Бунинг сабаби, Раҳмонга фарзанд даъво қилишларидир.
Сиз қидирган و ل د масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 102 та оят мавжуд.
va ota-onaga, bola, ota-onaga, ota-ona uchundir, va onalar, bolalarini, otaning, (na) ona, bolasi tufayli, ota
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Бунинг сабаби, Раҳмонга фарзанд даъво қилишларидир.
Раҳмон учун фарзанд тутиш лойиқ эмас. Чунки ҳамма унга қулдир.
Мушриклар: “Раҳмоннинг фаришталардан боласи бор”, – дейдилар. У эса бундан мутлақо покдир! Аксинча, фаришталар асло Аллоҳнинг болалари эмас, балки улар азизу мукаррам бандалардир.
Аллоҳ ҳеч қандай фарзанд тутмаган ва У билан бирга бирор бир илоҳ бўлмаган. Акс ҳолда, албатта, ҳар бир илоҳ ўзи яратган нарса билан кетиб, баъзилари баъзисида устун бўлиб олар эдилар. Натижада, Еру осмон бузилиб кетган бўлар эди. Аллоҳ улар айтаётган сифатлардан покдир.
У осмонлар ва Ернинг мулки Унга хос бўлган, Ўзига фарзанд тутмаган, мулкида шериги бўлмаган, ҳар бир нарсани аниқ миқдорда ўлчаб яратган Зотдир.
Улар бу гапларни айтишгач, фиръавн Мусога: “Биз сени болалик чоғингдан ўз ичимизда тарбия қилмадикми? Умрингнинг бир неча йилларини бизнинг орамизда ўтказдинг-ку!” – деди.
Сулаймон унинг бу сўзидан кулиб, табассум қилди ва: “Эй Роббим, менга ва ота-онамга инъом этган неъматингга шукр қилишга ва Ўзинг рози бўладиган яхши амалларнигина қилишга мени муваффақ қилгин ва мени Ўз фазлинг билан солиҳ бандаларинг қаторига киритгин!” – деди.
Фиръавннинг хотини унга: “Бу гўдак мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир. Уни ўлдирманглар, шоядки, унинг бизларга фойдаси тегса ёки уни фарзанд қилиб олсак”, – деди. Ваҳоланки, улар ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак туфайли эканини сезмас эдилар.
Биз инсонга ота-онаси учун яхшилик қилишни буюрдик. Бироқ улар ўзинг билмаган нарсаларни Менга шерик қилишингга ундасалар, у ҳолда уларга итоат қилма! Барчангизнинг қайтиб борадиган жойингиз Менинг ҳузуримгадир. Бас, ўшанда сизларга қилиб ўтган амалларингизнинг хабарини бераман.
Биз инсонга ота-онасига яхшилик қилишни амр қилдик. Онаси уни заифлик устига заифлик билан қорнида кўтариб юрди. Уни кўкракдан ажратиш муддати икки йилда тугайди. Биз инсонга: “Менга ва ота-онангга шукр қилгин. Охирида қайтишлик, фақат Менинг ҳузуримгадир!” – дедик.

Эй инсонлар, Роббингизга тақво қилинг ва яна шундай бир кундан қўрқингизки, у кунда бирор ота ўз боласи томонидан ҳеч нарсани ўтаб бера олмайди ва бола ҳам отаси томонидан бирор нарсани ўтаб берувчи эмасдир. Албатта, Аллоҳнинг қиёмат ҳақидаги ваъдаси ҳақдир. Бас, сизларни ўткинчи дунё ҳаёти асло алдаб қўймасин ва сизларни ўта алдоқчи шайтон, ҳар қандай гуноҳни Аллоҳ кечаверади, деган алдов билан алдаб қўймасин.

Яна улар: “Бизларнинг молларимиз ва фарзандларимиз сизларникидан кўра кўпроқ. Демак, биз азобланувчи эмасмиз”, – дедилар.
На мол-дунёларингиз ва на фарзандларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қила олмайди. Лекин ким иймон келтирган ва солиҳ амал қилган бўлса, ана ўшаларгагина қилган амаллари туфайли кўпайтирилган мукофот бордир. Улар жаннатдаги кўшкларда омонликда бўладилар.
Мушриклар: “Аллоҳ бола туғди”, деб бўҳтон қиладилар. Улар, аниқ ёлғончидирлар!
Агар Аллоҳ фарзанд тутишни истаса, албатта, Ўзи яратган нарсаларидан хоҳлаганини танлаб олган бўлар эди. У бундай айбдан покдир. У Аллоҳ, ягона бўлган – Воҳид ва ҳамма нарсада ғолиб – Қаҳҳор Зотдир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг боласи бор деб айтаётган мушрикларга: “Агар Раҳмоннинг фарзанди бўлганида мен унга ибодат қилувчиларнинг биринчиси бўлар эдим”, – деб айтинг.