Агар куфр келтирган кимсалар сулҳ тузиш ўрнига сизлар билан жанг қилганларида, албатта, улар ортларига қараб қочган бўлар эдилар. Сўнгра улар ўзларига дўст ҳам ёрдамчи топа олмас эдилар.
Сиз қидирган و ل ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 232 та оят мавжуд.
qaytgan edingiz, qaytdingiz, himoyachi, qaytasangiz, bir do'st, qaytishsa, ularni buruvchi, albatta seni qaytaraman, (Bundan keyin) bur, buring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Агар куфр келтирган кимсалар сулҳ тузиш ўрнига сизлар билан жанг қилганларида, албатта, улар ортларига қараб қочган бўлар эдилар. Сўнгра улар ўзларига дўст ҳам ёрдамчи топа олмас эдилар.
Агар куфр келтирган кимсалар сулҳ тузиш ўрнига сизлар билан жанг қилганларида, албатта, улар ортларига қараб қочган бўлар эдилар. Сўнгра улар ўзларига дўст ҳам ёрдамчи топа олмас эдилар.
У ўз аркони давлатига суяниб, Аллоҳга иймон келтиришдан юз ўгирди ва ёнидагиларга: “Мусо сеҳргар ёки бир мажнундир”, – деди.
Бас, эй Муҳаммад, улардан юз ўгиринг. Энди, сиз зиммангиздаги пайғамбарликни етказганингиздан кейин кофирлардан юз ўгирсангиз маломатга қолувчи эмассиз.
Бас, эй Муҳаммад, Бизнинг эслатмамиздан юз ўгириб кетган ва фақатгина ўткинчи дунё ҳаётини истаган кимсалардан воз кечинг.
Эй Муҳаммад, юз ўгириб кетган кимсани кўрдингизми?!
Эй Муҳаммад, энди сиз улардан юз ўгиринг! Чақирувчи фаришта нотаниш бир нарсага чақирадиган кунда…
Яқинда ўша жамоат енгилиб, ортларига қараб қочиб қоладилар.
Мана бугун сиз мунофиқлардан ҳам, куфр келтирганлардан ҳам азобдан қутулишларингиз учун тўлов олинмайди. Жойларингиз дўзахдир! У сизларнинг муносиб жойингиздир! У қандай ҳам ёмон борар жой!
Улар бахиллик қиладиган ва одамларни ҳам бахилликка буюрадиган кимсалардир. Ким бахиллик қилиб эҳсон қилишдан юз ўгирса, бас, Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва мақтовга сазовар – Ҳамид Зотдир.
Эй Муҳаммад, Аллоҳнинг ғазабига учраган қавмни дўст тутган мунофиқларни кўрмайсизми?! У мунофиқлар сизлардан ҳам, мана бу яҳудийлардан ҳам эмасдирлар. Яна улар ўзларининг мунофиқ эканликларини билиб туриб: “Биз мусулмонмиз”, – деб ёлғондан қасам ҳам ичадилар.
Қасам бўлсинки, агар яҳудийлар ўз диёрларидан ҳайдаб чиқарилсалар, мунофиқлар улар билан бирга асло чиқиб кетмайдилар. Қасам бўлсинки, агар яҳудийларга қарши жанг қилинса, мунофиқлар уларга ёрдам ҳам бермайдилар. Борди-ю ёрдам берсалар ҳам, албатта, яҳудийлар мағлуб бўлиб ортларига қараб қочадилар ва кейин уларга ёрдам берилмайди.
Эй иймон келтирганлар, Менинг душманим ва сизларнинг душманингиз бўлган мушрикларни дўст тутманглар! Сизлар уларга дўстлик ҳақида хабар юборасизлар, ҳолбуки, улар сизларга келган ҳақ динни инкор қилганлар. Улар пайғамбарнинг ва сизларнинг Роббингиз бўлган Аллоҳга иймон келтирганларингиз учун ўз юртларингиздан ҳайдаб чиқармоқдалар. Агар сизлар Менинг йўлимда жиҳод қилиш ва розилигимни исташ учун чиққан бўлсангиз уларни дўст тутманглар! Сизлар уларга пинҳона дўстлик қилмоқдасизлар. Ҳолбуки, Мен сизлар беркитган ва ошкор қилган нарсани яхши билувчиман. Сизлардан кимки шу ишни қилса, бас, аниқки, у тўғри йўлдан озибди.
Дарҳақиқат, сизлар учун Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган кишилар учун Иброҳим пайғамбар ва у зот билан бирга бўлган мўминларнинг тутган йўлларида гўзал намуна бордир. Кимки иймондан юз ўгириб кетса, бас, албатта, Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва мақтовга лойиқ – Ҳамид Зотдир.
Лекин албатта, Аллоҳ динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан қувиб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсаларни дўст тутишдан қайтаради. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана улар золим кимсалардир.
Лекин албатта, Аллоҳ динларингиз тўғрисида сизлар билан урушган ва сизларни ўз диёрларингиздан қувиб чиқарган ҳамда сизларни ҳайдаб чиқаришда бир-бирларига ёрдамлашган кимсаларни дўст тутишдан қайтаради. Кимки улар билан дўстлашса, бас, ана улар золим кимсалардир.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлган қавмни дўст тутманглар. Худди барча кофирлар қабр эгаларининг қайта тирилишларидан ноумид бўлганларидек, улар ҳам охиратдан ноумид бўлгандирлар.
Эй Муҳаммад уларга: “Эй яҳудий бўлганлар, агар сизлар бошқа одамларни эмас, фақат ўзларингизни Аллоҳнинг дўстлари деб даъво қилсангизлар, бас, агар шу даъволарингизда ростгўй бўлсангизлар, унда ўлимни орзу қилиб кўринглар-чи?” – деб айтинг.
Бунга сабаб, уларга пайғамбарлари аниқ ҳужжатларни келтирганларида, улар: “Бизларни ўзимизга ўхшаган башар фарзандлари ҳидоят қиладиларми?!” – деб, куфр келтирганликлари ва иймондан юз ўгириб кетганларидир. Шунда Аллоҳ беҳожат эканини кўрсатди. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож бўлмаган – Ғаний ва мақтовга лойиқ – Ҳамид Зотдир.
Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга бўйсунинглар. Бас, агар итоатдан юз ўгирсангиз, у ҳолда билингки, Бизнинг пайғамбар зиммасида фақат ваҳийларимизни сизларга аниқ етказиш бор, холос.