Улар фақат ўзларидан олдинги кофир ҳолда ўтган кимсаларнинг кунларига ўхшаш бир кунни кутиб турибдилар, холос. Эй Расулим, уларга: “Бас, кутиб тураверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтинг.
Сиз қидирган هَلْ масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 93 та оят мавжуд.
-mi?, , bormi, endi emasmi?, -mi?, -mi?, -midir?, bormi?, -mi?, bormi?
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Улар фақат ўзларидан олдинги кофир ҳолда ўтган кимсаларнинг кунларига ўхшаш бир кунни кутиб турибдилар, холос. Эй Расулим, уларга: “Бас, кутиб тураверинглар, мен ҳам сизлар билан бирга кутиб турувчиларданман”, – деб айтинг.
Бас, агар чақирганларингиз сизларга жавоб қилмасалар, унда билингки, албатта, нозил қилинган Қуръон Аллоҳнинг илми билан ваҳий қилингандир. Ҳамда Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Бас, энди сизлар мусулмонлардан бўласизларми?!
Бу икки кофир ва мўмин гуруҳларнинг мисоли худди кўр ва кар ҳамда кўрувчи ва эшитувчилар кабидир. Ахир бу икки мисолда улар тенг бўладими?! Бас, ҳали ҳам ибрат олмайсизларми?!
Оталари Яъқуб: “Нима, мен уни сизларга илгари унинг акасини ишонганимдек ишонайми?. Зеро, Аллоҳ энг яхши муҳофаза қилувчи ва У раҳмлиларнинг энг раҳмлисидир”, – деди
Ниҳоят Юсуф акаларини бундай оғир ҳолатда кўргач тоқат қила олмай: “Жоҳил бўлган пайтингизда Юсуф ва унинг укасига нима ишлар қилганингизни биласизларми?” – деди.
Эй Муҳаммад, уларга: “Осмонлар ва Ернинг Роббиси ким?” – деб айтинг. Кейин уларга: “Албатта, Аллоҳдир”, – деб жавоб беринг. Ҳамда уларга: “Бас, Уни қўйиб, ўзларига фойда ҳам зарар ҳам етказишга кучи етмайдиган бут ва санамларни дўстлар қилиб олдингизми?” – деб айтинг. Яна улардан: “Қалби кўр гумроҳ билан ҳидоят йўлини кўрувчи одам баробар бўладими? Ёки бўлмаса зулматлар билан нур баробар бўладими? Ё улар Аллоҳ яратгани каби ярата оладиган бутларни У Зотга шерик қилиб олиб, сўнгра уларга яратилган нарсалар Аллоҳ томониданми ёки бут томониданми эканлиги номаълум бўлиб қолдими?” – деб айтинг. Эй Расулим, уларга: “Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир ва У ёлғиз ва Ўз ишида ғолибдир”, – деб жавоб беринг.

Қиёмат кунида барча одамлар Аллоҳнинг ҳузурига чиқдилар. Такаббурлик қилган кимсаларга бечораҳол эргашувчилар: “Бизлар дунё ҳаётида сизларга тобе эдик, энди сизлар бизларни Аллоҳнинг бирор азобидан қутқарувчи бўла оласизларми?” – дедилар. Шунда улар: “Агар Аллоҳ бизни ҳақ йўлга ҳидоят қилганида, биз ҳам сизларни ҳидоят қилган бўлар эдик. Энди эса, дод-фарёд қиламизми ёки сабр қиламизми, биз учун барибир. Бизга энди қочишга жой йўқ”, – дедилар.
Кофирлар эса фақат ўзларига ажал фаришталари келишини ёки Роббингиздан азоб тушиш ҳақидаги амрни келишини кутиб турадилар. Улардан олдин ўтган кофирлар ҳам мана шундай қилган эдилар. Аллоҳ уларга зулм қилмади, аксинча, улар ўзларига зулм қилувчи бўлдилар.
