди, ўзлари учун яхшироқ ва иймонлари учун ўта мустаҳкам иш бўлар эди.
Пайғамбарларнинг изларидан эса ўзидан олдин нозил қилинган Тавротни тасдиқловчи қилиб, ортидан Марям ўғли Исони юбордик. Унга ичида нур ва ҳидоят бўлган, ўзидан олдинги Тавротни тасдиқлайдиган ҳамда Аллоҳдан қўрқадиган кимсалар учун ҳидоят манбаи ва панду насиҳат бўлган Инжилни бердик.
Унга Таврот лавҳаларида ҳамма нарсадан ўгит ва барча нарсанинг тафсилотини ёзиб қўйдик. Эй Мусо, уни маҳкам ушлаб ол. Қавмингга буйруқларнинг савоби энг яхшиларини олишларига буюр. Яқинда сизларга фосиқлар диёрининг оқибати нима бўлганини кўрсатаман.
Ўшанда, улардан бир гуруҳ: “Шундоқ ҳам Аллоҳ уларни ҳалок қилмоқчи ёки шиддатли азоб билан азобламоқчи бўлган қавмга нима учун ваъз-насиҳат қилмоқдасизлар?!” – деган эдилар. Шунда насиҳатгўй кимсалар: “Вазифамизни қилганимизга доир Роббингизга узримизни баён этиш учун ва балки улар Аллоҳдан қўрқсалар – деган умидда гапиряпмиз”, – деб жавоб беришган.
Эй одамлар, чиндан ҳам сизларга Роббингиздан ваъз-насиҳат, кўнгиллардаги зарарли иллатларга шифо ва мўминлар учун ҳидоят ва раҳмат манбаи бўлган Қуръон келди.
Аллоҳ унга: “Эй Нуҳ, шубҳасиз, у сенинг аҳлингдан эмас. Албатта, унинг қилган амали яхши иш эмас. Бас, Мендан ўзинг яхши билмаган нарсалар ҳақида савол сўрама. Мен сенга жоҳиллардан бўлмаслигингни буюриб насиҳат қиламан.
Эй Расулим, сизга пайғамбарларнинг хабарларидан қалбингизни мустаҳкам қиладиган қиссаларни айтиб беряпмиз. Бу қиссаларда сизга ҳақиқат, насиҳат ҳамда барча мўминлар учун эслатмалар келди.
Албатта, Аллоҳ адолатга, яхши ишларга ва қариндошга ҳақини беришга буюради. Шунингдек, бузуқчилик, ёмон ишлар ва зулмдан қайтаради. Аллоҳ шояд, эслатма оларсизлар, деб сизларга ваъз-насиҳат қилади.
Эй Расулим, Роббингизнинг йўлига ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват қилинг. Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг. Шубҳасиз, Роббингизнинг Ўзи Унинг йўлидан адашган кимсаларни жуда яхши билувчи ва У тўғри йўлда ҳидоят топганларни ҳам билувчироқдир.
Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳ ҳеч қачон унга ўхшаган нарсаларга бошқа қайтмаслигингизни сизларга ваъз қилади.
Эй мўминлар, дарҳақиқат, Биз сизларга баён этувчи оятларни, сизлардан олдин ўтганларнинг масалларини ва тақводорлар учун насиҳатни нозил қилдик.
Улар Ҳуд пайғамбарга: “Бизга ваъз қилсанг ҳам ёки ваъз қилувчилардан бўлмасанг ҳам барибир, сенга итоат қилмаймиз”, – дедилар.