Бас, эй Расулим, уларнинг мол-дунёлари ҳам, фарзандлари ҳам сизни ажаблантирмасин. Чунки Аллоҳ ўшалар сабабли дунё ҳаётида уларни азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини хоҳлайди.
Сиз қидирган و ل د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 102 та оят мавжуд.
va ota-onaga, bola, ota-onaga, ota-ona uchundir, va onalar, bolalarini, otaning, (na) ona, bolasi tufayli, ota
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бас, эй Расулим, уларнинг мол-дунёлари ҳам, фарзандлари ҳам сизни ажаблантирмасин. Чунки Аллоҳ ўшалар сабабли дунё ҳаётида уларни азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини хоҳлайди.
Эй мунофиқлар, сизлар ҳам худди сизлардан олдинги мунофиқлар кабисизлар. Улар сизлардан кўра қуввати кўпроқ, мол-дунё ва бола-чақалари ҳам ортиқроқ эдилар. Бас, насибаларини еб мазза қилиб фойдаландилар. Сизлар ҳам, олдингилар каби насибаларингиздан фойдаландингизлар. Ҳамда ғафлатга ботиб кетганларидек сизлар ҳам куфрга шўнғиб кетдингиз. Ана у мунофиқларнинг барча қилган амаллари дунё ва охиратда беҳуда кетгандир. Айнан улар зиён кўрувчилардир.
Уларнинг мол-мулклари ва фарзандларининг кўплиги сизни ажаблантирмасин. Чунки Аллоҳ уларни бу неъматлар билан бу дунёда азоблашни ва кофир ҳолларида жонлари чиқишини ирода қилади, холос.
Ғофил кимсалар, “Аллоҳнинг боласи бор”, – дедилар. У Зот бундай туҳматдан мутлақо муназзаҳ ва покдир. Осмонлар ва Ердаги барча нарсалар Унга хосдир. Сизларнинг ҳузурингизда бу ҳақда ҳеч қандай далил йўқ. Аллоҳ шаънига билмайдиган нарсаларингизни гапирасизларми?!
Буларни эшитган Сора: “Вой, ўлмасам! Мен кампир ва бу эрим эса қари чол бўлатуриб, туғаманми?! Ахир, бу жуда қизиқ нарса-ку!” – деб юборди.
Мисрда уни сотиб олган шаҳар ҳокими Қитфир номли киши хотини Зулайҳога: “Унга яхшилаб жой бер, зора бизга фойдаси тегса ёки уни ўғил қилиб боқиб олсак”, – деди. Ана шундай қилиб, Юсуфни тушларнинг таъбирини қилиши учун Миср ерига жойлаштирдик. Аллоҳ Ўз ишида ғолибдир, лекин одамларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Эй Роббимиз, ҳамманинг ҳисоб қилинадиган қиёмат куни мени, ота-онамни ва барча мўминларни мағфират қилгин.
Роббингиз, фақат Ўзигагина ибодат қилишларингизни ва ота-онага яхшилик қилишни амр қилди. Эй инсон, агар уларнинг бирлари ёки ҳар иккиси ёнингда кексалик ёшига етсалар, уларга “уф” демагин ва уларни жеркимагин. Уларга доимо чиройли бир сўз айтгин.
Эй инсонлар, болаларингизни камбағалликдан қўрқиб ўлдирманглар. Уларга ҳам, сизларга ҳам Биз ризқ берамиз. Уларни ўлдириш, албатта, катта хатодир.
Аллоҳ иблисга: “Улардан кучинг етган кимсани васваса овозинг билан қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда лашкарингни торт, бойликлари ва фарзандларида уларга шерик бўлиб ҳаромдан орттиришга унда, уларга истаганингча ёлғон ваъдалар бер”, – деди. Малъун шайтон уларга фақат ёлғон нарсаларни ваъда қилади.
Эй Расулим: “У фарзанд тутмаган, Унинг мулкида шериги бўлмаган ва хорликдан қутқарувчи дўстга зор бўлмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин”, – деб айтинг. Ҳамда Унга такбир айтиб улуғланг.
Шунингдек, “Аллоҳнинг боласи бор” деганларни огоҳлантириш учун ҳам китобни нозил қилди.
Сен боғингга кирганингда: “Бу Аллоҳнинг иродаси, куч-қувват фақат Аллоҳ биландир”, – деганингда эди, дуруст бўларди. Агарда сен мени мол-дунё ва бола-чақа жиҳатидан ўзингдан камроқ деб билсанг.
У ота-онасига меҳрибон бўлиб, жабр қилувчи, осий бўлмади.
Унга туғилган кунида ҳам, вафот этадиган кунида ҳам, қайта тириладиган қиёмат кунида ҳам салом бўлсин.
Шунингдек, мени онамга меҳрибон қилди ва мени такаббур, бадбахт қилмади.
Менга туғилган кунимда ҳам, вафот этадиган кунимда ҳам, қайта тириладиган кунимда ҳам салом бўлгай.
Аллоҳга ҳеч қандай фарзанд тутиш мумкин эмасдир. У бундай нуқсондан покдир. У бирор ишни қилишни истаса, фақат унга “Бўл!” – дейди, бас, ўша иш дарҳол бўлади.
Эй Муҳаммад, оятларимизга куфр келтирган ва: “Охиратда, албатта, менга мол-мулк ва фарзанд берилади”, – деган кимсани кўрдингизми?
Мушриклар Аллоҳга туҳмат қилиб: “Раҳмон бола тутди”, – дедилар.