Эй Муҳаммад, сизга бир-бирлари билан даъволашувчининг хабари келдими? Ўшанда улар Довуд ибодат қилаётган меҳробга чиққан эдилар.
Сиз қидирган هَلْ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 93 та оят мавжуд.
-mi?, , bormi, endi emasmi?, -mi?, -mi?, -midir?, bormi?, -mi?, bormi?
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Эй Муҳаммад, сизга бир-бирлари билан даъволашувчининг хабари келдими? Ўшанда улар Довуд ибодат қилаётган меҳробга чиққан эдилар.
Ёки кечалари сажда қилган ва тик турган ҳолда ибодат қилувчи, охиратдан қўрқадиган ва Роббисининг раҳматидан умидвор бўладиган киши кофир ҳолда яшаган кимса билан баробар бўладими?! Эй Расулим уларга: “Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?!” – деб айтинг. Албатта, булардан фақат ақл эгалари эслатма оладилар.
Аллоҳ унинг устида талашувчи шериклар бўлган бир қул кишини ва бутунлай бир кишига тегишли бўлган бошқа бир қул кишини мисол қилиб келтирди. Бу иккисининг мисоли тенг бўладими?! Барча ҳамд Аллоҳ учундир. Лекин уларнинг кўплари буни билмайдилар.
Қасам бўлсинки, агар сиз улардан: “Осмонлар ва Ерни ким яратган”, – деб сўрасангиз, улар, албатта: “Аллоҳ”, – дейдилар. Уларга: “Қани, хабар беринглар-чи, агар Аллоҳ менга бирор зиён етказишни истаса, сизлар Аллоҳдан ўзга илтижо қилаётган бутларингиз Унинг зиёнини арита олувчимилар? Ёки Аллоҳ менга бирор марҳамат қилишни ирода қилса, ўша бутлар Унинг марҳаматини ушлаб қолувчимилар?!” – деб айтинг. Эй Расулим, уларга: “Менга Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. Таваккул қилувчилар фақат Унга суянадилар”, – денг.

Шунда улар: “Эй Роббимиз, Сен бизларни икки марта ўлдирдинг ва икки марта тирилтирдинг. Бас, бизлар дунёда қилган гуноҳларимизни эътироф қилдик. Энди, бу азобдан чиқишга бирор йўл борми?” – дейдилар.
Ўшанда улар дўзахда ўзаро тортишиб, заифлар мутакаббирларга: “Бизлар дунёда сизларга эргашган эдик, энди, сизлар бизлардан дўзах оташининг бирор бўлагини даф қила оласизларми?” – дейдилар.
Кимни Аллоҳ йўлдан оздирса, бас, унга ўшандан кейин бирор йўл кўрсатувчи дўст бўлмайди. Ундай золимларнинг қиёмат куни азобни кўрган вақтларида: “Яна бир бор дунёга қайтишга йўл бормикан?” – деб айтаётганларини кўрасиз.
Улар фақат ўзлари сезмаган ҳолларида қиёмат соати тўсатдан келиб қолишини кутиб ўтирибдилар, холос.
Бас, эй Муҳаммад, матонат эгаси бўлган пайғамбарлар сабр қилганларидек сиз ҳам озорларга сабр қилинг ва уларга тушадиган азобга ошиқманг. Улар ўзларига ваъда қилинаётган азобни кўрадиган кунда бу дунёда гўё фақат кундуздан бир соатгина тургандек бўлиб қоладилар. Бу Аллоҳ томонидан бир етказишдир. Бас, фақат фосиқ қавмларгина ҳалок қилинади.
Мунофиқлар, фақат тўсатдан қиёмат келиб қолишини кутиб турибдилар, холос. Дарвоқе, унинг баъзи аломатлари келиб ҳам қолди. Бас, уларга қиёмат келган вақтида, эслатма олишларидан қандай фойда бор?!
Агар иймондан юз ўгирсангиз, эҳтимол, сизлар ерда бузғунчилик қиларсизлар ва қариндошларингиз билан ҳам алоқаларингизни ҳам узарсизлар?!
У кунда Биз жаҳаннамга “тўлдингми?” – деймиз, жаҳаннам эса: “Яна қўшимча борми?” – дейди.
У кунда Биз жаҳаннамга “тўлдингми?” – деймиз, жаҳаннам эса: “Яна қўшимча борми?” – дейди.
Қурайш кофирларидан олдин улардан ҳам қувватлироқ қанчадан-қанча наслларни ҳалок қилдик. Бас, улар ҳалокатдан қочиб қутиладиган жой борми?” – деб шаҳарларни кезиб юрдилар.
Эй Муҳаммад, сизга Иброҳимнинг азиз ва мукаррам меҳмонлари ҳақидаги хабар келдими?
Биз тўфон асоратини бир белги қилиб қолдирдик. Бас, булардан эслатма олувчи борми?!
Ҳақиқатан, Биз Қуръонни эслатма учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
Биз Қуръонни эслатма олишлари учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?!
Биз Қуръонни эслатма олиш учун осон қилиб қўйдик. Бас, эслатма олувчи борми?