Йўқ, Биз ундай айбу нуқсондан покдирмиз ва ҳақни ботил устига ташлаймиз. Бас, ҳақ уни эзиб ташлагач, бирдан ботил йўқ бўлиб қолувчидир. Эй мушриклар, Аллоҳни бундай сифатлаётганингиз учун сизларга вой бўлсин!
Сиз қидирган ب ط ل масдар-ўзагидан ҳосил бўлган 36 та оят мавжуд.
botil bilan, botil (sabablar) bilan, bekor qilmang, behuda, botil bilan (nohaq), nohaq, va botil bo'ldi, va bekor bo'lgan, bekor qiluvchilarning, va yo'q qilsin
Қуйида ўша оятлар арабча матни ва ўзбекча таржимаси билан келтирилган.
Йўқ, Биз ундай айбу нуқсондан покдирмиз ва ҳақни ботил устига ташлаймиз. Бас, ҳақ уни эзиб ташлагач, бирдан ботил йўқ бўлиб қолувчидир. Эй мушриклар, Аллоҳни бундай сифатлаётганингиз учун сизларга вой бўлсин!
Чунки Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи ҳақдир. Ундан бошқага илтижо қилаётган нарсалари эса ботилдир. Албатта, Аллоҳнинг Ўзи энг устун бўлган – Алий ва барчадан улуғ бўлган – Кабир Зотдир.
Эй Муҳаммад, сиз олдин бирор бир китобни тиловат қилмаган ва қўлингиз билан уни ёзмаган эдингиз. Агар ундай бўлганда бузғунчилар, албатта, шубҳага тушган бўлар эдилар.
Эй Расулим, уларга: “Мен билан сизнинг орамизда гувоҳликка Аллоҳнинг Ўзи етарлидир. У осмонлар ва Ердаги барча нарсани билади. Ботил нарсага иймон келтириб, Аллоҳни инкор қилган кимсалар – ана улар охиратда зиён кўрувчилардир”, деб айтинг.
Улар атрофларидаги одамларнинг мол-мулки тортиб олинаётган бир пайтда, Биз Маккани осойишта Ҳарам қилиб қўйганимизни кўрмадиларми?! Нега улар ботил динларга ишониб, Аллоҳнинг неъмати бўлган Исломни инкор қиладилар.
Биз ушбу Қуръонда одамлар учун ҳар турли мисолларни келтирдик. Эй Муҳаммад, қасам бўлсинки, агар сиз, уларга ўзлари талаб қилган мўъжизани келтирсангиз ҳам, албатта, куфр келтирган кимсалар: “Сизлар, албатта, ёлғончисизлар”, – дейдилар.
Бунинг боиси Аллоҳнинг Ўзигина ҳақ илоҳ экани, мушрикларнинг Ундан бошқага илтижо қилаётган бутлари эса ботил нарса экани ва Аллоҳнинг Ўзигина энг юксак ва олий Зот эканидир.
Эй Муҳаммад, уларга: “Ҳақ бўлган Қуръон келди. Ботил эса янги бир нарсани бошлай олмайди ва эски бир нарсани қайтара олмайди”, – деб айтинг.
Биз осмон ва Ерни ҳамда уларнинг ўртасидаги барча нарсаларни бекорга яратган эмасмиз. Буларни беҳуда деганлар куфр келтирган кимсаларнинг гумонидир. Бас, куфр келтирган кимсалар учун дўзахдан иборат ҳалокат бўлгай!
Улардан олдин Нуҳ қавми ва улардан кейинги фирқалар ҳам пайғамбарларни ёлғончига чиқарган эдилар. Ҳар бир уммат ўз пайғамбарини тутиб ўлдиришга қасд қилган ва ҳақни йўқотиш учун ботил ҳужжатлар билан тортишганлар. Бас, уларни азобим билан тутдим. Мана, азобим қандай бўлди?!
Биз сиздан олдин ҳам кўплаб пайғамбарларни юборганмиз. Улардан сизга қиссасини айтиб берганимиз ҳам, яна улардан сизга қиссасини айтиб бермаганимиз ҳам бордир. Ҳеч бир пайғамбарга Аллоҳнинг изнисиз бирор мўъжиза келтириш мумкин бўлмайди. Бас, қачонки, Аллоҳнинг амри келганда, ҳақ билан ҳукм чиқарилади ва ўшанда ботил иш қилиб юрувчилар зиён кўрадилар.
Ушбу Қуръонга олдидан ҳам, ортидан ҳам ҳеч қандай ботил келмайди. Чунки у ҳикмат эгаси бўлган – Ҳаким ва мақтовга сазовар – Ҳамид Зот томонидан нозил қилинган.
Ёки мушриклар: “Муҳаммад пайғамбарман деб, Аллоҳ шаънига ёлғон тўқиди”, – дейдиларми?! Ундоқ эмас, чунки агар сиз ёлғон тўқиган бўлсангиз Аллоҳ хоҳласа, дилингизни муҳрлаб қўяр эди. Аллоҳ Ўз сўзлари билан ботил гапларни йўқ қилади ва ҳақни муқаррар қилади. Албатта, У кўнгиллардаги яширинган нарсаларни ҳам билувчи Зотдир.
Осмонлар ва Ернинг ҳукмдорлиги ёлғиз Аллоҳникидир. Қиёмат қоим бўладиган куни – ана ўша кунда бузғунчилар зиён кўрадилар.
Бу, албатта, куфр келтирганларнинг ботил йўлга эргашганлари, иймон келтирганларининг эса Роббилари томонидан бўлган ҳақ Қуръон йўлига эргашганлари учундир. Аллоҳ инсонларга ўзларининг мисолларини мана шундай келтиради.
Эй иймон келтирганлар, Аллоҳга итоат қилинглар ва Пайғамбарга итоат этинглар. Мунофиқлик йўлига кириш билан қилган амалларингизни зое қилманглар.