Биз ўша охират диёрини ер юзида кибр ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратамиз. Оқибат эса, тақводор кимсаларникидир!
Сиз қидирган و ق ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 258 та оят мавжуд.
taqvodorlar uchun, saqlanasiz, unday bo'lsa saqining, saqining, va saqining, va saqinganlarida, taqvodorlar, saqinib yuradilar, taqvosidir, qo'rqing
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Биз ўша охират диёрини ер юзида кибр ва бузғунчилик қилишни истамайдиган кишилар учун яратамиз. Оқибат эса, тақводор кимсаларникидир!
Иброҳим пайғамбар ҳам ўз қавмига: “Аллоҳга ибодат қилинглар ва Ундан қўрқинглар. Агар билсангиз, мана шу сиз учун яхшидир”,– деди.
Унга ўзингизни топширган ҳолларингизда динини маҳкам тутинглар ва Ундан қўрқинглар ҳамда намозни мукаммал адо этинглар, мушриклардан бўлманглар.
Эй инсонлар, Роббингизга тақво қилинг ва яна шундай бир кундан қўрқингизки, у кунда бирор ота ўз боласи томонидан ҳеч нарсани ўтаб бера олмайди ва бола ҳам отаси томонидан бирор нарсани ўтаб берувчи эмасдир. Албатта, Аллоҳнинг қиёмат ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни ўткинчи дунё ҳаёти асло алдаб қўймасин ва сизларни ўта алдоқчи шайтон, ҳар қандай гуноҳни Аллоҳ кечаверади, деган алдов билан алдаб қўймасин.
Эй Пайғамбар, Аллоҳдан қўрқинг. Кофирлар ва мунофиқларга итоат қилманг. Албатта, Аллоҳ ҳамма нарсани билиб турувчи – Аълим ва ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким Зотдир.
Эй Пайғамбарнинг аёллари, агар тақво қилсангизлар, сизлар бошқа аёлларнинг бирортаси каби эмассизлар. Бас, сизлар номаҳрам эркакларга майин сўз қилманглар, акс ҳолда қалбида бузуқлик бўлган кимса таъма қилиб қолади. Сўзни оддий қилиб, тўғри айтинглар.
Эй Муҳаммад, Аллоҳ ҳидоят билан неъмат берган ва сиз ҳам қулликдан озод қилиш орқали инъом қилган шахс Зайд ибн Ҳорисага: “Жуфтингни талоқ қилишга шошмай ўзингда сақлагин ва Аллоҳдан қўрққин”, – деб айтганингизни эсланг. Аллоҳ ошкор қилувчи бўлган нарсани ичингизда махфий тутардингиз ва одамларнинг иғвосидан қўрқар эдингиз, ҳолбуки, Аллоҳдан қўрқмоғингиз ҳақлироқ эди. Бас, қачонки, Зайд ундан эҳтиёжини адо этиб талоқ қилгач Биз сизни унга уйлантирдик. Токи мўминларга асранди болалари ўз хотинларидан ҳожатларини адо этишгач уларга уйланишларида танглик бўлмаслиги учун шундай қилдик. Аллоҳнинг амри эса қилинувчидир.
Пайғамбарнинг аёллари оталарига, ўғилларига, ака-укаларига, ака-укаларининг ўғилларига, опа-сингилларининг ўғилларига, мўмина аёлларга ва қўл остиларидаги чўриларга очиқ ҳолда кўринишларида уларга гуноҳ йўқдир. Эй пайғамбарнинг аёллари, Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир.
Эй иймон келтирганлар, фақат Аллоҳдан қўрқинглар ва тўғри сўзни гапиринглар.
Агарда уларга: “Раҳм қилинишингиз учун олдингиздаги охират азобидан ва ортингиздаги дунё мусибатларидан қўрқинглар”, – дейилса, парво қилмайдилар.
Ўшанда, у ўз қавмига: “Аллоҳдан қўрқмайсизларми?!” – деган эди:.
Биз иймон келтирган ва яхши амалларни қилган кимсаларни ер юзида бузғунчилик қилувчилар каби қиламизми?! Ёки тақводор кишиларни фисқу фужур қилиб юрган кимсалардек қиламизми?! Асло ундай эмас!
Бу бир эслатмадир. Шубҳасиз, тақводорлар учун гўзал қайтар жой бордир.
Эй Муҳаммад, иймон келтирган бандаларимга: “Роббингиздан қўрқинглар! Бу дунёда чиройли амал қилган зотлар учун охиратда яхшилик бордир. Аллоҳнинг ери кенгдир. Албатта, сабр қилувчиларга мукофотлари беҳисоб берилади”, – деб айтинг.
Улар учун жаҳаннамда устиларидан ҳам остиларидан ҳам оловдан бўлган соябонлар бордир. Бу бўлажак азоб билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитади. Эй бандаларим, Мендан қўрқинглар!
Лекин Роббиларидан қўрққан зотлар учун жаннатда устма-уст қурилган хоналар бўлиб, уларнинг остидан анҳорлар оқиб туради. Бу Аллоҳнинг ваъдасидир. Аллоҳ ваъдага асло хилоф қилмайди.
Ахир, қиёмат кунида ёмон азобдан ўз юзи билан сақланадиган кимса мўмин билан тенг бўлармиди?! У кунда золимларга: “Ўзларингиз касб қилиб олган нарсанинг оқибатини татиб кўринглар!” – дейилади.
Биз уни қинғир бўлмаган арабий Қуръон ҳолида нозил қилдик. Шояд, улар Аллоҳдан қўрқсалар.
Ҳақ ва рост Қуръонни келтирган зот ва уни тасдиқ қилган мўминлар эса – ана улар тақводор зотлардир.
Ёки бирор жон: “Агар Аллоҳ мени ҳидоят қилганида, албатта, тақводорлардан бўлар эдим”, – деб қолмаслиги учун.