Аллоҳ номига қасамки, сизлар бу ердан ортингизга қараб кетганингиздан кейин бутларингизга бир найранг қиламан.
Сиз қидирган و ل ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 232 та оят мавжуд.
qaytgan edingiz, qaytdingiz, himoyachi, qaytasangiz, bir do'st, qaytishsa, ularni buruvchi, albatta seni qaytaraman, (Bundan keyin) bur, buring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Аллоҳ номига қасамки, сизлар бу ердан ортингизга қараб кетганингиздан кейин бутларингизга бир найранг қиламан.
Бас, агар юз ўгирсалар, уларга: “Мен сизларга ваҳийни ҳаммага баробар қилиб эшиттирдим. Сизларга ваъда қилинаётган қиёмат яқинми ё узоқми билмайман”, – денг.
Унга ўзини дўст тутган кимсани, албатта, тўғри йўлдан оздириш ва дўзах азобига бошлаш ёзиб қўйилган.
Ана улар фойдасидан кўра зарари яқинроқ бўлганга илтижо қиладилар. Улар қандай ҳам ёмон ёрдамчи ва қандай ҳам ёмон ҳамроҳ!
Аллоҳ йўлида ҳаққоний жидду жаҳд қилинглар. У сизларни шу муқаддас дин учун танлаб олди ва динда сизларга бирор танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг дини бўлган Исломни маҳкам тутинглар. Токи қиёмат кунида пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши, сизлар эса қолган одамларга гувоҳ бўлишингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизларни олдинги самовий китобларда номлаганидек, мана бу Қуръонда ҳам мусулмонлар деб номлади. Бас, намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закотни беринглар ҳамда Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг Хожангиздир. Бас, У Зот қандай яхши Хожа ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчидир!
Аллоҳ йўлида ҳаққоний жидду жаҳд қилинглар. У сизларни шу муқаддас дин учун танлаб олди ва динда сизларга бирор танглик қилмади. Оталарингиз Иброҳимнинг дини бўлган Исломни маҳкам тутинглар. Токи қиёмат кунида пайғамбар сизларга гувоҳ бўлиши, сизлар эса қолган одамларга гувоҳ бўлишингиз учун Аллоҳнинг Ўзи сизларни олдинги самовий китобларда номлаганидек, мана бу Қуръонда ҳам мусулмонлар деб номлади. Бас, намозни тўлиқ адо қилинглар ва ҳақдорларга закотни беринглар ҳамда Аллоҳга боғланинглар. У сизнинг Хожангиздир. Бас, У Зот қандай яхши Хожа ва қандай ҳам яхши ёрдам берувчидир!
Албатта, бу туҳматни вужудга келтирган кимсалар орангиздан бўлган бир тўдадир. Бу туҳматни ўзингиз учун ёмонлик деб ўйламанглар, балки у сизлар учун яхшидир. Улардан ҳар бир киши учун ўзи орттирган гуноҳнинг жазоси бордир. Уларнинг орасидан гуноҳнинг каттасини кўтарган кимса учун эса катта азоб бордир.
Мунофиқлар: “Аллоҳга ва пайғамбарга иймон келтирдик ва итоат қилдик”, – дейдилар. Лекин шундан кейин улардан бир гуруҳ диндан юз ўгириб кетади. Ана ўшалар мўминлардан эмасдир.
Эй Расулим, уларга: “Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Бас, агар юз ўгириб кетсангиз, унинг ўз зиммасига юкланган нарса, Аллоҳнинг буйруғини етказишдир. Сизнинг эса ўз зиммангизга юклатилган нарса, унга итоатдир. Пайғамбар зиммасида фақат сизларга ҳақ динни очиқ-ойдин етказиш бордир.
Шунда улар: “Эй пок Роббимиз, бизлар учун Сендан ўзга дўстлар тутиш мумкин эмас эди. Лекин Сен уларни ва ота-боболарини дунёда турли неъматлар билан баҳраманд қилиб қўйдинки, ҳатто улар Сени эслашни ҳам унутдилар ва ҳалокатга учраган қавм бўлдилар.
Эй Мусо, асонгни ташла. Бас, қачонки, Мусо асосининг худди у илондек ҳаракат қилаётганини кўргач, ортига қарамай қочди. Шунда Биз унга: “Эй Мусо, қўрқмагин! Зеро, Менинг ҳузуримда пайғамбарлар қўрқмайди”, – дедик.
Мана бу мактубимни олиб боргин кейин уларга саройдан ташла, сўнгра улардан четга чиққинда кузатиб тур, қани, нима жавоб қайтарар эканлар.
Улар Аллоҳ номига ўзаро қасам ичиб бир-бирларига: “Албатта, Солиҳни ва унга эргашган аҳлини тунда ўлдирамиз, сўнгра унинг ворисига: “Бизлар на Солиҳнинг ва на аҳлининг ўлимига гувоҳ бўлмадик, Чиндан ҳам бизлар ростгўй кишилармиз”, – деймиз.
Албатта, сиз ўз даъватингизни қалби ўликларга эшиттира олмайсиз. Ҳамда ҳақдан юз ўгириб кетаётган карларга ҳам чақириқни уқтира олмайсиз.
Шунда Мусо уларга қўйларини суғориб берди. Кейин бир четдаги сояга бориб ўтирди ва: “Эй Роббим, мен учун нима яхшилик ризқ туширсанг, ўшанга муҳтожман”, – деди.
Асонгни ерга ташла! Бас, қачонки, Мусо уни илондек қимирлаётганини кўргач, орқасига қарамай қочди. Унга: “Эй Мусо, орқангга қайт ва қўрқма, албатта, сен хавфдан омонда бўлган кишилардансан!” – дейилди.
Сизлар Ерда ҳам осмонда ҳам ҳеч кимни ожиз қолдирувчи эмассизлар. Сизлар учун Аллоҳдан бошқа бирор дўст ҳам ёрдамчи ҳам йўқдир.
Аллоҳдан бошқаларни дўст тутган кимсаларнинг мисоли худди ўша уйидан паноҳ истаб ин қуриб олган ўргимчакка ўхшайди. Агар ақл ишлатиб кўра билсалар, инларнинг энг заифи эса, албатта, ўргимчак инидир.
Эй Расулим, аниқки, сиз ўликларга сўзингизни англата олмайсиз, ортларига бурилиб кетаётган карларга ҳам даъватни эшиттира олмайсиз.
Қачонки, унга оятларимиз тиловат қилинса, уни эшитмагандек бўлади, гўё қулоқларида оғирлик бордек, кибрланиб, ҳақдан юз ўгириб кетади. Бас, унга аламли азоб ҳақида “хушхабар” бериб қўйинг.