Аллоҳга ширк келтирган кимсалар: “Агар Аллоҳ хоҳлаганида, биз ҳам, ота-боболаримиз ҳам Ундан ўзга бирор нарсага ибодат қилмаган ва Унинг ҳукмисиз бирор нарсани ҳаром қилмаган бўлар эдик”, – дейдилар. Улардан олдин ўтган кофирлар ҳам шундай қилган эдилар. Пайғамбарлар зиммасида фақат Аллоҳнинг ваҳийсини одамларга очиқ-ойдин етказиш вазифаси бордир.
Ҳеч нарсага кучи етмайдиган қарам қул билан Биз Ўз тарафимиздан унга чиройли ризқ берган ва у ундан яширин ва ошкора эҳсон қиладиган ҳур кимса баробар бўладими?, – деб, Аллоҳ бир мисол келтиради. Ҳамд ёлғиз Аллоҳга хосдир. Лекин уларнинг кўпчилиги буни билмайдилар.
Аллоҳ яна бошқа икки киши ҳақида мисол келтиради: “Улардан бири ҳеч нарсага кучи етмайдиган соқов бир қулдир. Шунингдек, у хўжайинига ортиқча юк бўлиб эгаси уни қаерга юборса, бирор яхши наф келтирмайди. Шундай одам билан ўзи тўғри йўлда бўлиб ва бошқаларни ҳам адолатга буюрадиган киши тенг бўладими?!”
Ёхуд сенинг олтиндан бир уйинг бўлмагунча ёки кўз ўнгимизда осмонга кўтарилиб кетмагунингча, ҳаргиз сенга иймон келтирмаймиз. Бизларга ўқийдиган бирон китоб туширмас экансан, ҳатто, бу осмонга кўтарилишингга ҳам асло ишонмаймиз. Эй Расулим, уларга: “Ё пок Парвардигорим, мен фақат пайғамбар бўлган бир одам эдим-ку!” – деб айтинг.
Мусо Хизр билан кўришгач, унга: “Сенга билдирилган билимдан, менга ҳам тўғри йўлни ўргатишинг учун сенга эргашсам майлими?” – деди.
Улар: “Эй Зулқарнайн, албатта, шу тоғлар ортидаги Яъжуж ва Маъжуж қабилалари Ер юзида бузғунчилик қилувчилардир. Бизлар сенга бир миқдор ҳақ тўласак, биз билан уларнинг ўртасига бир девор қилиб берасанми?” – дедилар.
Эй Муҳаммад, уларга: “Сизга амаллари юзасидан энг кўп зиён кўрувчиларнинг хабарини берайликми?!” – деб айтинг.
Аллоҳ осмонлар, Ер ва уларнинг орасидаги барча нарсаларнинг Роббисидир. Бас, Унга ибодат қилинг ва ибодатида бардошли бўлинг. Ахир Унга тенг бирор исмни биласизми?!
Биз улардан олдин ҳам қанчалаб осий наслларни ҳалок қилганмиз. Сиз улардан тирик қолган бирортасини сезяпсизми ёки уларнинг шивирлашини эшитяпсизми?!
Эй Муҳаммад, сизга Мусо ҳақидаги хабар келдими?
Ўшанда опанг сени дарёдан ушлаб олган одамлар ортидан юриб: “Сизларни бу болага кафил бўлиб эмизадиган аёл олдига бошлаб борайми?” – деганларини эсла! Сўнг Биз сени кўзлари қувонсин, ғамгин бўлмасин, – деб онангга қайтарган эдик. Йигитлик чоғингда бир жонни ўлдириб қўйганингда, Биз сени бу дарддан ҳам қутқарган эдик. Кейин Биз сени кўп синовлар билан синаб кўрдик. Мадян аҳли орасида ҳам анча йиллар қолдинг, сўнгра эй Мусо, пайғамбарлик учун белгилаб қўйилган тақдирга кўра бу ерга келдинг.