Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирор дўст ва шафоатчи йўқдир. Наҳотки, эслатма олмайсизлар?!
Сиз қидирган و ل ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 232 та оят мавжуд.
qaytgan edingiz, qaytdingiz, himoyachi, qaytasangiz, bir do'st, qaytishsa, ularni buruvchi, albatta seni qaytaraman, (Bundan keyin) bur, buring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ осмонлар ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги бор нарсаларни олти кунда яратиб, сўнгра Аршга эгалик қилган Зотдир. Сизлар учун Ундан ўзга бирор дўст ва шафоатчи йўқдир. Наҳотки, эслатма олмайсизлар?!
Боқиб олган болаларингизни ўз оталари исми билан чақиринглар. Шу Аллоҳ наздида адолатлироқдир. Бас, агар уларнинг оталарини билмасангизлар, у ҳолда улар сизларнинг диний биродарларингиз ва дўстларингиздир. Қилган хатоларингиз туфайли сизларга гуноҳ йўқдир, лекин кўнгилларингиз билан қасд қилинган нарсалар хусусида гуноҳкор бўласизлар. Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи – Ғофур ва марҳамати кенг бўлган – Раҳим Зотдир.
Пайғамбар, мўминларга ўз жонларидан ҳам қийматлироқдир, унинг аёллари эса уларнинг оналаридир. Аллоҳнинг китобида қариндошлар меросхўрликда бир-бирларига қариндош бўлмаган мўминлардан ва муҳожирлардан кўра ҳақлироқдирлар. Бироқ сизлар диний дўстларингизга мерос беришлик билан яхшилик қилишингиз мумкин. Бу, китобда битиб қўйилган ҳукмдир.

Ҳолбуки, улар олдин жангда орқага чекинмасликлари ҳақида Аллоҳ билан аҳдлашган эдилар, Аллоҳга берилган аҳд эса қиёмат кунида масъулиятдир.
Эй Расулим яна, уларга: “Агар Аллоҳ сизларга ёмонликни ирода қилса ёки яхшиликни хоҳласа сизларни ким ундан тўса олади”, – деб айтинг. Улар ўзларига Аллоҳдан бошқа дўст ҳам, ёрдамчи ҳам топа олмайдилар.
Кофирлар на бир дўст ва на бир ёрдамчи топмаган ҳолларида у ерда мангу қоладилар.
Фаришталар: “Эй пок Роббимиз, улар эмас, Сен бизнинг дўстимизсан. Йўқ, улар жинларга ибодат қилар эдилар. Уларнинг аксарияти уларга ишонувчилар эди”, – дейдилар.
Одамлар дарҳол ундан юз ўгириб, ортга қараб кетдилар
Бас, эй Муҳаммад, сиз улардан маълум бир вақтгача юз ўгириб туринг.
Бас, эй Муҳаммад, сиз улардан маълум бир вақтгача юз ўгириб туринг.
Огоҳ бўлингиз, эй инсонлар, холис дин ёлғиз Аллоҳникидир. Ундан ўзгани дўстлар қилиб олган кимсалар: “Биз фақат уларга бизни Аллоҳга жуда яқин қилишлари учунгина ибодат қиламиз”, – дейдилар. Шубҳасиз, Аллоҳ қиёмат кунида ихтилоф қилаётган нарсалари хусусида уларнинг ўртасида ҳақ билан ҳукм қилади. Албатта, Аллоҳ ёлғончи ва ношукр кимсаларни тўғри йўлга бошламайди.
У кунда сизлар ортга қараб қочасизлар. Бироқ сизлар учун Аллоҳнинг азобидан сақлаб қолувчи бўлмайди. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, бас, унга ҳидоят қилувчи бўлмайди.
Дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам биз сизларнинг дўстларингизмиз. Сизлар учун жаннатда кўнгилларингиз тусаган нарсалар ва сизлар учун у жойда истаган нарсаларингиз бордир.
Яхшилик билан ёмонлик баробар бўлмайди. Сиз ҳар қандай ёмонликка энг чиройли муомала билан жавоб қайтаринг. Шунда бирдан сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қадрдон дўстдек бўлиб қолади.
Ундан ўзгани дўст тутиб олган кимсаларнинг устидан Аллоҳ кузатиб турувчидир. Эй Муҳаммад, сиз уларга вакил эмассиз.
Агар Аллоҳ хоҳлаганида, албатта, инсонларни бир миллат қилган бўлар эди. Лекин У Ўзи хоҳлаган кишиларни Ўз раҳмати бўлган жаннатга киритади. Золимлар учун эса, бирор дўст ва ёрдам берувчи ҳам йўқдир.
Ёки улар Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутиб олдиларми? Ҳақиқий дўст У Аллоҳдир. У ўликларни тирилтиради ва У барча нарсага қодирдир.
Ёки улар Аллоҳдан ўзгаларни дўст тутиб олдиларми? Ҳақиқий дўст У Аллоҳдир. У ўликларни тирилтиради ва У барча нарсага қодирдир.