У қурғоқчилик туфайли одамлар умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳматини кенг қилиб ёядиган Зотдир. У бандаларига дўст – Валий ва мақтовга сазовор Ҳамид Зотдир.
Сиз қидирган و ل ي масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 232 та оят мавжуд.
qaytgan edingiz, qaytdingiz, himoyachi, qaytasangiz, bir do'st, qaytishsa, ularni buruvchi, albatta seni qaytaraman, (Bundan keyin) bur, buring
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
У қурғоқчилик туфайли одамлар умидсизликка тушганларидан кейин ёмғир ёғдирадиган ва Ўз раҳматини кенг қилиб ёядиган Зотдир. У бандаларига дўст – Валий ва мақтовга сазовор Ҳамид Зотдир.
Сизлар ер юзида Аллоҳни ожиз қолдирувчи эмассизлар. Сизлар учун Аллоҳдан бошқа бирор дўст ҳам, ёрдамчи ҳам йўқдир.
Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унга ўшандан кейин бирор йўл кўрсатувчи дўст бўлмайди. Ундай золимларнинг қиёмат куни азобни кўрган вақтларида: “Яна бир бор дунёга қайтишга йўл бормикан?” – деб айтаётганларини кўрасиз.
Қиёматда уларга Аллоҳдан бошқа ёрдам берадиган ҳеч қандай дўстлар бўлмайди. Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унинг учун бирор тўғри йўл йўқдир.
Сўнгра ундан юз ўгирдилар ва: “Муҳаммадга Қуръон бировлар томонидан ўргатиб қўйилган мажнундир”, – дедилар.
У кунда дўст дўстга бирор нарсада асқотмайди ва уларга азобдан қутулиш учун ёрдам ҳам берилмайди.
У кунда дўст дўстга бирор нарсада асқотмайди ва уларга азобдан қутулиш учун ёрдам ҳам берилмайди.
Уларнинг ортида жаҳаннам бор! Касб қилиб топган бойлик ва фарзандлари ҳам, Аллоҳдан бошқа тутган дўстлари ҳам уларга бирор нарсада асқотмайди. Уларга улкан азоб бордир.
Чунки, улар сиздан Аллоҳ томонидан бўладиган бирор нарсани қайтара олмайдилар. Албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ эса тақводорларнинг дўстидир.
Чунки, улар сиздан Аллоҳ томонидан бўладиган бирор нарсани қайтара олмайдилар. Албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ эса тақводорларнинг дўстидир.
Эй Муҳаммад, ҳузурингизга бир гуруҳ жинларни Қуръон тингласинлар, деб юборганимизни эсланг. Бас, қачонки, улар Қуръон тиловатига ҳозир бўлишгач, бир-бирларига: “Жим бўлинглар”, – дедилар. Бас, қачонки, тиловат тугатилгач, улар ўз қавмлари олдига огоҳлантирувчи бўлган ҳолларида қайтиб кетдилар.
Ким Аллоҳнинг даъватчисини қабул қилмаса, бас, у ер юзида бирон жойга қочиб қутулувчи эмасдир ва унинг учун Аллоҳдан бошқа дўстлар ҳам йўқдир. Ана ўшалар аниқ залолатдадирлар.
Бу, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти эканидан ва албатта, кофирларга ҳеч қандай ҳомий йўқлигидандир.
Бу, албатта, Аллоҳ иймон келтирганларнинг дўсти эканидан ва албатта, кофирларга ҳеч қандай ҳомий йўқлигидандир.
Иймон келтирган кимсалар: “Жиҳодга буюрилган бирор сура нозил қилинса эди”, – дейдилар. Бас, қачонки, у ҳақида қатъий бир сура нозил қилиниб, унда жанг зикр қилинса, дилларида касаллик бўлган кимсаларнинг сизга худди ўлимдан қўрқиб беҳуш бўлиб қолган кимсанинг назаридек қараётганларини кўрасиз. Ҳолбуки, улар учун сизга итоат қилиш лойиқроқ эди.
Агар иймондан юз ўгирсангиз, эҳтимол, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз билан ҳам алоқаларингизни ҳам узарсизлар?!
Эй сиз одамлар! Сизлар Аллоҳ йўлида эҳсон қилишга чақирилмоқдасиз. Бас, аниқки орангизда бахиллик қиладиган кимсалар ҳам бордир. Кимки бахиллик қилса, бас, фақат ўз зарарига бахиллик қилади. Аллоҳ бой, сизлар эса фақирдирсизлар. Агар сизлар Аллоҳга итоат қилишдан бош тортсангиз, У хоҳласа ўрнингизга сизлардан бошқа бир қавмни алмаштириб қўяди. Кейин улар сизларга ўхшаган итоатсиз бўлмайдилар.
Эй Расулим, аъробийлардан жангга чиқмай қолган мунофиқ кимсаларга: “Яқинда сизлар катта куч эгалари бўлмиш бир қавм билан жанг қилишга чақириласизлар. Ўшанда улар билан урушасизлар ёки улар жангсиз Исломга кирадилар. Бас, агар ўшанда Пайғамбарга итоат қилсангизлар, Аллоҳ сизларга гўзал мукофот ато қилади. Агар илгари юз ўгириб кетганларингиздек юз ўгириб кетсангизлар, Аллоҳ сизларни аламли азоб билан азоблайди.

Жангда қатнашмасликда кўзи ожиз кишига танглик йўқ. Оёғи чўлоқ одамга ҳам танглик йўқ. Беморга ҳам танглик йўқ. Кимки Аллоҳ ва унинг пайғамбарига итоат қилса, уни остидан анҳорлар оқиб турадиган жаннатларга киритади. Кимки юз ўгириб кетса, Аллоҳ уни аламли азоб билан азоблайди.